I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш


Download 1.46 Mb.
bet61/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

14.2.Молия бозорини давлат томонидан тартибга солиш
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
– қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
– қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни лицензиялайди;
– инвесторларнинг ҳамда қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
– қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ва тартибга солиш ҳамда унинг иштирокчилари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқади;
– қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир талабларни, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассисларига қўйиладиган малака талабларини белгилайди, уларни аттестациядан ўтказади ва малака гувоҳномалари беради;
– эмиссиявий қимматли қоғозларни (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) чиқариш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир битимларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, қимматли қоғозларга доир операциялар ўтказилишини ҳисобга олиш ва улар юзасидан ҳисобот бериш стандартларини, қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини ва қимматли қоғозларга доир битимларни ҳисобга олиш регистрини юритиш тартибини тасдиқлайди;
– қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ҳамда акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг давлат бошқаруви органлари, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган ҳолларда улар юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган хулосалар ва кўрсатмалар чиқаради, қоидабузарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллайди;
– ўз маблағлари етарли даражада бўлишига доир мажбурий нормативларни ва қимматли қоғозларга доир операциялар бўйича таваккалчиликларни чекловчи бошқа кўрсаткичларни, шунингдек қимматли қоғозларга доир (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно) операциялар юзасидан ҳужжатларни сақлаш муддатларини белгилайди.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳуқуқлари Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
– инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат божи тўламасдан судда даъво қўзғатишга;
– қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлмайдиган айрим операцияларини ўз ваколатлари доирасида тўхтатиб туришга;
– давлат бошқаруви органларидан, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан ахборот ва ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида сўраш ҳамда олишга;
– қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни қўшиб олиб бориш тартибини белгилашга;
– қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг, қимматли қоғозлар савдолари ва қимматли қоғозларга доир битимларга ҳисоб-китобклиринг хизмати кўрсатишнинг ягона тизимини яратиш бўйича давлат томонидан ташкил этиладиган корхона фаолиятининг тартибини белгилашга;
– Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти аъзолари бўлган бошқа давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органлари билан махфий ва бошқа турдаги ахборотни белгиланган тартибда айирбошлашга ҳақли.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг мажбуриятлари
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи:
– қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқиши ҳамда инвесторларнинг ёки қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқлари бузилганлиги фактлари аниқланган тақдирда текширувлар ўтказиши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриши;
– давлат бошқаруви органларидан ҳамда қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан инвесторларнинг ва қимматли қоғозлар эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этиши, бундан ахборотнинг учинчи шахсларга ошкор этилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно;
– Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларининг ягона давлат реестрини ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг реестрини юритиши;
– ўз ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан юридик ва жисмоний шахсларнинг ёзма сўровларига қонун ҳужжатларига мувофиқ асослантирилган жавоб бериши;
– қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати ва унинг иштирокчилари ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиши шарт13.
Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Молия бозорини давлат томонидан тартибга солишнинг намоён бўлиш шакли, энг аввало, бундай тартибга солиш улар ёрдамида амалга ошириладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бозор қонунчилигининг асослари бизнинг мамлакатимизда ўтган асрнинг 90-йиллари бошларида шаклланган бўлиб, уни такомиллаштириш ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Бу жаҳон молия бозорининг глобаллашуви, янги ва янги молия воситалари ва институтлари пайдо бўлиши билан боғлиқ.
Мегарегулятор Марказий банк негизида мегарегулятор ташкил қилиш амалиёти – жаҳон молия бозорларида нисбатан камдан-кам учрайдиган ҳодисадир. Мегарегуляторлар у ёки бу кўринишда дунёнинг 55 мамлакатида фаолият кўрсатади, 13 давлатда улар Марказий банклар негизида ташкил қилинган, 33 мамлакатда эса мустақил мегарегулятор сифатида мавжуд. Таъкидлаш жоизки, жаҳон амалиётида қоидага кўра, дастлаб молия бозорининг турли сегментларида назорат ва тартибга солишни бир хиллаштириш, жаҳондаги илғор тажрибаларни ҳисобга оладиган стандартлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ ислоҳотлар учун шарт-шароитлар яратилади, молиявий воситачиларнинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли ва ишдаги хатоликларни истисно қиладиган ислоҳотларни амалга оширишнинг қадаммақадам режалари ишлаб чиқилади, сўнгра ислоҳотнинг ўзи амалга оширилади.
Бозор қатнашчилари (жамғармалар ва вақтинчалик бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг турли субъектлари ўртасида қайта тақсимлаш вазифасини ҳал қилиш зарурати билан асосланадиган турли функцияларни бажарадиган молиявий институтлар, эмитентлар ва инвесторлар) Ўзбекистон молия бозорини тартибга солиш тизимининг объектлари ҳисобланади. Эмитентлар инвестицион ресурслар жалб қилишдан манфаатдор бўлган фонд бозори қатнашчиларини ифодалайди. Одатда, банклар ва фонд бозори қарз капиталининг манбаси бўлиб хизмат қилади. Банклар кредит тақдим этиши мумкин. Фонд бозори облигациялар ва бошқа қарз молиявий воситалар чиқариш йўли билан қарз маблағларни жалб қилиш имкониятини тақдим этади.
Инвестициялаш объекти эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланган юридик ва жисмоний шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини давлат ва жамоат ҳимоясини ташкил қилиш, шунингдек, эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа қатнашчилари ғайриқонуний ҳаракатлари натижасида жисмоний шахс саналган эмитентларга етказилган зиённи қоплаш тартибини белгилаш давлатнинг ўзига хос функцияси ҳисобланади. Инвесторлар орасида тартибга солиш мақсадларида малакали инвесторлар гуруҳи ажратиб кўрсатилади.
Инвесторларни малакали ва бошқа инвесторларга ажратиш ғояси аҳолини уларга инвестиция киритиш юқори рисклар билан боғлиқ бўлган мураккаб молиявий воситалардан ҳимоя қилишга интилишга асосланади, инвестициялаш ва мураккаб молиявий воситалардан чиқиш имкониятлари ҳақида қарор қабул қилиш эса махсус билимлар ва кўникмалар талаб қилади. Малакали инвестор мақоми унинг бу махсус билимлар ва кўникмаларга эга эканлигини тасдиқлайди. Етарли билимларга эга бўлмаган инвесторлар фонд бозорида турли фондлар – акциядорлик (АИФ) ва пай (ПИФ) инвестиция фондлари, банк бошқаруви умумий фондлари (ОФБУ) орқали инвестиция киритади. Жамоавий инвестициялашга эҳтиёж шу билан асосланадики, анъанавий молиявий воситалар нархи қимматлиги, улар билан ишлашдаги мураккабликлар ҳамда инвесторлар ва воситачиларнинг кичик битимлар ишлашни ишламаслиги сабабли майда инвесторлар учун «ёпиқ» бўлади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар – жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай молмулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш – мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш. Пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш – пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш. Операцияларни тўхтатиб туриш – мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш. Терроризмни молиялаштириш – террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёҳуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
– махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат;
– ички назорат;
– мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар;
– Махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат – пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар тақдим этадиган ахборотни текшириш ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат органи томонидан қабул қилинадиган чора-тадбирлар мажмуи.
Махсус ваколатли давлат органи:
– пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи органларнинг ишини мувофиқлаштиради;
– пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар бўйича ушбу Қонунга мувофиқ равишда олинадиган ахборотлар таҳлил қилинишини амалга оширади;
– етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадор пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги материалларни жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи тегишли органларга юборади;
– пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, агар бундай операциялар тўғрисидаги ўзи олган хабар текшириш натижаларига кўра асосли деб топилган бўлса, икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар йўллайди;
– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан сўрайди ва бепул олади;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкка нисбатан ўз мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилашга, ўзгартириш ёхуд тугатишга қаратилган ҳаракатлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялардир. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар қуйидагилардир:
– банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
– қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари;
– биржа аъзолари;
– суғурталовчилар ва суғурта воситачилари;
– лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар;
– пул ўтказмалари, тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ташкилотлар;
– ломбардлар;
– лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказувчи ташкилотлар;
– қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи шахслар;
– кўчмас мол-мулкнинг олди-сотдиси билан боғлиқ операцияларда хизматлар кўрсатувчи ва иштирок этувчи шахслар;
– мижозлар номидан битимлар тайёрлаш ва уларни амалга оширишда нотариал идоралар (нотариуслар), адвокатлик тузилмалари (адвокатлар) ҳамда аудиторлик ташкилотлари.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ички назоратни ўтказиш давомида шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа молмулк билан боғлиқ операциялар махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назорат қоидаларида белгиланган мезонлар ва белгиларга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида шубҳа пайдо бўлган операция шубҳали операция, деб топилади. Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операциялар ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
– ички назорат тизимларини ташкил қилиши ва жорий этиши;
–идентификациялаш тартиб-таомилларини амалга ошириши ва мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриши, шу жумладан мижоз ва унинг мулкдорлари тўғрисидаги маълумотларни верификациялаши ҳамда мунтазам янгилаб бориши;
–мулкдорлар ва мижозларни назорат қилувчи шахсларни идентификациялаши ҳамда уларнинг шахсини текшириш бўйича имкон қадар чоралар кўриши;
– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ҳамда баҳолаш чораларини кўриши, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлар билан қайд этиши ва уларни камайтириш юзасидан чоралар кўриши;
– мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳисобварақ очишни, операцияни амалга оширишни, амалий муносабатларга киришишни рад этиши ва мавжуд амалий муносабатларни тугатиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориши;
– шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар тўғрисидаги хабарларни улар аниқланган кундан кейинги бир иш кунидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда юбориши;
– операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати билан солиштириши;
– террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриши, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши шарт. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Идентификациялаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этмаган юридик ёки жисмоний шахсларга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар мазкур операцияларни бажаришни рад этади, юридик ёхуд жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш операциялари бундан мустасно. Агар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция чет эл валютасида амалга оширилаётган бўлса, унинг миллий валютадаги миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни террорчилик ёхуд бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёхуд жисмоний шахслар ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялари тўғрисидаги ахборотни ёхуд бошқа маълумотларни махсус ваколатли давлат органига белгиланган тартибда тақдим этиш тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни бузиш ҳисобланмайди. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар, махсус ваколатли давлат органи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи бошқа органлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотдан эркин фойдаланишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклайдилар ҳамда бундай ахборотнинг тарқатилмаслигини таъминлайдилар. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ҳамда халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. Молия бозоридаги фаолият нафақат профессионал бозор қатнашчилари учун, балки уларнинг мижозлари учун ҳам рисклар билан боғлиқ эканлиги сабабли турли ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилиши мумкин бўлиб, уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.
Молия бозоридаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар учун жавобгарлик қуйидаги турларга бўлинади:
– маъмурий жавобгарлик;
– жиноий жавобгарлик.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик деб маъмурий жавобгарликка тортилган жисмоний ёки юридик шахснинг ноқонуний, айбдор ҳаракати (ҳаракатсизлиги) тан олинади. Маъмурий жазо қуйидагиларга нисбатан қўлланиши мумкин:
– юридик шахс;
– мансабдор шахс (раҳбар).
Жиноий жазо қуйидагиларга нисбатан қўлланади:
– молия бозорида жиноят содир этган жисмоний шахс. Юридик шахсга маъмурий жазо тайинланиши ушбу ҳуқуқбузарлик учун жисмоний шахсни маъмурий жавобгарликдан озод этмайди, худди шу тарзда, жисмоний шахснинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши ушбу ҳуқуқбузарлик учун юридик шахсни маъмурий жавобгарликдан озод этмайди.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling