I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet60/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар:
Фиқҳ, ислом молияси, муробаҳа, сукук, фиқҳ бўйича ўрнатилган шерикчилик.


Ўзини-ўзи текшириш учун саволлар
1. Ислом молияси моҳияти
2. Сукук орқали капитал жалб қилиш
3. Муробаҳа тушунчаси ҳақида тушунча
4. Сукук орқали капитал жалб қилиш
5. Сукукнинг мақсади
6. Фиқҳ бўйича ўрнатилган шерикчилик шакли


XIV БОБ . МОЛИЯ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
14.1.Молия бозорини тартибга солишга объектив зарурат.
Молия бозорини тартибга солиш – бу молия бозоридаги барча қатнашчилар фаолиятини ва улар ўртасидаги операцияларни жамият томонидан бу ҳаракатларга ваколатланган ташкилотлар томонидан тартибга солишдир. Молия бозорини тартибга солиш тизими – молия бозорининг тартибга солиш инфратузилмаси бўлиб, қуйидаги таркибий қисмларни ўз ичига олади:
1) регулятив органлар (тартибга солиш органлари) – давлат органлари ва ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар;
2) регулятив функциялар ва жараёнлар – тартибга солиш улар орқали амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи (қонунчилик функциялари, рўйхатга олиш жараёнлари, лицензия, назорат, аттестация жараёнлари);
3) ҳуқуқий инфратузилма – бозорни тартибга солишга алоқадор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, қонунлар ва норматив ҳужжатлар тўплами;
4) фонд бозори ахлоқи – ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган меъёрлар. Бу меъёрлар тавсия этиладиган характерга эга бўлса-да, бозор қатнашчилари томонидан сўзсиз бажарилади, чунки уларнинг ишбилармонлик нуфузи кўпинча шунга боғлиқ бўлади;
5) Урф-одатлар ва анъаналар – Ўзбекистонда молия бозори ўн йилликлар давомида мавжуд бўлмаган, шу сабабли анъаналарни шакллантириш ва ривожлантириш молия бозорини тартибга солиш инфратузилмасининг муҳим элементи ҳисобланади.
Молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш бутун тизимининг асосий вазифаси унинг барча субъектлари фаолиятида бозор ўзининг асосий макроиқтисодий функцияларини бажарадиган – бўш пул маблағларини иқтисодиётни ривожлантириш учун сафарбар қиладиган ҳамда аҳоли учун ишончли ва даромадли жамғариш воситалари шакллантирадиган қоидалар ишлаб чиқиш ва уларга сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш ҳисобланади. «Қаттиққўллик даражаси» мезони бўйича тартибга солишнинг икки хил модели мавжуд12:
1) “қаттиқ” модел – унинг асосида муфассал таърифланган қоида ва тартиблар ҳамда уларга риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ётади, яъни барча расмиятчиликлар айнан риоя қилиниши лозим (мисол – АҚШ бозорини тартибга солиш);
2) “юмшоқ” модел – у тартибга солиш меъёрлари билан бир қаторда норасмий келишувлар, анъаналар, тавсиялар, мувофиқлаштирилган хулқ-атвор услуби, вазиятларни ҳал қилиш бўйича музокаралардан кенг фойдаланишга асосланади (мисол – Буюк Британия).
Жаҳон амалиётида молия бозорини тартибга солишда катта рол ўйнайдиган ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар нафақат мустақил назорат функциясини бажаради, балки норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга кенг жорий қилиш, баъзида эса қонунчиликка ишбилармонлик айланмаси таомилларини татбиқ этишда ҳам иштирок этади.
Молия бозорини тартибга солишнинг давлат даражасидан ташқари қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ўзини-ўзи тартибга соладиган ташкилотлар – ЎТТ ҳам тартибга солиш тизимининг муҳим элементи ҳисобланади. ЎТТнинг роли шундан иборатки, бевосита бозор қатнашчилари тўплаган тажриба асосида энг муфассал меъёрлар ва талабларни ишлаб чиқиш, уларга риоя қилинишини назорат қилиш ва шу тариқа бозор регуляторини унинг қатнашчисига яқинлаштириш лозим. Бунда ЎТТ томонидан ишлаб чиқиладиган ва жорий қилинадиган қоидалар ва стандартлар ўзини-ўзи тартибга соладиган орган талабларига мос келишини ҳисобга олиш муҳим, яъни амалда фақат уларгина аниқлаштириши ва кучайтириши мумкин. ЎТТ хусусиятлари:
– нотижорат характери;
– аъзоликка асосланганлик;
– профессионал фаолият субъектларини бирлаштириши;
– камида 10 қатнашчи томонидан ташкил этилиши мумкинлиги.
ЎТТ ўз аъзолариган нисбатан қўллаши мумкин бўлган санкциялар:
– қоидабузарга ушбу ташкилот фаолияти қоидалари ва стандартлари билан белгиланган санкция қўллаш;
– ўз қатнашчисига (аъзосига) инвесторга етказилган зиённи суддан ташқари тартибда қоплашни тавсия қилиш;
– профессионал қатнашчини ўз қатнашчилари (аъзолари) таркибидан чиқариш ва регуляторга профессионал қатнашчи лицензиясини бекор қилиш ёки тўхтатиш бўйича чоралар кўриш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш;
– ариза ва шикоят бўйича материалларни уларнинг ваколатларига мувофиқ кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа ижроия ҳукумати федерал органларига тошириш


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling