Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари. Режа


Download 0.83 Mb.
bet5/6
Sana18.06.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1555227
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22-23

Ички ҳамкорлик - давлат органлари идоралар ўртасидаги муносабатлар ҳисобланади.
Ташқи ҳамкорлик - давлат органлари билан фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва нотижорат ташкилотлари ўртасидаги муносабатлар ҳисобланади1.
2. Government to Citizens (G2C) модели
Давлат – Фуқаролар учун модели яъни давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл. Бу давлат ташкилотлари ҳамда фуқаролар ўртасидаги алоқа бўлиб, унда давлат хизматларидан тез ва қулай таъминланади.
Бундай хизматлар доирасига:


7.1.-расм. Ҳукумат томонидан фуқароларга кўрсатладиган
хизмат турлари
Фуқароларга Давлат хизматларини барчасини кўрсатиш интернет орқали базадаги бир ёки ундан ортиқ маълумотлар орқали амалга оширилади. Портал ёрдамида фуқаролар қулай ва эришиб бўладиган шаклда ҳукумат фаолияти ҳақида маълумот олишлари, шунингдек, ўз фикр ҳамда мулоҳазаларини билдиришлари, фуқаролик ва жамоатчилик бурчларини бажаришлари, сайловларда қатнашишлари мумкин.
Давлат бошқарувининг ахборот-коммуникация тизимлари бугунги кунда кўплаб мамлакатлар аҳолиси кундалик ҳаётига тобора кенгроқ жорий этилмоқда. Давлат томонидан хизмат кўрсатишда бу хизмат қайси муассаса томонидан ва қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, энг асосийси фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишларига барҳам беришдан иборат.
3. Government to Citizens (G2C) модели ёрдамида
ҳал этиладиган вазифалар
Муносабат ва алоқаларнинг ушбу модел ёрдамида ҳал этиладиган асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин. Хизматлар деб қарасак ҳам бўлади. Булар:

  • солиқ декларацияларини тақдим этиш ва шахсий тўловлар: даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ҳ.к.ларни амалга ошириш;

  • ижтимоий таъминот хизматларидан фойдаланиш, грантлар ва қарзлар олиш;

  • шахсий ҳужжатлар – паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш;

  • фуқароларни доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш, манзил ўзгарганлиги тўғрисида билдиришнома бериш;

  • шикоят ва аризаларни қабул қилиш, юридик масалаҳат бериш хизматлари;

  • даромадлар, дивидендлар тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар олиш;

  • соғлиқни сақлаш тизими хизматлари (интерактив маслаҳатлар, қабулга ёзиш ва бошқалар);

  • иш излаш ва мутахассисларнинг касб даражасини электрон тест синовидан ўтказиш бўйича меҳнат биржалари хизматлари;

  • олий ўқув юртларига кириш тест синовлари, масофадан туриб ўқитиш усули билан давлат таълим муассасаларида малака ошириш ва бошқалар;

  • кредитлар, имтиёзлар ва лицензияларни онлайн тизимида расмийлаштириш;

  • турли бадаллар, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ва шуларга ўхшаш бошқа хизматлар.


7.2.-расм. «Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази веб сайтида G2С модели ҳақида маълумот
Электрон ҳукуматнинг фуқаролар учун йўналтирилганлигини бир муҳим жиҳати ҳукумат сайтларида фуқароларнинг мурожаатлари ахборот ёки хизматлари фойдаланишини осон бўлиши учун ва нима қидирсангиз топиш учун қулайликлар яратилмоқда. Шу муносабат билан, фуқаролар кўп давлат органлари порталларига киришни осон ва муаммосиз мулоқот қилиш имконини таъминлаш мақсадида ягона нуқта орқали кириш имкони яратилади.
Ягона ҳукумат портали ахборот ва хизматлар порталлари, идоралараро маълумотлар алмашинувини енгиллаштирувчи фойдали хизмат канали ҳисобланади. Бундан ташқари, ягона ҳукумат портали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги жуда муҳим алоқа воситасидир.


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling