I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet56/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

12.2.1-жадвал.
Акциядорлик жамиятлари акцияларини глобал депозитар тилхатлар орқали халқаро муомаласини ташкил этишда қўлланиладиган танловлар ва тартиблар

Мақсад

АҚШдан ташқари бозорларда

АҚШ бозорларида

ГДТларни эмиссия қилиш механизми

Изоҳ

Барча бозорларда капитални ошириш

Дтни қайд этиш тартиби

“144 А” қоидаси асосида ГДТлар эмиссияси

ГДТни кўпроқ асосий таркибини ташкил этиб, фақат АҚШдаги маълум доирадаги малакали инвесторларга мўлжалланган

Дтни қайд этиш тартиби

AДТни 3-даражасини чиқариш тартиби

Ҳар икки бозордаги акцияларга бўлган ялпи таклифни хисобга олади

Капитални ошириш (АҚШда)

AДТни 1-даражасини чиқариш тартиби

AДТни 1-даражасини чиқариш тартиби бўйича эмиссия қилинган ГДТ давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бозорда 40 кун давомида муомалада бўлади

АҚШда акциядорлар базасини кенгайтириш

AДТни 2-даражасини чиқариш тартиби

АҚШдан ташқарида капитални ўсишини таъминласада, эмитент хисоботларига қўйилган қаътий талаблар ёки уларга берилган айрим ваколатлар асосида ГДТлар муомаласи амалга оширилади

Жаҳоннинг барча бозорларида капитални ошириш мақсадида ГДТларни эмиссия қилиш АҚШдан ташқари бозорларда “Қайд этиш” механизми орқали АҚШ бозорларида эса фақат “144 А” қоидаси ёки AДТни 3-даражасини чиқариш тартиби асосида амалга оширилиши мумкин. АҚШда ГДТлар асосан “144 А” қоида бўйича эмиссия қилиниб, улар фақат маълум доирадаги малакали инвесторлар учун мўлжалланган бўлади. ГДТларни AДТнинг 3-даражасини чиқариш тартиби асосида эмиссия қилишда АҚШ ва ундан ташқаридаги бозорларда ГДТларнинг асоси бўлган акциядорлик компанияларининг акцияларига бўлган ялпи таклиф ҳисобга олинади.


Фақат АҚШда капитални ошириш мақсадида ГДТларни эмиссия қилиш AДТни 1-даражасини чиқариш тартиби бўйича амалга оширилиб, улар давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг бозорда 40 кун давомида муомалада бўлади. Мазкур тартиб бўйича чиқарилган ГДТлар АҚШдан ташқари бозорларда ҳам муомалада бўлиш ҳуқуқига эгадир.
АҚШда акциядорлар базасини кенгайтириш учун эмиссия қилинадиган ГДТларнинг муомаласи AДТни 2-даражасини чиқариш тартиби бўйича амалга оширилади. Бундай ГДТлар АҚШ ва ундан ташқаридаги бозорларда муомалада бўлса ҳам, яъни АҚШдан ташқаридаги капитални ўсишини таъминласа-да, эмитент хисоботларига қўйилган қатъий талаблар ёки уларга берилган айрим ваколатлар асосида эмиссия қилиниб, тартибга солинади.
Акциядорлик жамиятларининг акцияларини ГДТлар орқали халқаро муомаласини ташкил этишда қўлланиладиган танловлар ва тартиблар эмитентлар учун қуйидаги афзалликларни тақдим этади:
- сармоядорлар маблағларини ГДТлар орқали турли эмитентларга жалб этиш натижасида инвестицияларнинг диверсификацияси ортади ва рисклилик даражаси пасаяди;
- инвестицияларни жалб этиш мақсадида эмитентларга янги бозорларга кириб бориши учун шароит яратади;
- эмитентларнинг замонавий бозор механизмлари асосида ўз фаолиятини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини кучайтириш зарурати ортади;
- хусусий капитални ошириш учун янги воситаларни жаҳон иқтисодиётида етакчи бўлган давлатлар, хусусан АҚШ, Англия, Германия, Франция, Хитой, Россия, Бразилия, Ҳиндистон тажрибаларидан келиб чиқиб, амалиётга кенг жорий этишга шароит яратилади.
- фаолият юритиш соҳаси бир хил бўлган хорижий компания билан эмитентнинг фаолиятини таққослаш, халқаро миқёсда баҳолаш имконияти ортади.
Жаҳонда Дтларнинг тармоқ таҳлили натижасида нефть ва газ, фармацевтика, телекоммуникация, банк, салқин ичимликлар, тоғ-кон саноати, озиқ-овқат, ярим ўтказгичлар, интернет, автомобиль ишлаб чиқариш тармоқларидаги компаниялар асосан Дтлар билан операцияларни амалга ошириб келаётганликлари аниқланди.
Умуман олганда, Дтларни эмиссия қилувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлишади. Хусусан:
- капитални ошириш учун маҳаллий эмитентларни давлат томонидан кўллаб-қувватлашга нисбатан улар томонидан чиқарилган акцияларни синдикат банклар орқали Дтлар кўринишида хорижда сотиш субъектнинг бозордаги обрўсини ошириш учун доимо курашга, ишлаб чиқаришни модернизациялашга ундайди ва иқтисодий боқиманда бўлиб қолишининг олдини олади;
- Дтлар савдоси асосан эркин конвертирланадиган халқаро валюталарда амалга оширилганлиги боис, эмитентнинг ҳалқаро тўловга қобиллиги ортади, унга хорижий валютада инвестициялар кириб келсада, корхонанинг иқтисодий-молиявий мустақиллиги сақлаб қолинади;
- акциядорлик жамияти Дтлар орқали қимматли қоғозларини жаҳоннинг турли ҳудудлари бўйича ва кўплаб инвесторлар ўртасида жойлаштиради, диверсификациялайди, натижада унинг хорижий инвестициялар билан боғлиқ риск камаяди;
- акциядорлик жамияти акцияларининг Дтлар воситасида жаҳон ва халқаро бозорлардаги баҳоси шаклланади, бу эса, ўз навбатида, компаниянинг замонавий талаблардан келиб чиқиб реал бозор қийматини аниқлаш имконини беради;
- бозор иқтисодиёти қарор топаётган айрим мамлакатлар молия бозорида корхона фаолиятига инвестицияларни жалб этишнинг янги воситаси ёки механизми шаклланади, ушбу бозор янада кенгаяди ва ривожланади.
Ҳозирги кунда, хорижий кредит линиялари ҳисобига мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларини молиялаштириш амалиёти кенг йўлга қўйилган. Бу эса, ўз навбатида, миллий иқтисодиётимиз ўсишининг барқарор суръатларини таъминлашда ўзининг ижобий таъсир натижаларига эга бўлмоқда. Барчамизга маълумки, четдан сармоя ва инвестицияларнинг мамлакатимизга кириб келиши учун қулай шароит ва имтиёзларни ташкил этмасак, керак бўлса, айни шу йўналишда астойдил, бутун вужудимиз билан ишламасак, иқтисодиётни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш, инвестициялаш жараёнини ошириш ва такомиллаштириш борасида жаҳондаги ўзгаришларга нисбатан орқада қолишимиз мумкин. Бугунги кунда республикамизда миллий қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиш даражаси деярли паст эканлиги ва ушбу бозорда институционал инвесторларнинг (пенсия жамғармаси ва суғурта компанияларининг) инвестицион фаолиятининг қониқарсизлиги ҳамда қимматли қоғозларни халқаро фонд биржаларида сотиш ва маҳаллий эмитентларнинг акцияларига депозитар тилхатлар чиқариш орқали инвестицияларни жалб этиш усулидан фойдаланилмаётганлиги, шунингдек миллий молиявий бозорнинг шаффофлиги билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги шароитида депозитар тилхатларни чиқариш масаланинг долзарб эканлигини белгилайди.
Шунинг учун, биз мамлакатимизда мазкур мақоламизда келтирилган капитал жалб қилишнинг Дтларни халқаро фонд бозорларига чиқариш орқали оширишни ўз ичига олувчи банкларни Дтлар билан боғлиқ муаммоларни олдинга суришдек илмий изланишларимизни изчил давом эттиришни олдимизга бош мақсад қилиб қўйганмиз.
Хулоса қилиб айтганда, реал сектор корхоналарининг Дтларини халқаро банклар орқали жаҳон молия бозорларидаги муомаласини самарали ташкил этиш, нафақат миллий иқтисодиёт тараққиётини таъминлайди, балки жаҳон иқтисодиётида глобаллашув жараёнини кучайтиради, инвестицияларнинг халқаро ҳаракатини жадаллаштиради.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling