I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet38/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Қайд этилган валюта курси – бу хорижий валютада ифодаланган миллий пул бирлигининг давлат томонидан расмий ўрнатилган баҳоси бўлиб, унга валюта бозорларидаги талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсир қилмайди. Ҳозирги вақтда қайд этилган валюта курси кам ривожланган мамлакатларда ёки иқтисодиёти ташқи бозорга етарли даражада кириб бормаган мамлакатларда уларнинг молия тизимини ва миллий ишлаб чиқаришини кучли хорижий рақобатчиларидан ҳимоя қилиш ва қувватлаш мақсадида қўлланилади. Барча мамлакатлар маълум муддатда ўз валюталари курслари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиб борадилар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси иш якунлари матбуотда, телевидениеда эълон қилиб борилади. Бунда номинал валюта курси белгиланади. Лекин кучайиб бораётган инфляция жаҳон бозорида миллий маҳсулотга бўлган талабни, уни рақобатбардошлигини аниқлашда миллий ва хорижий товарлар баҳолари ўртасидаги нисбатини ҳам билиш керак бўлади. Яъни миллий валютанинг реал алмаштириш курсини ҳисоблаб чиқиш керак. Реал валюта курсини ҳисоблашни Ўзбекистон ва Россияда ишлаб чиқариладиган газлама мисолида кўрсатиш мумкин. Масалан, 1 м. газламанинг баҳоси республикамизда 1000 сўм, Россияда 35 рубл. Валюталарнинг амалдаги нисбати 1 Россия рубли = 35 сўм ёки 1 сўм = 0,032 Россия рубли бўлганда, 1 м. ўзбек газламасининг баҳоси Россия рублида 0,032*1000=32 рубль туради. 



    1. ФОРЕХ операциялари

Ҳар бир киши ўз ҳаётида эҳтиёжларининг катта қисмини қаноатлантиришга қодир иш ҳақи олишга интилиши сир эмас. Яхши даромад — фароволик ва барқарорликнинг кафолатидир. Ахборот технологиялари ва глобал тармоққа ҳамма кириши вақтида миллионлаб одамлар пул топишнинг ва шахсий капиталини халқаро валюта Форекс бозори ичида валюта курсларининг фарқида савдо қилиш ҳисобига шахсий капитални орттиришнинг чексиз имконятларига эга. 80-йилларда ва ҳатто 90-йилларда ҳам биржалардаги "масофадан" савдо қилиш телефон қўнғироқлари ёрдамида амалга оширилар эди. Ҳозир трейдерлар савдони Интернет орқали амалга оширишлари ва уйидан чиқмасданоқ жуда кўп пул ишлаб олишлари мумкин.
Форекс — глобал биржа шаклида ташкил этилган халқаро валюта бозоридир, унда фақат банклар, корпорациялар ва брокерлик компанияларигина эмас, балки истаган хоҳловчи киши валютани сотиб олиши/сотиши мумкин. Ҳар бир трейдер ўз компьютерига брокернинг сервери билан бириктирувчи терминал ўрнатиб, бу терминал орқали у савдо қилади ва мазкур дастур ёрдамида валютани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида буйруқлар беради.
Форекснинг афзалликлари пул топишга манфаатдор бўлган мутлоқ ҳар бир киши халқаро Форекс онлайн валюта бозорида асосий ишдан ажралмаган ҳолда савдо қилиши мумкин. Фақат Форекс бозори якшанба ва байрам кунларидан бошқа кунлар суткасига 24 соат ишлайди. Барқарор ва сезиларли даромад олиш учун Сиз 2-3 соат бўш вақтингизни ажратиб олишингиз керак.
Бошқа молия бозорлари орасида Форекс даромаднинг юқори даражада эканлиги билан ажралиб туради: кун давомида депозитни 10 баробар орттириш мумкин. Агар Сиз ўзингизни омадли деб ҳам ва валюта трейдинги профессионали деб ҳисобламасангиз ҳам Сиз учун Форексга инвестиция киритиш инфляция натижасида қадрини йўқотадиган банк ҳисоб-варағини очишдан кўра анча фойдали қарор бўлади. Маълум бир хатолик фоизига эга бозор таҳлили валюта бозоридаги ўзгаришларни олдиндан билишга ва маблағларни керакли йўналишга қаратишга имкон беради. Сиз ўз ихтиёртингизда 1 доллар ёки 1 000 долларга эга бўлиб, интернет тармоғида пул ишлаб топишингиз мумкин. Бундан ташқари, битимлар бир зумда амалга оширилади. Операцияларни маълум вақтга тўхтатиб туриш ёки истаган пайтда ҳисоб-варағини ёпиш мумкин, шунингдек, шахсий компьютердан, ноутбукдан ёки мобил телефондан Интернетга киришдан фойдаланиб, ер шарининг истаган нуқтасида савдони бошқариш мумкин.
Айни пайтда энг қулай ва оммабоп терминал МетаТрейдер ҳисобланади. Катта миқдордаги операцияларнинг мавжудлиги туфайли янги ишга тушган кишига МетаТрейдерда ишлаш осон эмасдек туюлади, бироқ бу алдамчи таассурот. Мазкур дастур фақат интуитив тарзда тушунарли, ишончли ва қулай бўлибгина қолмай, балки мутлақо бепулдир. Форексда савдо қилиш ва пул ишлаш учун Сиз терминалнинг бир неча операциясинигина билишингиз кифоя.
Замонавий технологиялар узлуксиз ривожланмоқда, шунинг учун дастурий таъминот ҳам ўзгармоқда. МетаТрейдер терминали ўз фойдаланувчиларига Форексда фақат қўлда эмас, балки автоматик тарзда савдо қилиш имконини беради. Кўпчилик профессионал инвесторларда савдо қилишнинг хусусий стратегияси мавжуд бўлиб, у қуйидагича келтирилади:
сигнал келса — сотасиз;
бошқа сигнал келдими — харид қиламиз.
Ҳозир бундай механик ишни автоматлаштиришлан дастур-механик савдо роботи тўла бажариши мумкин. Масалан, трейдерда маълум бир самарали стратегия бор ва у уни тўла автоматлаштирмоқчи. Муаллиф-дастурчи дастур ёзади, бу дустур трейдер ўрнига шартлаштирилган стратегия доирасида унинг барча ҳаракатларини бажаради. Трейдерларнинг катта қисми дастурни дастурлаштириш тилида мустақил яратади. Ҳосил қилинган дастур "эксперт", "маслаҳатчи" ёки "автоматик савдо тизими" деб аталади. Маслаҳатчи Форексда инсоннинг аралашувисиз савдо қилиши мумкин.
Ҳақиқий савдо ҳисоб-варағи очилгандан сўнг бундй савол туғилади: "Форексда валюта курсларининг фарқида чайқовчилик ҳаракатларининг барча чалкаш-чулкашликлари тўғрисида билмасдан туриб қандай қилиб пул ишлаш мумкин?". Умуман ва яхлит ҳолда Форекс бозорида савдо қилиш мутлақо осон. Агар Сиз котировкаларнинг ҳаракати йўналишини оддийгина олдиндан сеза олсангиз Сизнинг савдоингиз муваффақиятли ва даромадли бўлади. Агар Сиз евронинг қиймати пасаяётганини сезсангиз, Сиз дарҳол EUR/USD валюта жуфтлигида долларни сотиб оласиз. Яъни Сиз SELL позициясини очасиз (бунда Сиз еврони сотасиз) ва фойда оласиз, агар Сизнинг сезгиларингиз алдаган бўлса, маблағингизни бир қисмини йўқотасиз. Сезгига қараб савдо қлииш кўпинча фойда келтирса хам Сизин профессионал трейдер қилиб етиштирмайди. Лекин унинг ёрдамида Форексда маълум даражада пул ишлаб олиши мумкин. Профессионал трейдерлар ишлаш вақтида турли хил воситалар тўпламларидан фойдаланишади: ОАВларидаги ахборотдан тортиб (фундаментал таҳлил асослари) то жуда кўп миқдордаги индикаторлар, маслаҳатчилар ва экспертларгача. Ҳар куни бир трейдер тахминан 4 триллион доллар билан юзма-юз келиб, уларнинг маълум бир қисми унга тегишли бўлиши мумкин.
Форексда валюталар айрибошлаш орқали фойда кўрилади, яъни уларнинг айрибошлаш курслари орасидаги фарқни тўғри тахмин қила оладиган инвесторлар бу вазиятда етарлича фойда кўришлари мумкин (9.3.1-жадвал).
9.3.1-жадвал
Форексда даромад олиш босқичлари10


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling