I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Мушорака (шерикчилик) асосида молиялаштириш
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мушорака шартномасининг талқини
- 13.3 Сукук орқали капитал жалб қилиш.
13.2. Мушорака (шерикчилик) асосида молиялаштириш.
Ислом фиқҳи меъёрларига мувофиқ экспорт-импортни,лойиҳавий ва синдикатлашган молиялаштиришда, қимматли қоғозларни чиқаришда исломий банк актив амалиётлари доирасида мушорака шартномасидан фойдаланилади. ААОIFI халқаро стандартларига кўра, мушорака (шарика, ширкат) шерикчилик шартномасидир, бу икки ва ундан кўпроқ томонлар ўртасида фойда олиш мақсадида меҳнат ресурслари ёки мажбуриятларни, активларни бирлаштириш тўғрисидаги келишувни англатади. Ислом фиқҳи ва иқтисодиёти таълимотида келтирилган мушорака шартномасининг турли талқинлари билан юзма-юз келинади. Шариат шарикани икки тоифага: ширкат ул-мулк ва ширкат ул-ақд тоифаларига ажратади. Мушорака шартномасининг талқини Муаллиф M. Usmani талқини бўйича: Бизнес ва савдо талқинида ушбу атама қўшма корхона (оддий шерикчилик)ни англатади, бунда барча шериклар умумий ишдаги фойда ёки зарарни тақсимлайдилар, ушбу сўзнинг мазмуни ислом фиқҳида ишлатиладиган «ширкат» атамасидан кенгроқдир. Мушорака атамаси «ширкат»нинг хусусий шакли – «ширкат ул-амвал» билан чекланган, унда икки ёки ундан ортиқ шахслар ўз капиталини қўшма тижорий корхонага инвестиция қиладилар. Баъзан у «ширкат ул-амал»ни ҳам ўз ичига олади, унда шерикчилик хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилади. Муаллиф I. Warde талқини бўйича: Қўшма корхона (оддий шерикчилик) тўғрисидаги келишувда банк мижоз билан шерикчиликка киришади, бунда уларнинг ҳар иккиси устав капиталида иштирок этадилар ва баъзан лойиҳа ёки битимни бошқарадилар. Муаллиф H. Visser талқини бўйича: Улушли иштирок Қўшма корхона (оддий шерикчилик) тўғрисидаги келишувда банк мижоз билан шерикчиликка киришади, бунда уларнинг ҳар иккиси устав капиталида иштирок этадилар ва баъзан лойиҳа ёки битимни бошқарадилар. Муаллиф M. Al-Jarhi, M. Iqbal талқини бўйича: Банк ва мижознинг қўшма лойиҳаси бўлиб, у банк ва мижоз ўртасида шерикчилик тўғрисида келишув имзоланишини кўзда тутади ва унга мувофиқ томонлар лойиҳани биргаликда молиялаштирадилар. Фойда ва зарарлар томонларнинг лойиҳани молиялаштиришдаги иштирокига мутаносиб мижоз ва банк ўртасида тақсимланади. Муаллиф Р. Беккин талқини бўйича: Мулкий шерикчилик бўлиб, унда икки ёки бир нечта шахс ўз омонатларини умумий лойиҳага бирлаштирадилар ва улушли иштирок тартибида компанияни ташкил этадилар. Муаллиф Р. Воҳидов талқини бўйича: Капиталда икки томон иштирок этадиган тадбиркорва молиявий иштирокчининг шерикчилиги. Фойда томонларнинг келишуви бўйича, зарарлар эса капиталдаги иштирокка мутаносиб тақсимланиши мумкин. Муаллиф М. Калимуллина талқини бўйича: Икки ва ундан ортиқ тарафлар ўртасида шерикчилик тўғрисидаги шартнома бўлиб, бунда ҳар бир шерик маълум бир пул ёки моддий активларни умумий ишга киритади, шартномага кўра бу уларнинг ҳар бирига, фойдани тақсимлаш шартлари асосида компания активларидан фойдаланиб, иш юритиш имконини беради. Мушорака шартномаси, шунингдек, қуйидаги асосий тоифалари бўйича таснифланади: 1. Фиқҳ бўйича ўрнатилган шерикчилик шакли. Бунга ширкат ул-ақднинг шакллари киради. 2. Замонавий корпорациянинг шакллари. Фиқҳ бўйича анъанавий шерикчилик шерикчиликнинг қуйидаги шаклларини ўз ичига олади: – ширкат ул-инон ёки ширкат ул-амвал икки ёки ундан ортиқ томон ўртасидаги шартномавий шерикчиликни ўз ичига олади, унга кўра ҳар бир иштирокчи маълум бир пул миқдорини киритади ва бу уларнинг ҳар бирига шерикчилик активларини тасарруф этиш имконини беради, бу ерда фойда шерикчилик ташкил этиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ, зарарлар эса ҳар бир иштирокчининг шерикчилик капиталидаги бадалига мутаносиб тақсимланиши шарт қилинади; – ширкат ул-вужуҳ (мажбурият асосидаги шерикчилик) икки ёки ундан ортиқ томон ўртасидаги томонларнинг обрўси асосида, фойда олиш мақсадида активларни қарзга сотиб олиш учун шерикчилик ташкил этиш тўғрисидаги келишувни ўзида акс эттиради, унга кўра, томонлар аниқлаган фоизли нисбатга мувофиқ тарафлар ўз мажбуриятларини бажариш масъулиятини зиммаларига оладилар. Бундан ташқари, томонлар ҳар бир шерик учун фойдада иштирок этиш улуши ва мажбуриятни аниқлаб олишлари керак, бунда мана шундай иштирок томонларнинг розилигига кўра, фойдадаги иштирок улушидан келиб чиқиб, катта ёки кичик томонга фарқ қилиши мумкин; – ширкат ул-амал икки ёки ундан ортиқ томон ўртасида малакали ёки юқори малакали меҳнатни бажаришга доир хизматлар кўрсатиш, маълум бир хизматлар, юқори малакали маслаҳатлар бериш ёки товарлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, келишилган фоиз нисбатига мувофиқ фойдани тақсимлаш учун келишувни ўзида акс эттиради. Шерикчиликнинг ушбу шакли капитал инвестициялар киритишни назарда тутмайди. 13.3 Сукук орқали капитал жалб қилиш. Қарз билан боғлиқ бўлган асосий молиялаштириш воситаларига: муробаҳа, ижара (лизинг), салам, истисноъ, сукук, қарзи ҳасан, вадиа киради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling