I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Еврооблигациялар.
Чет эл облигациялари – деганда эмитенти мамлакат ташқарисида жойлашган ва у томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга айтилади. Унинг қиймати мамлакатда муомалада бўлган пул бирлигида ифодаланади. Масалан, Мексика хукумати қайтарилиш муддати 1997- йилгача бўлган 8%ли фоиз ставкаси билан номинали АҚШ долларида бўлган облигация чиқарди. Wall Street журналининг котировкалар бўлими савдо хажмининг кам бўлишига қарамасдан New York Exchange Bonds номи остида чет эл облигациялари баъзиларининг рўйхати келтириб ўтиларди. Американинг ички бозорида АҚШ доллари номиналида чиқарилган чет эл облигациялари Янке деб юриталади. Японияда норезидентлар ишлаб чиқарган облигациялар эса Самурай деб номланади. Эмиссия қиладиган давлат ўрнатган қонун–қоидаларга чет эл облигацияларини чиқарадиган эмитент риоя қилиши зарур. Бу вазифаларнинг мураккаб ёки осонлиги мамлакатнинг ўзига хам боғлиқ бўлиши мумкин. Чет эл облигацияларини ишлаб чиқаришнинг асосий афзаллиги бу валюта курсининг тебраниши хақида ташвиш қилмасдан облигациялар портфели бўйича халқаро диверсификация хафини олдини олган ҳолда облигациялар ишлаб чиқариш хисобланади. Масалан, Америкалик инвестор номинали иенада бўлган Toyota компаниясининг облигацияларини сотиб олиши мумкин. Лекин уни ҳар доим иена курсининг долларга нисбати ташвишга солиши хавотири ҳам йўқ эмас. Гап шундаки, асосий қарз ва купон фоизи тўловлари Япония пул бирлиги иенада чиқарилади. Кейинчалик бу жараёнлар жорий курс бўйича долларга конвертация қилиниши керак. Инвестор Toyota компаниясининг номинали АҚШ долларида кўрсатилган облигацияларни сотиб олиб, валюта курси хақида хавотир олмаса хам бўлади.
Еврооблигациялар. Қимматли қоғозлар олди – сотдиси билан шуғулланувчи инвесторлар фонд активларини бошқа давлатга сотиш фойдалироқ деган қарорга келишган. Еврооблигация кенг маьнода номинали бир мамлакат валютасида бўлган бошқа мамлакатда ишлаб чиқарилган облигациялар тушунилади. Шу сабабли номинали иенада (АҚШ долларида) бўлган Америка корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган ва Германияда сотиладиган облигациялар еврооблигациялар сирасига киради. Еврооблигациялардан солиқ олинмайди. Бу эса эмитентга ҳам, харидорга ҳам фойдалидир. Масалан, Америка корпорациясининг бошқа мамлакатдаги филиали облигация чиқаради. Бунинг учун корхонадан солиқ ушланмайди. Агар солиқ мавжуд бўлса, бу облигация харидоридан олинади. Бу ҳам қайси мамлакат резидентлигига боғлиқ. Норезидентлар томонидан ўша валютада кўрсатилган ва ишлаб чиқарилган еврооблигацияларга қўйилган солиқ ставкалари резидентлар томонидан ишлаб чиқарилган еврооблигацияларга кўра солиқ ставкаси нисбатан пастроқ бўлади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling