I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Евроакциялар
Евродоллар. Халқаро молия тизимида Америка банклари томонидан чиқарилган СД асосан Британия банклари томонидан катта миқдорда АҚШ доллари ҳисобида чиқарилиб Евродоллар депозит сертификати дейилади. Бошқа мамлакатдаги банкга инвестиция учун АҚШ долларидаги муддатли қўйилган евродоллар депозитлари яроқли дейилади. Евро депозит сертификати ва евродоллар депозити ўртасида қуйидаги фарқлар мавжуд бўлиб, улардан бири иккинчисига нисбатан олди – сотди учун муомалада эркин фойдаланилади. Бу иккита пул бирлигига бўлган талаб ва таклиф ҳолати Америка қимматли қоғозлар ва пул бозоридаги ҳолатдан фарқ қилиши мумкин. Чунки Америка ҳукумати ва бошқа бошқарув органлари томонидан ўрнатилган чекловлар мавжудлиги бунга сабаб бўла олади. Евродоллар депозити ва депозит сертификатларига қўйилган ягона фоиз ставкалари мувозанат ҳолатида бўлади. Бу эса ички бозордаги фоиз ставкалари даражасидан унчалик фарқ қилмайди. Депозит сертификатини Америка банкидан чиқарилган доллардан асосий фарқи шундан иборатки, у федерал депозит суғурта корпорацияси томонидан суғурталанмаган бўлади.
Евроакциялар – халқарo фонд бозоридa янги эмиссия қилинган оддий ва имтиёзли акциялар вa бошқа қимматли қоғозлар, шунингдек, иккиламчи махсус обуна орқали ва ёпиқ инвестиция фондлари ёрдамида амалга оширилади. Халқаро қарз қимматли қоғозлар халқаро фонд бозорида капитални жалб этишнинг ва операцияларнинг асосини (қарийб 90-95%ни) ташкил этади. Уларнинг таркибида халқаро облигациялар ва ноталарни, турли компаниялар (корпоратив), молиявий институтлар ва давлатларнинг халқаро қарз қимматли қоғозларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Охирги ўн йилликда уларнинг ҳажми 2 баробардан кўпроққа ошди, чунончи, халқаро қарз қимматли қоғозлари 2004 йилдаги 11,5 трлн. АҚШ долларидан 2014 йилга келиб қарийб 21,8 трлн. АҚШ долларига етган ва 2009 йилдан бошлаб ҳозиргача уларнинг ҳажмининг ўсиши молиявий инқироз натижасида секинлашган. Чет эл облигациялари ва еврооблигациялар кўринишида қарз қимматли қоғозлари халқаро қимматли қоғозларнинг асосий шаклларидан биридир. Еврооблигациялар халқаро андеррайтер орқали бир мамлакат эмитенти томонидан чиқарилган, дастлабки давлат рўйхатидан ўтказилмаган, бир вақтнинг ўзида бир қанча мамлакатларга жойлаштириладиган облигациялар ҳисобланади. Еврооблигацияларнинг номинал қиймати эркин конвертация қилинадиган валюталарда ифодаланади. Еврооблигациялар жойлаштирилаётганда жаҳоннинг ҳеч қайси бир мамлакатида рўйхатга олинмайди. Еврооблигациялар ҳалқаро қарз қимматли қоғозларнинг асосини ташкил этади. Бунга сабаб, ҳалқаро қарз қимматли қоғозларининг эмитентлари, инвесторлари ва муомаласининг асоси (охирги 10 йилда қарийб 60 фоиз) Европа ҳудудида жойлашиши ҳамда уларнинг асосий қисми (охирги 10 йилда қарийб 40 фоиз ортиғи) евро валютасида чиқарилиши ҳисобланади. Шунингдек, дастлабки еврооблигациялар Европа давлатдари ҳудудида пайдо бўлган. Номинал қиймати облигация жойлаштириладиган мамлакатнинг миллий пул бирлигида бўлган, яъни облигация эмитенти учун хорижий валютадаги облигациялар – чет эл облигациялари ҳисобланади. Чет эл облигациялари маълум бир мамлакатга ушбу давлат қонун-қоидалари асосида жойлаштирилади. Чет эл облигацияларидан фойдаланиш амалиётда 500 йилдан бери мавжуд бўлса, еврооблигациялар пайдо бўлганига ҳозирда атиги 30 йил бўлди. Еврооблигацияларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1. Еврооблигациялар бир вақтнинг ўзида бир нечта бозорда жойлаштирилади, бунда еврооблигация заёми валютаси, қоидага кўра, кредитор учун ҳам, қарздор учун ҳам ҳуқуқий ҳисобланади. 2. Еврооблигациялар бозори асосан биржадан ташқари бозор ҳисобланади. 3. Еврооблигациялар, қоидага кўра, кўрсатувчига бериладиган қимматли қоғозлар (bearer bonds) саналади. 4. Евроқоғозлар чиқариш бирон-бир мамлакат қонунчилиги томонидан тартибга солинмайди. Яъни еврооблигациялар бирон-бир мамлакат қонунига боғлаб қўйилмайди. Еврооблигациялар чиқариш ва муомалада бўлиши бозорда юзага келган қоидалар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилади. 5. Уларни жойлаштириш, қоидага кўра, турли мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган банклар билан ифодаланадиган эмиссион синдикат томонидан амалга оширилади. 6. Еврооблигациялар бўйича даромадлар эмитент мамлакатида солиқлар ушлаб қолинмасдан, тўлиқ ҳажмда тўланади. Агар маҳаллий қонунчиликда қарздор тўлайдиган фоизларга солиқ ушлаб қолиш кўзда тутиладиган бўлса, қарздор фоиз тўловлари ҳажмини инвесторга номинал купонга тенг бўлган фоиз даромадини таъминлайдиган даражагача етказиши шарт. Шунингдек, халқаро қимматли қоғозларнинг глобал акциялар кўринишидаги халқаро акциялар ва Америка депозитар тилхатлари (акциялари) каби шакллари ҳам мавжуд. Депозитар тилхатлар халқаро акцияларнинг асосини ташкил этган ҳолда, уларга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажми жаҳон бўйича охирги йилларда ўртача 1 трлн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. Депозитар тилхатларнинг асосий инвестори, яъни қарийб 20 фоиз АҚШ ҳисобланади. Чиқарилаётган депозитар тилхатлар базасидаги акциялар асосини Европа, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатлари (Europe, Middle East and Africa, EMEA) эмитентларининг акциялари ҳисобланади. Банк ва нобанк ташкилотларнинг ташқи кредитлари ва депозитлари халқаро ссуда капитал ҳаракатининг асосий элементларидан биридир. Ҳозирда бу каби ташқи кредитлар ва депозитларнинг ҳажми бўйича ривожланган мамлакатлар етакчилик қилиб келмоқда. 2008 йилдаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози уларнинг ҳажмини ўзгаришига салбий таъсир кўрсатган. 2010 йилдан бошлаб банкларнинг депозит ва кредит операциялари ҳажмида бироз ўсиш тенденцияси кузатилган бўлсада, бироқ улар умумий ҳолда камайиб бормоқда. 2007 йилда банкларнинг халқаро кредитлари ва депозитлари 24,3 ва 26,7 трлн. АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб уларнинг ҳажми мос равишда 19,7 ва 20,7 трлн. АҚШ долларига тенг бўлган. 2010 йилдан нобанк кредит ташкилотларининг депозит ва кредит операциялари кўпаймоқда ва ҳозирда уларнинг ҳажми 7 трлн. АҚШ долларига етган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling