I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Молия бозорини тартибга солиш бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Германия тажрибалари
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
14.3. Молия бозорини тартибга солиш бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Германия тажрибалари
Замонавий тартибга солиш назариялари таҳлили шуни кўрсатадики, бугунги кунда молия бозорининг давлат ва бозор орқали тартибга солиниши ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тизим сифатида шаклланмоқда. Бунда, биринчидан, рақобат асосида бозорда ривожланиш учун рағбат юзага келади, иккинчидан, молия бозорини бозор воситалари орқали тартибга солишда юзага келган зиддиятларнинг олдини олишда давлат турли чора-тадбирлари билан иштирок этади. Иқтисодий инқирозлар, сиёсий низолар, иқтисодиётнинг тўла беқарорлиги шароитида давлат орқали тартибга солиш катта ўрин тутса, молиявий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, модернизациялаш, инновацияларни яратиш учун молия бозорини эркинлаштириш рақобатни кучайтиришга катта эътибор қаратилади, бу эса тартибга солишнинг бозор механизми орқали таъминланади. Бозор механизми орқали молия тизимини тартибга солиш бўйича ҳукумат доимо ўз назоратини олиб боради, зарур пайтда унга кўмаклашади, шароит яратади. Халқаро молия бозорини тартибга солишда ҳуқуқий асос бўлиб, халқаро конвенциялар ва кодекслар, халқаро инвестиция келишувлари ҳамда ХВФ, Жаҳон банки гуруҳи, ЮНКТАД ҳужжатларида чет эл инвесторларининг маълум бир фаолият билан шуғулланиш коидалари белгиланган турли йўриқномалар ҳисобланади. Халқаро молия бозорларидаги инвестицияларни тартибга солиш бўйича кўп томонлама халқаро конвенцияларнинг асосийлари сифатида “Баҳс-мунозараларни бартараф этиш бўйича Вашингтон конвенцияси” (1965), “Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик таъсис этиш тўғрисидаги Сеул конвенцияси” (1985) кабиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Халқаро молиявий-инвестиция келишувлардан асосий мақсад, давлатларнинг миллий сиёсатини икки ёки кўп томонлама мувофиқлаштириш, халқаро инвестицияларни тартибга солишнинг умумий қоидаларини ишлаб чиқишдан иборат. Халқаро молиявий инвестиция келишувлари, унинг қатнашчилари таркибига боғлиқ равишда икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама бўлиши мумкин. Бугунги кунга келиб, икки томонлама молиявий инвестиция келишувларнинг имзоланишида асосий улуш ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Улар асосан, бундай шартномаларни ривожланган давлатлар билан ва ўзаро амалга оширмоқдалар. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, молия бозорларини самарали фаолияти ва тартибга солишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан, мавжуд бозор инфратузилмаларининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Замонавий молия бозорларини тартибга солиш ва мониторинг қилиш инфратузилмаларининг муҳим ташкилий элементлари қаторига қуйидагилар киради14: – мулкчилик ҳуқуқини, шартнома ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳимоя қилишни таъминловчи суд-ҳуқуқ инстанциялари; – банк назорати органлари ва қимматли қоғозлар бозори фаолияти бўйича комиссияси; – мустақил ва самарали аудиторлик назоратини амалга ошириш тизими; – хусусий таҳлилни амалга оширувчи фирмалар, масалан, рейтинг агентликлари ва консалтинг фирмалари; – тегишли фаолият доирасида стандартлар ва хатти-ҳаракат меъёрларини белгиловчи ҳаваскор ёки профессионал ташкилотлар. Молия бозорларини ривожлантириш бўйича орттирилган тажриба ва ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларда бозор муносабатларининг шаклланишидан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш жоизки, молия бозорларини тартибга солишнинг миллий моделлари тобора иқтисодий ривожланиш талабларига мослашиб бормоқда. Ривожланган мамлакатлари тарихида тартибга солишнинг турли шакллари ривожланиб, улар ўзларига хос тарзда ўз-ўзини тартибга солиш механизмларини мослаштириб олганлар15. Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда тартибга солишнинг учта шакли мавжуд16. Ушбу тизимларнинг бир-биридан фарқланиши давлат идоралари билан ўз-ўзини тартибга солувчилар ўртасида ваколатларнинг тақсимланишига асосланган. 1-жадвалда тартибга солишнинг асосий тизимлари акс этган бўлиб, мазкур уч тизими ҳам ўзига хос объектив хусусиятларига қарамасдан, ягона тамойилга таянади, яъни ўз-ўзини тартибга солиш функцияси, регулятор томонидан тўлдирилади. Мавжуд ваколатлар мамлакатлар ўртасида миллий қонунчилик билан фарқланади. Масалан, Франциядаги ўз-ўзини тартибга солувчи Euronext биржаси қимматли қоғозларни жойлаштириш проспектлари бўйича давлат регулятори ҳисобланган AMFга қараганда қўшимча ваколатларга эга, АҚШда эса, бу ягона регулятор SEC томонидан амалга оширилади17. Бугунги кунда тартибга солишнинг энг қаттиқ тартиби Германияда шаклланган бўлса, энг юмшоқ тартибга солиш Гонконгда амал қилади. Амалда тартибнинг юмшоқлиги меъёрларнинг юмшоқлигини билдирмайди. Масалан, Лондон биржасининг халқаро молия маркази сифатидаги машҳурлиги, айнан тартибга солишнинг эгилувчанлиги сабабли ўсган. Шундай бўлсада, тартибга солиш ваколатларининг тақсимланиши нуқтаи назаридан, Буюк Британия энг қаттиқ тартиблардан саналади18. Молия бозорларини тартибга солишнинг турли-туманлиги ва ўз-ўзини тартибга солувчи органлар ваколатларининг ҳажми, нафақат маданият, анъаналар ва фуқароларнинг менталитетидан келиб чиқади19, балки юридик тизимлар назарияси (legal origins theory)га ҳам боғлиқ бўлади20. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling