I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- XV БОБ. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛИ 15.1. Молия бозори таҳлилининг ташкилий хусусиятлари
Таянч сўз ва иборалар
“Қаттиқ” модел, “юмшоқ” модел, ломбард, ўзини-ўзи бошқарувчи ташкилотлар, идентификациялаш. Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 1. “Қаттиққўллик даражаси” мезони бўйича тартибга солишнинг нечта модели мавжуд ва улар қайсилар? 2. Инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш қай тартибда амалга оширилади? 3. Юртимизда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунда нималар назарда тутилган? 4. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар қандай вазифани бажаради? 5. Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирларга нималар киради? 6. Молия бозори қандай тартибга солинади? XV БОБ. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ ТАҲЛИЛИ 15.1. Молия бозори таҳлилининг ташкилий хусусиятлари Қимматли қоғозлар бозори хусусиятларини очиб беришда маълум кўрсаткичлар тизими қўлланилади. Ушбу кўрсаткичлар тизими бозорнинг ҳолати, унинг асосий фазилатлари ва унда содир бўлаётган тенденциялар ҳақида тасаввур ҳосил қишилга ёрдам беради. Қимматли қоғозлар билан қизиқаётган инвесторлар учун бозорнинг ўзи эмас, балки у ёки бу қимматли қоғоз ёки бўлмаса ушбу қимматли қоғозларни чиқарувчи корхоналарга баҳо берувчи кўрсаткичлар муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозори шаклланишида “Тошкент” республика фонд биржаси фаолиятини баҳолаб таъкидлаш жоиз, унинг ташкил этилиши ва савдо битимлари замонавий технологиялар асосида амалга оширилиши натижасида барча инвесторлар учун қимматли қоғозлар бозорида қулай ва очиқ иштирок этиш имконияти пайдо бўлди. Молия бозорларини таҳлил қилиш – жуда ўзига хос фаолият тури. Ҳақиқатан ҳам, таҳлил асосида бирон-бир компания учун ажойиб келажакни башорат қилиш мумкин, лекин унга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бошқа бир мамлакатда рўй берган инқироз вазиятни умуман ўзгартириб юборишга қодир. Лекин шунга қарамай, молия бозори таҳлилчилари сони жуда кўп бўлиб, уларнинг хизматларига талаб катта. Молия бозорларида таҳлил қилишнинг асосий ғоялари: 1. Молиявий таҳлилчи – маълум бир хислатларга эга бўлиши лозим бўлган киши (компьютер дастури эмас): – вазиятни тушуниш (билимлар). Бозордаги вазиятни тўғри тушуниш, бозор хулқ – атворини башорат қила олиш, унинг кайфиятини таҳлил қилиш қобилияти асосланган қарорлар қабул қилинишига олиб келади; – келажакдаги вазиятни таҳлил қилиш ва башорат қилиш қобилияти. Масалан, биз актив (кўчмас мулк, олтин ва б.) қийматини ҳисоб-китоб қилишни классик усуллар билан амалга оширамиз, бозорда эса умуман бошқача нарх белгиланади. Савол юзага келади: нима учун бозор активларни бошқача баҳолайди? – қарор қабул қилиш ва ҳаракат қилиш қобилияти. Қўрқув ва ялқовликни енгиш – нафақат таҳлил билан шуғулланувчи мутахассиснинг, балки ҳар қандай профессионалнинг ҳам ишидаги энг мураккаб ҳолатдир. 2. Молия бозори инсон фаолияти маҳсули сифатида норационал бўлиб, инсон ҳиссиётлари ва интилишлари билан боғлиқ ҳолда ҳаракатга келтирилади. Одамларни иқтисодий агентлар сифатида ҳаракатлантирадиган асосий кучлар – қўрқув ва очкўзликдир (жаҳон валюта бозорининг кунлик айланмаси 5 трлн. долл.дан ортиқни ташкил қилади. Бунинг 80%га яқинини спекулятив операциялар ташкил қилади). Олиб сотарлик ҳажмининг бу қадар катта эканлиги шуни англатадики, бозор қатнашчиларининг кўпчилиги фақат қолганларнинг кайфиятига, руҳий ҳолатига таянади, улар учун бозорнинг қайси томон йўл олишининг умуман олганда аҳамияти йўқ, асосийси – бозорда пул ишлаб топиш ҳисобланади. Бозорни таҳлил қилишда шуни ҳисобга олиш керак. Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти топшириб келинаётган сўнгги 15 йил ичида бу соҳада қайд этилган ишларнинг аксарияти у ёки бу тарзда қарор қабул қилишнинг хулқ-атвор жиҳатлари билан боғлиқ бўлган. Бозор хулқ-атвори анча вақтдан бери тадқиқ этиб келинаётган бўлса-да, Ж.Акерлоф ва Д.Канеман (мос равишда 2001 ва 2002 йилларда Нобель мукофоти совриндорлари) тадқиқотлари туб бурилиш ясади. 3. Таҳлил усуллари хилма-хилдир (иқтисодий, математик, молиявий, статистик ва б). Танлов ҳақида қарор ҳар бир агент томонидан унинг характери хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил қабул қилинади. Бироқ молия бозорини таҳлил қилиш ўз хусусиятларига эга бўлиб, шу сабабли бошқалар орасида алоҳида ажралиб туради, яъни: – бу кўплаб омиллар таъсирига дучор бўлган механизм сифатида бутун бозорни таҳлил қилишдир. – бозордаги нарх – сотувчилар ва харидорларнинг кайфиятлари натижаси, шу сабабли уларнинг хулқ-атвор психологиясини ҳисобга олиш лозим. – нархни башорат қилиш қийин, шу сабабли унинг ҳаракатига турлича нуқтаи назарлар мавжуд. 4. Қарама-қарши нуқтаи назарлар: – нарх тасодифан ўзгариб туради ва уни башорат қилиб бўлмайди. Унинг у ёки бу томон ҳаракати эҳтимолини олдиндан айтиш мумкин, холос. – нарх иқтисодиётдаги ва корхонадаги бир қатор омилларга боғлиқ. Актив нарх интиладиган фундаментал қийматга эга. Кўплаб трейдерлар бозор тасодифийлиги ҳақидаги ҳар қандай фикр мулоҳазаларни тиш-тирноғи билан қарши олади. Улар фойда олиш борасидаги кўрсатмаларга зид келади. Бироқ бу ерда низо учун сабаб йўқ. Боз устига, бу дунёда истисносиз ҳар қандай фойда тасодифий характерга эга. Корпорациялар ва тадбиркорларнинг даромадлари, дўконлар оладиган тушумлар – буларнинг барчаси тасодифий катталиклардир. Олдиндан 100% ишонч билан маълум бўлмаган ҳар қандай катталик тасодифий деб аталади. Нарх, демак, савдодан олинадиган фойда ҳам – тасодифий. Тасодиф саноат асосига қўйилган казиноларда фойда ҳосил бўлиши жараёни бунга энг яқин мисол ҳисобланади. Казинонинг ҳонавайрон бўлиш эҳтимоли жуда паст, чунки аксарият ўйин турларида статистика устун, «адолатли» (50 га 50 эҳтимолли) ўйинларда эса – пул устунлиги у томонида. Сўнгги ғояга асосланган ҳолда молия бозорини таҳлил қилишнинг икки хил тури ажратиб кўрсатилади: – фундаментал таҳлил; – техник таҳлил. Ҳам техник таҳлил, ҳам фундаментал таҳлил бозорлар статистикасига асосан ташкил қилинади. Бироқ улар турли ёндашувларга асосланади. Дунёда рўй берадиган ҳамма нарса, террорчиликдан тортиб вулқон отилишигача, ҳар қандай воқеа-ҳодисалар бозорда албатта акс этади. Фундаментал таҳлил нархларга таъсир этадиган иқтисодий, молиявий ва сиёсий омиллар мавжудлигидан ва уларнинг ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш йўли билан бундай таъсир даражасини аниқлаш мумкин эканлигидан келиб чиқади. Техник таҳлил эса ҳеч қандай омилларни башорат қилиш мумкин эмаслигидан, нархларнинг тасодифий ўзгариб туришидан ва фақат у ёки бу томон ҳаракатланиш эҳтимолини аниқлаш мумкинлигидан келиб чиқади. Бозор динамикасини башорат қилишга айтиб ўтилган иккала ёндашув битта муаммони нархлар қайси йўналишда ҳаракат қилишини аниқлашга йўналтирилган. Бироқ ушбу муаммога ёндашувлар мутлақо ҳар хил25. Фундаментал таҳлил бозор динамикаси сабабларини аниқлайди ва «нима харид қилиш керак?» деган саволга жавоб беради. Бошқача қилиб айтганда, инвестиция киритиш учун воситани асосли равишда танлашга имкон беради. Техник таҳлил динамикаси йўналишини аниқлайди ва «қачон харид қилиш керак?» деган саволга жавоб беради. Яъни позицияга кириш нуқтасини аниқлашга имкон беради. Бундай бозор динамикаси ёки ҳаракати ўринга эга эканлиги бирламчи аҳамият касб этади, унга айнан нима сабабчи бўлганлиги эса – иккинчи даражали. Бу тахминлар қарама-қарши эканлиги сабабли таҳлил билан шуғулланувчи мутахассисларни иккита қарама-қарши лагерга ажратиш мумкин – фундаменталистлар ва техник таҳлилчилар. Бироқ молиявий фаолият амалиёти шуни кўрсатадики, техник ёки фундаментал таҳлил усул ва услубларидан фойдаланиш муваффақият гарови ҳисобланмайди, чунки ҳар бир таҳлил тури ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга. Фундаментал таҳлилдан фойдаланишни афзал кўрадиган инвесторларнинг кўпчилиги фонд бозори динамикасини графикли таҳлил қилиш асосларини билади. Ва аксинча, фундаментал таҳлил натижаларига таянмаган, техник таҳлил усулларини амалга оширадиган инвесторни амалда топиб бўлмайди. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling