I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet59/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Муробаҳа – AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, банк ёки бошқа молиявий воситачи мижоз учун зарур бўлган активни сотувчидан сотиб олиши ва уни мижозга тўлов муддатини узайтириш йўли билан сотишини ўзида акс эттиради. Мазкур битим сотиб олинган товар баҳосига маълум бир келишилган устама қўйиш йўли билан сотишни ифодалайди. Ушбу устама
сотиб олиш баҳосидан маълум бир фоизни ёки пул миқдорини ташкил этиши мумкин.
Одатда, битимларнинг бундай шакли савдо амалиётларини молиялаштиришда қўлланади. Муробаҳа, шунингдек, истеъмол кредитига ўхшаш бўлган шахсий харидларни молиялаштириш мақсадларида ҳам ишлатилиши мумкин. Муробаҳанинг анъанавий кредитлашдан асосий фарқи шундаки, молиявий воситачи қайта сотиладиган мулкдан келиб чиқувчи барча хатарлар ила унинг тўлақонли эгаси бўлиши шарт ҳисобланади. Бундан ташқари, гарчи активни ўзга шахсга сотиш натижасида қилинган харажатларни қоплашни талаб қилиш мумкин бўлса-да, қоидага кўра, молиявий воситачи томонидан сотиб олинган буюмни харид қилишга мижозни мажбур қилиш мумкин эмас.
“Муробаҳа” тушунчаси, шунингдек, “харажатлар + ўрнатилган фойда”ни молиялаштириш сифатида ҳам маълум. Агар бу моҳият исломий банк томонидан қабул қилинадиган бўлса, у ҳолда мазкур моҳият фойда ва зарарларни тақсимлашдан келиб чиқадиган усулнинг ўрнини босувчи сифатида қатнашади ва банк товарлар олиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган битимга киришган хўжалик субъекти сифатида ўз фаолиятини давом эттиради. Муробаҳа битими бошқа шартномалардан қуйидаги жиҳатлари билан жозибалидир:
– нисбатан қисқа муддатли эканлиги, яъни капиталнинг қайтарилиши вақт бўйича қоидага кўра, у қадар катта эмас;
– капитал қайтарилишининг кафолат (гаров)ини таъминлаш ҳисобига хатарларнинг пасайиши;
– банк учун харажатларнинг паст фоизда эканлиги;
– шартнома предмети бўла олиш имконияти мавжуд моддий активларнинг кенг савати, бу, ўз навбатида, мижозлар базасининг кенгайиши учун катта имкониятлар беради;
– исломий молиялаштиришнинг мазкур усули анъанавий тижорий молиялаштиришдаги истеъмол кредитлари билан нисбий ўхшашлиги.
Ижара – мазкур восита анъанавий молиявий тизимдаги ли зингга ўхшашдир. AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, ижара – бу операцион ижара бўлиб, унинг доирасида муассаса буюмни сотиб олади ва мижозга ижара тўлови эвазига ижарага топширади. Келишув ижара муддати якунида ижарага олинган мулк ижарага олувчининг мулки қилиб берилиши мумкинлиги тўғрисидаги ваъда мавжуд бўлишини тақозо қилмайди. Ижара амалда – учинчи шахснинг мулкини ўрнатилган тўлов эвазига шартнома шартлари асосида ишлатишдир. Олди-сотди шартномасидан фарқли равишда ижара шартномасини амалга ошириш мобайнида банк мулкни мижозга берилиши билан эгаликни йўқотмайди. Шунга мувофиқ банк эгалик билан боғлиқ хатарларни зиммасига олади. Бундан ташқари, масалан, агар муробаҳа битимида банк мукофоти (устама ҳақ) ўрнатилган (белгилаб қўйилган) бўлса, ижара шартномаларида у вақт оралиғидаги вазиятга боғлиқ ҳолда қайтадан кўриб чиқилиши мумкин. Ижара муддатли бўлиши лозим. Ижара музораба ва мушорака билан уйғунликда олиб борилиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда банкнинг ҳамкори бўлган мижоз бир вақтнинг ўзида шерикчилик доирасида мулк ижарачиси бўлиши ва ижара муддати якунида уни банкдан сотиб олиши мумкин. Мижоз ўз мулкини банкка сотиши ва кейин уни банкдан лизингга қайта лизинг сифатида олиши мумкин.
Сукук – қарзга асосланган молиялаштиришнинг кенг қўлланадиган воситаларидан бири ҳисобланади. AAOIFI нинг халқаро стандартларига кўра, сукук – бир хил қийматдаги сертификатлар бўлиб, маълум бир инвестицион фаолият ёки маълум бир лойиҳадаги активларга, уларни натурада ажратиш имкониятисиз эгалик ҳуқуқи, хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи, моддий активларга эгалик ва фойдаланиш ҳуқуқига улушни ўзида акс эттиради. Амалиётда мана шундай ҳуқуқ, сукук эмиссиясини амалга ошириш мақсадлари учун олинган маблағлар ишлатилгач ва обуна якунлангач ҳамда сукук қиймати олингач, амалга оширилади.
Сукук қимматли қоғозлари лойиҳа ёки ижарада иштирокни ўзида ифодалайди ва номланишининг ўзида лойиҳанинг моҳияти кўрсатилган бўлади (сукук ал-музораба, сукук ал-мушорака, сукук ал-ижара ва ҳ.к.). Лойиҳаларнинг кўлами ва уларга европалик инвесторларни жалб этиш нуқтаи назаридан, энг оммабоп сукуклар лизинг битимларини секьюритизация қилиш лойиҳаларидир (сукук ал-ижара).
Сукукнинг анъанавий улушли иштирок сертификати билан кўплаб ўхшаш томонлари бор. Моҳияти бўйича сукук активларни секьюритизация қилиш воситаси сифатида ишлатилади. Сукукнинг мақсади – қайтаришлилик ва тўловлилик асосида инвесторлар маблағини лойиҳани молиялаштириш учун жалб этишдир. Сукукни чиқариш шундай тартибга солиниши лозимки, бир тарафдан, инвесторларни ҳимоя қилиш ва уларга қўйилмаларнинг мақбул даромадлилигини таъминлаш ва иккинчи томондан – шариат талабларини қондириш имконияти бўлсин.
Юқорида айтиб ўтилганидек, сукук исломий секьюритизациялаш деб аталади. Бунинг асоси эса қимматли қоғознинг бирон-бир актив билан боғлиқлигидир. Яъни сукук нафақат оддий облигация ҳисобланади, бу шариат қоидаларига ҳам зид бўлур эди – балки у сукук эгаларининг маълум бир активга, масалан, кўчмас мулкка, ижарадан даромадлар, савдо амалиётларидан молиявий оқимлар ва ҳ.к.ларга ҳуқуқини ҳужжатлаштиради. Сукук ва секьюритизация учун умумий бўлган яна бир таркиб SPV – ихтисослашган лойиҳа компанияси ҳисобланади. Айнан мана шу ҳуқуқий шахс ёки траст қоидага кўра, сукук сертификатларини чиқаради, улар бўйича сукук ушловчилар олдида жавоб беради, сертификат ушловчилардан олинган маблағларни эмиссион ҳужжатларга кўра инвестиция қилади ва улар ўртасида молиявий оқимларни тақсим қилади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling