Мавзу: Электрон ҳукумат ўзаро муносабат шакллари. Режа
Government to Business (G2B) модели
Download 0.83 Mb.
|
22-23
1. Government to Business (G2B) модели
Иқтисодиёт соҳасидаги давлат бошқарувининг амалдаги тизимини давлат ва бизнес тузилмаларининг умумий иши йўлида – тадбиркорлик субъектларидан ҳар бирининг, бинобарин, мамлакатнинг равнақ топиши учун уларнинг тадрижий ўзаро ҳамкорлигининг самарали механизмига айлантиришдан иборатдир. Муносабатларнинг ушбу моделида куйидагилар асосий субъект ҳисобланади: бюджет ва солиқларни тартибга солиш, давлат органлари ва тижорат тузилмаларининг ўзаро иқтисодий ҳамкорлиги, кредитлар, инвестициялар ва бошқа молиявий ресурсларни бошқариш, тижорат фаолиятини лицензиялаш ва бошқалар. Демак, Government-to-Business - G2B (Давлат - Тадбиркорликка) - бу давлат ва тадбиркорларнинг ҳамкорликдаги қоғозли ҳужжат алмаштиришни қўлламаган ҳолда ўзаро келишувларини, шунингдек, зарур маълумотларни тўплаш ва ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштиришдир. Натижада эса давлат ташкилотлари тижорат ташкилотларидаги шерикларига таклиф этилаётган ўз хизматларининг интеграл тизимини яратишларига кенг йўл очиб беради. Бунда давлат ташкилотларининг харажатлари технологиялардан самарали фойдаланиш, давлат томонидан сотиб олинган тизимларнинг очиқ ва шаффофлиги туфайли харажатлар камаяди. G2B яъни Government to Business - давлат бошқарув органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларга йўналтирилган шакл, электрон ҳукумат тизимини иқтисодий мувозанатлаштириб, мақсадга мувофиқ тарзда бўлишини таъминлайди. Зеро, “ҳукумат-тадбиркорликка” модели нафақат одий жараёнларни, балки кредитларни расмийлаштириш ҳамда шартномаларни тўлдириш жараёнларини ҳам осонлаштиради. Унинг асосий вазифаси қулайлик яратиш, жараённи тезлаштириш, автоматизациялаш ҳисобига кўплаб фуқароларни тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун кенг йўл очиб беришдир. 6.1.-расм. «Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази веб сайтида G2B модели ҳақида маълумот Айнан, хусусий сармоядорлик мамлакат ривожланишининг нафақат иқтисодий, балки ижтимоий, маданий, технологик ва фан нуқтаий назаридан ривожланишнинг бош омили хисобланади, жамият ҳаётидаги барча жабҳаларида юз бериши мумкин бўлган турғунлик ҳолатининг олдини олади. Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиниши - бу тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига керакли шароитлар билан таъминлаш мақсадида ҳукумат томонидан таъсир кўрсатишдир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, тадбиркорлик фаолияти ижтимоий ва иқтисодий фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолатдагина намоён эта олади. Тадбиркорлик фаоллигининг асосий субъекти бўлиб тадбиркор, объекти бўлиб эса – товар, маҳсулот, хизмат, яъни кимнингдир эҳтиёжини қондириши мумкин бўлган ва харид қилиш, фойдаланиш ва истеъмол бозорида таклиф этиладиган нарсалар иштирок этади. Турлар бўйича тадбиркорлик фаолияти қуйидагича таснифланади: ишлаб чиқариш, савдо, воситачилик, молиявий, маслаҳат. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling