I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган хатарлар


Download 1.46 Mb.
bet73/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Бизнес хатар

- Молиявий хатар

- Хусусий инвесторлар билан боғлиқ бўлган дивидендларни тўламаслик хатари

- Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Бошқарув билан боғлиқ бўлган хатарлар

- қимматли қоғозларнинг ликвидлиги билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Конвертация билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Валюта билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Кредит билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Тармоқ хатари

- Катострафик хатар




2. Инвестиция йўналишлари билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган қимматли қоғозлар хатари

- Регионал хатар

- Маҳсулотларни сотиб олиш ва етказиб бериш билан боғлиқ бўлган хатарлар

- Тўлов қобилияти билан бўлган хатарлар ва ҳ.к.

Бу хатарларнинг ҳар бирини алоҳида кўриб чиқайлик.


1. Инвестиция объектлари билан боғлиқ бўлган хатарлар – эмитентнинг тўлов қобилияти ва оладиган даромадлари билан боғлиқ. Турли хил фавқулодда хатарлар бўлиб, эмитентни қимматли қоғозлар сотиб олиши учун қобилияти камайиши ёки умуман сотиб олиш мумкин бўлмай қолади.
2. Бизнес хатар – корхона фаолиятидаги ўзгаришлар билан боғлиқ яъни, унинг рейтингини тушиб кетиши, бир акцияга олинадиган дивидендни, иш ҳақини, баҳонинг ойдага нисбати, фойданинг корхона активларига нисбатан пастлиги натижасида блиши мумкин.
3. Молиявий хатар – корхонанинг пассив балансининг самарадорлиги билан боғлиқ.
4. Дивидендларни тўламаслик хатари – умумий кўринишдаги хусусий бир хатардир.
5. Корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган хатар – корхонани бозордаги мавқеи билан боғлиқ. Баъзи корхоналар консерватив турга хос бўлиб корхонани кенгайтириш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш стратегиясини ишлаб чиқмайди. Бора-бориб улар олдида банкротлик хавфи пайдо бўлади.
6. Бошқарув билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу корхона менеджерларнинг малакаси билан боғлиқ бўлади. Агар бизнес-мнеджерлар хатоларга йўл қўйса корхона зарар кўриб ҚҚБда фаолияти пасаяди.
7. ҚҚни ликвидлиги билан боғлиқ хатарлар – ҚҚ сифатини ўзгариши, ққни сотиш баҳосининг ўзгириши ёки комиссион ҳақнинг ўзгариши билан боғлиқдир. Ноликвидли активлар юқори фойда келтирмайди ва ққни сотишда уларнинг баҳосининг пасайишига олиб келади.
8. Кредит билан боғлиқ бўлган хатарлар – ққни чиқарган юридик шахсни тўлов қобилиятининг пасайиши билан боғлиқдир.
9. Валюта билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу ҚҚни сотиб олишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқдир.
10. Конвертация билан боғлиқ бўлган хатарлар – бу имтиёзли акцияларни, облигацияларни оддий акцияларга айлантириш жараёнида юзага келади.
11. Тармоқ хатари – бир тармоқдаги корхоналар ўзаро конкуренцияда яхши натижаларга эришиш учун қўшимча молиявий маблағларни сарфлайдилар натижада инвестициянинг даромадлиги пасаяди.
12. Катострафик хатар – тадбиркорларнинг қўпол хатолари натижасида корхонанинг банкротлик ҳолати билан боғлиқдир.
13. Чет эл мамлакатларида жойлаштирилган ққлар хатар – бу ққни молиявий жиҳатдан ўзига мустаҳкам бўлмаган мамлакатларда жойлаштириш билан боғлиқ. Бу мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий вазияти билан, ундаги солиқ сиёсати билан боғлиқдир.
14. Регионал хатар – бу турли регионларни иқтисодий ҳолати, фонд бозорининг ривожланиш даражаси, ҚҚБни уюштиришдаги савдо-сотиқ технологияси солиқ сиёсати, экологик вазият, маҳаллий ҳокимиятларнинг иш услуби билан боғлиқ. ҚҚБда техник хатар ҳам мавжуд, бу ҚҚБ билан олиб бориладиган савдо-сотиқдаги сервис даражаси билан боғлиқ, яъни бу тўловда, клирингда қўйилган техник хатолар натижасида вужудга келиши мумкин. Буларни олдини олиш учун бу соҳада фақат профессионал ходимлардан фойдаланиш керак. Хатарларни баҳолаш даражасига қараб қуйидаги ҳулосага келиш мумкин, яъни:

  • умумдавлат миқиёсидаги хатарлар;

  • тармоқ миқиёсидаги хатарлар;

  • корпоратив (корхона, фирма) миқиёсидаги хатарлар;

  • айрим инвесторлар ҳолати билан боғлиқ хатарлар.

Буларнинг келиб чиқиш сабаби, ҳуқуқий-ижтимоий, молия, инфляция, ликвидлик бозорининг ривожланиш даражаси билан боғлиқ.
Фонд биржасида «Айиқлар», «Буқалар» ва нобиржавий бозорда «Қуёнлар» ўйинлари мавжуд. Молия бозори ва қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатаётган профессионал иштирокчилар ўз даромадларини ошириш мақсадида турли хил ўйинларни қўллайдилар. Фонд биржасидаги бу ўйинлар махсус терминлар билан аталади.
Биринчиси “Айиқлар ўйини” – даромад олиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозларни нархини пасайтиишга қаратилган жараёндир. Профессионал иштирокчилар қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар нархини пасайишини олдиндан сезган ҳолда уни маълум муддатга қарзга олиб турадилар. Қарзга олинган қимматли қоғозлар ҳам уни нархи пасаймасдан пайт пойлаб дарров сотиб юборилади. Қарз муддати етиб келгач ққнинг нархи пасайиб кетади ва шу пасайган нарх бўйича “Айиқлар” қарзга олган қимматли қоғозлар учун ўз қарзини тўлайди. Бунда “Айиқлар” нинг даромади қарзга олинган қимматли қоғозларни сотиш нархи ва қарзни тўлаш вақтида унинг баҳоси тафовути кўринишида ифодаланади.
Иккинчиси “Буқалар ўйини”. Бунда “буқалар” қимматли қоғозларни нақд пулга сотиб олади ва уларнинг бозор нархини кўтарилишини пойлаб турадилар. Бозор нархи кўтарилдими “Буқалар” қимматли қоғозларни сотади. Натижада даромад олади. Бошқача қилиб айтганда, биржа коньюктурасидан фойдаланиб “Айиқлар” ва “Буқалар” ҳаводан пул ясайдилар.
Учинчиси “Қуёнлар ўйини”. У нобиржавий бозор бўлиб, кенг оммага маълум бўлмаган ёки ишончсиз эмитентларнинг расмий рўйхатга олинмаган ва муайян нархга эга бўлмаган молиявий воситаларнинг олди-сотдиси натижжасида амалга оширлади. Бунда “қуёнлар” нобиржавий бозорда нархлар тафовутидан даромад олиш мақсадида ққнинг таваккалчилик асосида сотиб олади ва қайта сотади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling