I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet68/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Техник таҳлил – активнинг бозор нархини башорат қилиш усуллари тизими бўлиб, бундан олдинги нархлар динамикаси, савдо ҳажми ва бошқа бозор кўрсаткичлари вақт қаторларини таҳлил қилишга асосланади.
Техник таҳлилнинг салбий жиҳатлари қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Эҳтимолийлик характери. Техник таҳлил нарх ҳаракати йўналиши борасида узил-кесил таърифлар бермайди ва мос равишда, у фақат нархнинг айтилган йўналиш бўйича ҳаракат қилишига кафолат бера олади, холос.
2. Турли йўналишдаги индикаторлар хилма-хиллиги. Техник таҳлил – бу графикларни таҳлил қилиш учун воситалар тўпламидир. Воситалар жуда кўп эканлиги сабабли улар турли йўналишдаги сигналлар бериши мумкин (айримлари харид қилишга, бошқалари – сотишга).
3. Техник таҳлилни тушуниш учун жуда кўп сонли графикларни ўрганиш, қонуниятларни аниқлаш керак, бунинг учун эса катта чидам, тоқат ва сабот керак.
Техник таҳлилнинг ижобий жиҳатлари:
1. Яққол кўргазмалилик. Техник таҳлил дастлабки кўп сонли ҳисобкитобларни амалга оширмасдан, тенденцияларни бирданига графикдан кўриш имконини беради. Бундан ташқари, кўплаб ҳисоб-китоблар автоматлаштирилади ва таҳлилчи натижаларни дарҳол кўра олади.
2. Техник таҳлил усуллари вақт оралиқларига боғлиқ эмас, шу сабабли улар, айтайлик, дақиқали графикларда бозордаги вазиятни тадқиқ этиш учун ҳам, йиллар давомида ривожланадиган узоқ муддатли тенденцияларни аниқлаш учун қўлланиши мумкин.
3. Қўлланиш оммавийлиги. Аксарият трейдерлар у ёки бу тарзда техник таҳлилни қўллаши сабабли умумий йўналишда позиция очиш фойда келтириши мумкин.
Техник таҳлил аксиомалари:
1. Бозор нархи ҳамма нарсани ҳисобга олади. Барча воқеа-ҳодисалар жорий нархларда акс этган бўлади. Шу сабабли бозорда самарали ишлаш учун график билан ишлаш кифоя.
2. Нарх битта йўналишда ҳаракат қилади. Нарх ҳаракати – инвесторлар кайфиятининг натижасидир. Тренд – нарх ҳаракатининг барқарор йўналиши.
3. Тарих такрорланади. Ўтмишда ўринга эга бўлган қонуниятлар ҳозир ҳам иш беради. Бу бизга илгари иш берган бозор қонунларининг маълум бир статистик хатоликлар билан келажакда ҳам такрорланиши кутишга асос беради. Техник таҳлил асосчиси саналган Чарльз Доу вақт бўйича нарх ҳаракатини тавсифлайдиган назария таклиф қилган. Чарльз Доу америкалик журналист, «Wall Street Journal» газетасининг биринчи муҳаррири ва Доу-Жонс индексини ишлаб чиққан мутахассислардан бири бўлган. У қуйидагиларга эътибор қаратган:
1) нархлар тартибсиз равишда ҳаракат қилади ва умумий йўналишни аниқлаш учун маълум бир ўртача кўрсаткич топиш лозим. Шу тариқа Доу-Жонс индекси пайдо бўлган;
2) инвесторлар пессимизми ва оптимизми галма-галдан келиб, ўрин алмашиб туради. Кайфиятлар ўзгариши қаерда рўй беришини тушуниш муҳим, холос. Шу тариқа тренд таҳлили пайдо бўлган. Доу назарияси қоидалари:
1. Уч хил трендлар тури мавжуд:
• бирламчи ёки узоқ муддатли (primary);
• иккиламчи ёки оралиқ (intermediate);
• кичик ёки қисқа муддатли (short-term).

  1. Ҳар битта бирламчи тренд уч босқичга эга:

• жамғариш босқичи;
• иштирок этиш босқичи;
• амалга ошириш (сотиш) босқичи.
3. Фонд бозори барча янгиликларни ҳисобга олади.
4. Биржа индекслари мувофиқлаштирилган бўлиши лозим.
5. Трендлар савдо ҳажми билан тасдиқланади.
6. Трендлар тўхтатиш ҳақида узил-кесил сигнал келмагунга қадар амал қилади.
Техник таҳлил мақсадлари:
1. Нарх динамикасининг жорий йўналишини баҳолаш (тренд).
А) юқорига ҳаракат;
б) пастга ҳаракат;
в) флэт.
2. Ушбу йўналишнинг амал қилиш муддати ва даврини баҳолаш.
А) узоқ муддатли тренд;
б) қисқа муддатли тренд;
в) тренд бошланиши;
г) тренд етуклиги;
д) тренд якуни.
3. Амалдаги йўналишда нархлар ўзгариб туриш амплитудасини (жорий котировкалардан фарқланишни) баҳолаш.
А) курснинг кучсиз ўзгариши (тор йўлакда);
б) курснинг кучли ўзгариши (қоидага кўра, бир суткада 1% дан ортиқ ёки бир соатда 0,3% дан ортиқ ўзгариш).
4. Бозорга киришнинг энг қулай нуқтаси координаталарини ҳисоблаб чиқиш.
А) трейдингда йўқотишлар камайиши ва минимал ноқулай нарх ҳаракати;
б) нарх интиладиган психологик барқарор даражалар – қўллаб-қувватлаш ва қаршилик кўрсатиш даражалари;
в) нарх турли таймфреймларда ҳаракат қиладиган жорий диапазонлар. Таймфрейм – графиклар тузишда нархларни гуруҳлаш учун фойдаланиладиган вақт оралиғи. Бу пайтда гуруҳланган нархлар шам, бар ёки нуқтани шакллантиради.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling