I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet66/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Тузатиш киритиш даражаси бўйича:
кучли тузатиш киритилган;
– кичик тузатиш киритилган индикаторлар.
Асосий индикатор – ЯИМ билан боғлиқлик бўйича:
Ўзиб кетувчи индикаторлар (leading) – бурилиш нуқталари бутун иқтисодиётдагидан кўра тезроқ келадиган кўрсаткичлар.
– иш ҳафтасининг давом этиш узунлиги;
– янги корхоналар сони;
– бошланган уй-жой қурилишлари;
– фонд бозори индекслари;
корпорациялар фойдаси;
– пул массасининг ўзгариши;
– захиралардаги ўзгаришлар.
Мос келадиган индикаторлар (coinciding)
– ЯИМ;
– ишсизлик даражаси;
– саноат ишлаб чиқариши;
– шахсий даромадлар;
– ишлаб чиқарувчилар нархлари;
расмий фоиз ставкалари;
– рекламага талабномалар.
Кечикувчи индикаторлар (lagging)
– узоқ муддат ишламаётганлар сони;
– янги корхоналар ва ишлаб чиқариш воситаларига харажатлар.
Битта йўналишдаги барча индикаторлар ҳаракатини ҳисобга олиш учун қуйидагилар фойдаланилади:
– ўзиб кетувчи индикаторлар мураккаб индекси LEI;
– мос келадиган индикаторлар мураккаб индекси;
– кечикувчи индикаторлар мураккаб индекси.
Шунингдек, одатда, мустақил ташкилотлар ва институтлар томонидан ҳисоблаб чиқиладиган турли иқтисодий индекслар ҳам мавжуд бўлади. Бу, масалан, қуйидагилар бўлиши мумкин:
– ишлаб чиқариш фаоллиги индекслари;
– истеъмолчилар кайфияти индекслари;
– бизнеснинг ишонч индекслари;
– кутилаётган иқтисодий натижалар турли индекслари ва ҳ.к.
Турли иқтисодий индикаторлар макротаҳлили
– Қайта молиялаштириш ставкаси, ёки расмий ҳисоб ставкаси давлат пул-кердит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ва фундаментал таҳлилнинг асосий индикатори ҳисобланади. Расмий ҳисоб ставкаси марказий банк бошқа банкларга қандай фоиз остида кредитлар беришини кўрсатади. Расмий ҳисоб ставкасидан ташқари кўпинча РЕПО ломбард ставкаси ҳам фойдаланилади. Қайта молиялаштириш ставкасининг оширилиши давлат монетар сиёсатининг қаттиққўллик даражаси ортиши ва иқтисодий ўсишнинг секинлашувига олиб келади, лекин, шунингдек, мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестициялари оқимининг ўсишига ҳам сабабчи бўлади. Шундай қилиб, қисқа муддатли истиқболда расмий ҳисоб ставкаси қийматининг ортиши миллий валюта курсининг ўсишига олиб келади, узоқ муддатли истиқболда эса юқори ставкалар иқтисодий ривожланишга тўсқинлик қилади ва миллий валюта курсининг тушиб кетишига сабабчи бўлади. Бироқ, агар ўсиш кутилаётган даражада бўлса, бозор уни котировкага киритиб бўлган бўлади ва шу сабабли қарама-қарши жавоб бериши мумкин.
Қайта молиялаштириш ставкасининг пасайтирилиши бутун иқтисодиётга таъсир кўрсатади. Ставкаларнинг пасайтирилиши қисқа муддатли истиқболда истеъмол секторини ҳам, ишлаб чиқариш секторини ҳам кредитлашнинг ўсишига олиб келади. Иқтисодий ўсиш суръати кучаяди, аҳолининг иқтисодий ва инвестицион фаоллиги ортади. Лекин қайта молиялаштириш ставкасини пасайтиришнинг салбий оқибатларини ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Хусусан, узоқ муддатли истиқболда ставкалар пастлиги инфляция суръатининг ўсишига ва миллий валюта курсининг кучсизланишига олиб келади. Бунинг устига, молиявий «пуфак»лар пайдо бўлиш эҳтимоли юқори бўлади. Бунга мисол қилиб 2001 йил 11 сентябрда рўй берган террорчилик хуружидан сўнг АҚШ кўчмас мулк бозорида юзага келган вазиятни келтириш мумкин. Иқтисодий рецессия хавфининг олдини олиш учун Федерал захира тизими аъзолари навбатдан ташқари йиғилишда фоиз ставкасини пасайтириш ҳақида қарор қабул қилдилар. Натижада ушбу қарор уй-жой бозорида «кредит шов-шуви»га олиб келди ва иқтисодиётнинг шу секторида улкан молиявий «пуфак» шаклланишига хизмат қилди.
Бироқ 2008 йил молиявий «пуфак» ёрилди ва бутун жаҳон иқтисодиётини инқироз ёқасига олиб келди. – Марказий банклар раҳбарияти вақти-вақти билан иқтисодиётни тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш учун мажлисларда йиғилиб туради. Бундай мажлислар янгиликлар ва таҳлилий шарҳларда «meeting» атамаси остида берилади (масалан, BoJ meeting ёки ECB Meeting). Буюк Британияда бундай мажлислар MPC meeting (Monetary policy committee meeting – монетар сиёсат бўйича қўмита мажлиси) деб аталади. АҚШда бундай мажлислар FOMC meeting (FEDERAL Open Market Commitee meeting – очиқ бозорда операциялар бўйича Федерал қўмита мажлиси) деб номланади. Турли мамлакатларда бундай мажлислар даврийлиги фарқ қилиши мумкин, лекин қоидага кўра, улар бир ойда бир марта бўлиб ўтади. Молия бозоридаги кўп нарса уларнинг қарорлари натижаларига боғлиқ. Масалан, ҳисоб ставкасининг 0,25% АҚШ долларига ўсиши 10–15 дақиқа ичида АҚШ долларининг 100 pips (пункт) ва ундан ортиқ ўсишига олиб келиши мумкин.
Тармоқ фундаментал таҳлили махсус билимлар талаб қилади. Барча тармоқлар турлича бўлиб, уларни ўзаро таққослаш қийин ҳисобланади, уларнинг ҳар бири ўзига хос ишлаб чиқариш ва сотув хусусиятларига, шунингдек, ўзининг ривожланиш кўрсаткичларига эга. Масалан, газ ритейл ва қазиб чиқариш тармоғини қандай қилиб таққослаш мумкин? Ҳеч қандай.
Тармоқ таҳлили натижасида қуйидаги саволларга жавоб олиниши лозим:
– Тармоқ бўйича ўртача фойда меъёри қандай ва у бозор бўйича ўртача меъёр билан қандай нисбатда?
– Тармоқ учун қайси иқтисодий тавсифномалар асосий аҳамиятга эга?
– Тармоқдаги ўзгаришларни ҳаракатга келтирувчи куч нима?
– Тармоқда қайси рақобат кучлари таъсир этади ва улар қанчалик кучли?
– Қайси компаниялар кучлироқ/кучсизроқ рақобат позицияларига эга?
– Ким келгуси рақобатда шунга ўхшаш тарзда ҳаракат қилади?
– Рақобатдаги муваффақият ёки мағлубиятни қайси асосий омиллар белгилаб беради?
Одатда, тадқиқ этиладиган кўрсаткичлар қаторига қуйидагилар киради:
1. Узоқ муддатли ўсиш тезлигидаги ўзгаришлар (у инвестициялар ҳақида қарорларга, янги фирмалар учун жалб этувчанлик даражасига кучли таъсир қилади. Ўсиш тезлигидаги ўзгаришлар етказиб берувчи ва харид қилувчи тармоқлар, кириш ва чиқиш ўртасидаги мувозанатни бузади).
2. Товарларни ким харид қилиши ва улар қандай фойдаланилиши борасидаги ўзгаришлар (бу ўзгаришлар қўлдан чиқарилмаслиги лозим бўлган янги имкониятлар яратади, лекин фирмаларни қайта қуриш, масалан, сервис хизмати ташкил қилиш ва ҳ.к.ни тақозо этади).
3. Маҳсулотлардаги инновациялар.
4. Технологик ўзгаришлар.
5. Маркетинг инновациялари (янги сотув усуллари, маҳсулотлар дифференциацияси, қийматга оид дифференциация).
6. Тармоқдаги асосий фирмалар кириши ёки чиқиши.
7. Халқаро рақобатнинг кучайиши.
8. Қиймат ва самарадорликдаги ўзгаришлар.
9. Истеъмолчиларнинг стандарт товарлардан дифференциация қилинган товарларга ўтиши.
10. Қонунчиликдаги ўзгаришлар таъсири.
11. Ижтимоий, демографик вазият ва турмуш тарзининг ўзгариши.
12. Бизнесда риск ва ноаниқликнинг пасайиши.
15.3.Компания фундаментал таҳлили таҳлилнинг якуний босқичи
Унинг натижасида таҳлилчи изланаётган катталик – акциянинг асл қийматини олади. Уни бозор қиймати билан таққослаб, активнинг муносиб баҳо берилмагани ёки ортиқча баҳо бериб юборлиганини аниқлайди ҳамда инвестициялар объекти бўладиган активлар рўйхатини бегилайди. Бироқ айрим трейдерлар, масалан, Ф.Фишер компанияни танлашда унинг салоҳиятига эътибор беришни таклиф этади. «Fisher & Company» компанияси хўжайинларидан бири Филипп Фишер фундаментал таҳлилчи ва узоқ муддатли инвесторларга мисоллардан бири ҳисобланади. 1955 йил Фишер Motorola акцияларини харид қилди ва уларни 2004 йилгача, яъни то ўз вафотига қадар сақлади. У.Баффет у ҳақида қуйидаги сўзларни айтган: «Мен «эшитиш» ёндашуви: у ёки бу тармоқ ёки компания қандай ишлаётганини аниқлаш учун рақобатчилар, таъминотчилар, мижозларнинг олдига бориш ва улар билан суҳбатлашиш баҳосини ундан билиб олганман». Банк ҳисоботларини таҳлил қилиш ўрнига Сан-Францискода истиқомат қилган Фишер одамлар ва ташкилотларни ўрганишни афзал деб билади, унинг қимматли қоғозларни таҳлил қилишга қўшган инновацион ҳиссаси мана шунда26». Фишер инвестиция киритиш учун компания танлашда қуйидаги саволларга жавоб беришни таклиф қилади:
1. Компания мавжуд сотув ҳажмини ҳеч бўлмаса бир неча йил давомида қўллаб-қувватлаш учун етарли бўлган бозор салоҳиятига эга маҳсулот ёки хизматлари борми?
2. Компания раҳбарияти бугунги кунда жалб этувчан саналган маҳсулот ассортиментининг ўсиши тугаб битгач, сотув бозори салоҳиятини оширишни таъминлайдиган жараёнларни ривожлантириш ва маҳсулотлар ишлаб чиқишни давом эттириш ниятидами?
3. Компания тадқиқотлар соҳасида қанчалик натижаларга эришган?
4. Компания ўртача даражадан юқори бўлган даражадаги сотув ташкилотига эгами?
5. Компания етарли миқдордаги фойда меъёрига эгами?
6. Компания фойда меъёрини ушлаб туриш ва ошириш учун ҳаракатлар амалга оширяптими?
7. Компанияда персонал билан ўзаро муносабатлар энг яхши модели ташкил қилинганми?
8. Компанияда раҳбар ходимлар билан энг яхши муносабатлар шакллантирилганми?
9. Компанияда раҳбарлар захираси мавжудми?
10. Компанияда бухгалтерия назорати қанчалик самарали?
11. Рақобатчилар билан таққослаганда компания қанчалик самарали бўлиб чиқиши мумкинлигини тушуниш борасида инвесторга калит берадиган бизнеснинг бошқа томонлари ёки тармоқ хусусиятлари борми?
12. Компания стратегияси узоқ муддатли фойда олишга йўналтирилганми?
13. Компаниянинг яқин келажакдаги ўсиши муомаладаги акциялар сонининг ўсиши ҳозирги акциядорлар бу ўсишдан олиши мумкин бўлган даромаднинг сезиларли қисмини еб қўйиши мумкин бўлган даражада қимматли қоғозлар чиқариш орқали жиддий молиялаштиришни талаб қиладими?
14. Бошқарувчилар жамоаси компанияда ишлар яхши кетаётганда компаниядаги вазият ҳақида инвесторлар билан жон деб суҳбат қиладиган, лекин муаммо юзага келиши билан оғзига толқон солиб олгандай бўлиб оладиган вазият рўй бермайдими?
15. Компанияни уларнинг ҳалоллиги шубҳа уйғотмайдиган бошқарувчилар бошқарадими?



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling