Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари. Режа
Government to Business (G2В) модели ёрдамида
Download 0.83 Mb.
|
22-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- Government to Citizens (G2C) модели. (2 соат) 1. Электрон ҳукумат тизимининг ўзаро муносабат шакллари.
2. Government to Business (G2В) модели ёрдамида
ҳал этиладиган вазифалар. G2В модели қуйидагиларни таъминлаши лозим: бизнес тузилмалари олдида турган қоғозбозлик ва маъмурий тўсиқларни бартараф этиш; давлат бошқарувининг ортиқча бўғинларини қисқартириш, тартибга солиш ва ҳужжатлар айланишининг рақамли технологияларини кенг жорий этиш йўли билан бизнес жараёнларини ва транзакцияларни тезлаштириш, соддалаштириш ва арзонлаштириш; қонунлар ва бозор талабларидан келиб чиқиб, ресурсларни мақсадга йўналтириб, эркин бошқариш. Расм 6.2. G2В моделига хос хизматлар Ушбу модул вазифаларини ҳал этиш учун бизнес субъектларига қуйидаги хизматларни кўрсатишни назарда тутади: компанияларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш; ваколатли ташкилотлардан лойиҳа ҳужжатларига рухсатномалар олиш ва улар билан келишиш (экология, қурилиш, табиий ресурслардан фойдаланиш); лицензиялар олиш ва улар муддатини узайтириш; бюджетга (даромад, фойда, қўшилган қиймат, йўл, ер солиқлари ва бошқалар) ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий корпоратив тўловларни амалга ошириш; юридик маслаҳатлар, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ахборот олиш; бухгалтерия, молия, солиқ ва статистика ҳисоботларини расмийлаштириш ва бошқалар. G2B хизматлари турли ижтимоий гуруҳ вакилларига йўналтирилган бўлиб, бу хизматларнинг асосий мақсади давлат билан боғлиқ ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жараёнларни оптимал бошқаришдан иборат. Government to Citizens (G2C) модели. (2 соат) 1. Электрон ҳукумат тизимининг ўзаро муносабат шакллари. “Электрон ҳукумат” тизими фуқаролар билан ҳокимият, турли ижтимоий хизматлар, қўмиталар, ташкилотлар, умуман олганда, исталган даражадаги раҳбар ходим билан очиқ интерфаол режимда мулоқот қила олиш имкониятини яратади. “Электрон ҳукумат” тизими сарф-харажат талаб қиладиган тизим сифатида қаралмасдан, балки, давлат бошқарувини амалга ошириш тамойилининг жамиятни ахборотлаштиришдаги кенг кўламли элементи кўринишида қаралмоғи лозим. Албатта, содир бўладиган ўзгаришлар сайлов тизими, қонунчилик фаолияти, барча даражадаги ҳокимиятларнинг фуқаролар олдидаги масъуллиги назоратини амалга ошириш тизимлари, уларнинг бирлашмалари ва тадбиркорлик фаолиятини қамраб олиши лозим. Қисқача қилиб айтганда, бу жараённи жамият ҳаёти асосини аниқловчи муҳим субъектларнинг ўзаро муносабатлари кўринишида тасаввур қилиш мумкин. Булар: давлат, мамлакат фуқаролари, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларидир. Бунда фуқаролар биргаликда фуқаролик жамиятини ташкил этса, тадбиркорлик субъектлари эса мамлакатнинг иқтисодиётини аниқлайди, давлат эса ўзаро муносабатларни бирлаштирувчи ёки интеграцияловчи тизим ҳисобланади. Ушбу муносабатлар қуйидаги шаклларда намоён бўлади: Government-to-Government (G2G) - давлат бошқарув органларининг ўзаро алоқаларига йўналтирилган шакл; Government to Business (G2B) - давлат бошқарув органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл; Government to Citizens (G2C) - давлат бошқарув органлари билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл; Government-to-Non-profit (G2N) - давлат бошқарув органлари билан нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл; Government-to-Employee (G2E) - давлат бошқарув органлари билан унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл. Шундай қилиб, электрон ҳукуматда ҳамкорлик икки турда бўлиши мумкин: ички ва ташқи ҳамкорлик. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling