I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Ҳосилавий воситалар CFD операциялари


Download 1.46 Mb.
bet46/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Ҳосилавий воситалар CFD операциялари. Шу вақтгача биз табиий металл бозорларини ташкил этишни ва фаолият юритишни кўриб чиққан эдик. Бироқ вирутал воситалар билан садо қилиш билан боғлиқ бошқа қисм ҳам катта қизиқиш уйғотади. Жаҳон молия бозорлари қиёфасини ўзгартириб юборган воқеалар тўплами орасида, айримлари савдони тезкор воситалар билан киритиш каби аҳамиятга эга. 70 йилларда бошланган фоизли ставкаларнинг ва валюта курсларининг беминнат ўзгариши даври ортиб бораётган хатарларни бошқариш учун фойдаланиши мумкин бўлган янги молиявий воситаларга бўлган эҳтиёжни юзага келтирди. Ҳосилавий молия воситалари индустриясининг гуллаб-яшнаши кўп жиҳатдан уларнинг бозордаги ўзгарувчан йўналишларга тез ва самарали акт таъсир кўрсатиш қобилиятлари билан боғлиқ. Вақт ўтиши билан олтин бозорининг виртуал қисми табиий олтин бозори айнашидан кўп марта ортиқ бўлган улкан айланмаларнинг мустақил соҳасига айланади.
Фьючерс - бу томонларни қонуний боғлаб турувчи битим (муддатли шартнома) бўлиб, унга мувофиқ бир томон келгусида битимни тузиш вақтида белгиланадиган нарх бўйича белгиланган муддатга товарнинг маълум миқдорда (шунингдек маълум бир сифатда) етказиб беришга, иккинчи томон эса қабул қилиб олишга розилик беради. Жаҳон амалиётида олтин фьючерс битимлари бир неча биржаларда савдо қилинади, бунда олтин билан савдо қилиш учун тузиладиган битимларнинг энг кўп ҳажми Нью-Йорк Товар биржаси (COMEX)да тузилади. У ерда олтин билан операциялар 1974 йилдан бошлаб амалга оширила бошлади. Фьючерслар билан операцияларнинг асосий мақсади хеджирлаш ва спекуляциялардир. Мазкур битимларнинг жозибадорлиги шундаки, уни тузиш учун катта пул ёки кўп миқдордаги товар бўлиши шарт эмас. Нисбатан унча катта бўлмаган капиталга киритиладиган маблағлар катта фойда келтириши мумкин.
Шошилинч битимнинг бошқа оммабоп шакли 1976 йилда биринчи марта киритилган олтинга опцион ҳисобланади, бундай шакл Америкада у билан ўтказилган операциялардан сўнг 1982 йилда кенг тарқалиб кетди.
Опцион - бу муддатли битим бўлиб, у харидорга маълум стандарт миқдоридаги товарни маълум муддатга маълум нархда харид қилиш (call option; колл опцион) ёки сотиш (put option; пут опцион) (европача опцион) ёки келишилган бутун муддат давомида маълум нархда харид қилиш ёки сотиш (америкача опцион) ҳуқуқини беради. Опцион сотувчиси контрагентга битимни ижро этиш ёки ундан воз кечиш ҳуқуқини сотади. Бу ҳуқуқ учун опцион харидори сотувчига мукофот - опион мукофотини тўлайди. Харидор опционни қайд қилинган нарх - опционни ижро этиш нархи бўйича ижро этиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, агар инвестор олтин нархининг ортишидан ўзини хеджирласа, у колл опционни сотиб олиши мумкин ёки пут опционни сотиши мумкин; агар у ўзини нархни тушиб кетишидан хеждирласа, у колл опционни сотиш ёки пут опционни харид қилиши мумкин.
Хеждирлашнинг бошқа воситаларига нисбатан опцион шуниси билан жозибадорки, у конъюктуранинг ноқулай ўзгаришидан муҳофаза қилиш мақсадида ижро этиш нархини қайд қилишдан ташқари у қулай конъюктурадан фойдаланиш имконини беради Опцион харидорининг йўқотишлари максимал миқдори тўпланган мукофот билан чегараланган, ютуқ эса имкониятли тарзда чегараланмаган. Мос равишда, опцион сотувчиси учун аксинча вазият пайдо булади. Опционлар биржадан ташқари бозорда ҳам муомалада бўлиши мумкин. Бундай опционлар дилерлик опционлари дейилади. Улар фарқ қилувчи жиҳатлари шундаки, у биржа томонидан эмас, балки аниқ юридик шахс томонидан эмитация қилиниб, у опционнинг ижро этилишини кафолатлайди. Бунда дилерлик опционларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
Хусусий спекулятив талабни қондириш учун чакана бозорда сотиш учун мўлжалланган опционлар. Дастлаб бундай опционларни сотиб олиш юқори хатар билан боғлиқ эди, чунки 70-йилларнинг иккинчи ярмида АҚШда бозорнинг юқори дажада ўзгарувчи бўлганлиги туфайли жуда кўп фирибгарлик ҳолатлари қайд этилган. Дилерлик опционлари билан савдо қилишни ташкил этиш янги талабларнинг киритилиши ҳокимиятнинг бунга акс таъсири бўлди. Хусусан, кастодиал банкда олтинни депонентлаш, шунингдек дилер учун опционни ижро этгунча ёки унинг амал қилиш муддатини ўтиб кетгунча опцион мукофотини депонентлаш назарда тутилган эди.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling