Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари. Режа


Download 0.83 Mb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1555227
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-23


Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари.
Режа:

  1. Government-to-Government (G2G) модели

  2. Government-to-Government (G2G) модели ёрдамида ҳал этиладиган вазифалар

  3. Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ва унинг асосий вазифалари


1. Government-to-Government (G2G) модели
Давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган шакл G2G (жаҳонда қабул қилинган давлат давлат учун - government to government жумласининг қисқартмаси асосида қабул қилинган белги). Бошқача талқинда эса, Government-to-Government - G2G (Ҳукумат билан алоқа) – бу ҳукумат ташкилотлари билан ўзаро алоқа бўлиб, унинг ёрдамида давлат ташкилотлари билан ички ва ташқи алоқаларни мукамаллаштириш, таклиф этилаётган хизматларни қулай ва тезкор тамойилига биноан йўлга қўйиш мумкин.
Бу эса ортиқча харажатларнинг олдини олиб, ишлаб чиқаришдаги вақтни тежаб иш самарадорлигини, ходимларнинг ишга бўлган лаёқатини оширади. Бу электрон ҳукуматнинг асосини ташкил этиб, давлат ташкилотларининг барчасини бирлаштиради ҳамда унинг доирасида мамлакат ҳудудидаги ҳамма фуқаролар, ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлари бирлаштирилади ва шу асосида улар таҳлил қилинади.
“Электрон ҳукумат” тизими, хусусан, унинг G2G модели тўғрисида сўз юритганда, барча даражадаги давлат ҳокимияти органларининг бошқарув жараёнларини ахборотлаштириш, бу органларни аҳоли ва бизнес субъектлари билан ўзаро муносабат функцияларини қўллаб-қувватловчи компьютер тизимларини яратиш тушунилади.
Агар идораларда ушбу жараёнлар автоматлаштирилмаган бўлса ёки электрон ҳужжат айланиши мавжуд бўлмаса, давлатнинг ички транзакциялари амалга оширилган ва қоғозсиз иш юритиш режими жорий этилган деб бўлмайди. Бу борада фақат алоҳида жорий қилинган амалиётлар, масалан, электрон почта орқали маълумот жўнатиб, қоғозга чоп этиб, мансабдор шахсга қўл қўйдириш жараёни электрон ҳукумат тизимидан йироқдир.
Ахборот технологияларини жорий этиш ва ахборот ресурсларини шакллантиришдан ташқари электрон ҳукумат норматив-ҳуқуқий база қабул қилишни ҳам талаб этади.
Яъни, ҳужжат электрон кўринишининг қоғоздаги кўриниши билан ҳуқуқий жиҳатдан тенг кучга эга эканлиги ва у билан асосий бош ҳужжат кўринишида иш юритиш мумкинлигига асос бўла оладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар зарур бўлади. Буларга: “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги, “Электрон тижорат тўғрисида”ги, “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунларни мисол қилиш мумкин.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling