I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
16.2.Япон шамлари.
Япон шамлари (Japanese Candles, Candlestick) – валюта бозорини техник таҳлил қилишнинг оммабоп услубларидан бири бўлиб, у савдога XVIII асрда Япониядан кириб келди ва ҳозирги кунгача бутун дунёдаги трейдерлар орасида талаб этиладиган услубдир28. Япон шамлари ўз номини элементлари кўз билан қараганда шамни эслатадиган графиги туфайли олди. Графикнинг ўзи нархнинг очилиши ва ёпилиши даражаларининг нисбатини акс эттиради, шунингдек маълум вақт оралиқларида нарх диапазонининг максимум ва минимумларини кўрсатади. Япон шамлари анча узоқ тарихга эга (улар XVII асрда Японияда ихтиро қилинган деб ҳисобланади). Ташқи кўринишидан улар устунсимон графикни эслатиб юборади. Графикнинг координаталар тизими тўғри бурчакли бўлиб, унда вертикал ўқ нарх миқдорини, горизонтал ўқ эса вақтни кўрсатади. Графикни асосий элементи цилиндр бўлиб, у шамнинг танаси деб аталади, у очилиш ва ёпилиш нархлари орасидаги оралиқни намойиш қилади. Пастки горизонтал чизиқ очилиш (open) нархини, юқоридагиси – ёпилиш (close) нархини кўрсатади. Юқори ва пастки вертикал чизиқчалар мос ҳолда нархнинг максимуми (high) ва минимуми (low)ни акс эттиради. У ёки бу даврда валюта курсининг ўзгаришига боғлиқ ҳолда шамнинг танаси маълум бир рангга бўялади, одатда, қора ёки оқ рангга. Нархнинг шам танаси бўйлаб юқорига ва пастга ҳаракат қилиши соя ҳосил қилади. Шамли графикнинг яна бир устунлиги шундаки, у ўз-ўзидан техник таҳлил элементи ҳисобланади, чунки маълум бир шамлар йиғиндиси турли техник моделлар ҳосил қилиши мумкин. Шамнинг ҳамма элементлари қайд қилиниб бўлиши ва тана тўла қурилиши билан график ўнгга силжийди ва кейинги вақт оралиғида янги шамнинг шаклланиши бошланади. Шундай қилиб, график шамларнинг кетма-кетлигини ифодалайди ва трейдернинг ҳисоблашларига кетадиган вақтни анча тежаб нархнинг ҳаракати динамикасини аск эттиради. Шамли моделлар бозор тенденциясида узоқ муддатга тахмин қилиш имкониятини бермайди Шамли моделлар 2-3 кейинги шамларга бозор йўналишини аниқлаб бериш имкониятини беради. Умуман япон шамлари қимматли қоғозларнинг фонд бозоридаги тенденциясини ўрганишнинг энг оддий ва қулай техник таҳлил усулидир. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling