I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тартибга солиш шакллари Асосий хусусиятлари
14.3.1-жадвал
Ривожланган мамлакатларда молия бозорларини тартибга солиш тизими
Юқорида келтирилган жадвалдан ҳам кузатиш мумкинки, иштирокчиларнинг мустақиллиги билан боғлиқ ўз-ўзини тартибга солиш кўпроқ, юридик жиҳатдан прецедент ҳуқуқи тизимига асосланган мамлакатларда мавжуд. Европа ва континенталь ҳуқуқий тизимга асосланган мамлакатларда ўз-ўзини тартибга солиш механизмларини қабул қилиш мураккаброқ эканлигини кўриш мумкин21. Ушбу назариядан келиб чиқадики, ўз-ўзини бошқаришга асос бўлиб хизмат қилувчи миллий ҳуқуқий тизим (фуқаролик ёки прецедент), мамлакатнинг молия бозорларининг узоқ муддатли ривожланишини ва уларни тартибга солиш тизимни белгилаб беради22. Тартибга солишнинг турли тизимларини шаклланишига, шунингдек, миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш ва марказлашмаган тарзда улушли эгалик қилиш институтларининг қай даражада ривожланганлиги ҳам ўз таъсирини ўтказади23. Кўриб ўтилган юрисдикциялар ичида шундай ҳолатлар ҳам борки, масалан, ҳуқуқнинг прецедент тизимига асосланган Буюк Британияда ташкилий ўз-ўзини тартибга солишдан воз кечилди ва 1997 йилда барча ўз-ўзини тартибга солувчи органлар ягона FSA мегарегулятор шаклида қайта тузилди. Шунинг билан бир вақтда, бозорнинг барча иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ислоҳотлар давомида ўзгармаган ҳолда сақланиб қолди. Бу дегани, ўз-ўзини бошқариш тамойили қонуний даражада сақланиб қолганлигини кўрсатади24. Ўз-ўзини тартибга солишнинг тарихий ва ҳудудий йўналишларини ўрганиш шуни кўрсатадики, ўз-ўзини тартибга солиш механизмлари ўз ютуғи ҳамда чегараларига эга ва у, юрисдикциянинг институциональ ўзига хослигидан келиб чиқиб, молия бозорининг ривожланишининг турли босқичларида турли шаклларда намоён бўлади. Молия бозорларини тартибга солиш шакллари ўзгаргани билан унинг тарихий мақсадлари бозор иштирокчиларини фаолиятини барқарорлигига кўмаклашиш, иқтисодий ривожланишни таъминлашда инфляция даражасини жиловлаш, ички ва халқаро пул оқимини самарли ҳаракатини таъминлаш ҳамда молия бозорида шаффофлик ва молиявий хавфсизликни таъминлаш кабилар сифатида деярли ўзгармасдан қолмоқда. Изланиш натижалари шунингдек, глобал молиявий инқирознинг чуқурлашуви шароитида, молия бозорларини тартибга солишда давлатнинг аралашувини қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Молия бозорларини тартибга солишнинг турли-туманлиги ва ўз-ўзини тартибга солувчи органлар ваколатларининг ҳажми, нафақат маданият, анъаналар ва фуқароларнинг менталитетидан келиб чиқиши, балки юридик тизимлар назариясига ҳам боғлиқ бўлиши ўрганилди. Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, халқаро молия бозори ривожланишининг замонавий босқичда ҳам монетаризм ва кейнисчилик тамойилларидан биргаликда фойдаланиб, жараёнларни тартибга солиш мақсадга мувофиқ бўлиб бормоқда. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling