I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet44/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

10.3. Олтин бўйича своплар турлари
Спот бозори. Металлни олди-сотти қилишнинг жорий операциялари битим тузилган кундан кейин 2-иш кунида валюталаш санаси (металл ва валютани ҳисобдан чиқаришни белгилаш санаси) билан "spot" шарти билан амалга оширилади. Жорий амалларнинг халқаро бозори спот-бозори (spot market) деб аталади. Спот шартларидаги лотнинг стардарт ўлчами беш минг троя унциясини ташкил этади (Троя унцияси - жаҳон амалиётида умум қабул қилинган қимматли металларнинг оғирлигини ўлчови бўлиб, у 31,1034807 граммни ташкил этади). Мазкур амалларни бажаришдан мақсад кредит ташилотининг қимматбаҳо металлар офндини шакллантириш ёки мижозлар буюртмасини бажариш ҳисобланади. Табиий олтин билан нарх параметрларини аниқлаш учун таянч нуқтаси Лондон бозори нархи, локо Лондон ("локо" атамаси металлни етказиб бериш жойини англатади. Қимматбаҳо металлар билан битим тузишнинг муҳим шарти ҳисобланади).
"Swap" туридаги амаллар Мазкур атама иқтисодий адабиётда тез-тез фойдаланилади. Олтин бозорига нисбатан қўлланилганда у бир вақтда тескари битимни амалга ошириш билан металлни олди-сотти қилиш каби талқин қилиниши мумкин. Мазкур битимларнинг ҳажми спот туридаги амаллар ҳажмидан ортади, чунки олтин своплар қимматбаҳо металлар бозорининг ҳолатига спот битимлари каби унча кучли таъсир қилмайди. Бу амаллар бўйича стандарт битим 32 минг унцияни (1 тоннани) ўз ичига олади. 
Амалда олтинли свопларнинг уч турини ажратиш қабул қилинган:
Вақт бўйича своп (молиявий своп). Бу своп амалининг мумтоз туридир. У нақд ва шошилинч контрбитимнинг қўшилишидан иборат: айнан бир хил миқдордаги металлни спот шартида харид қилиш (сотиш) ва форвард шарти билан сотиш (харид қилиш). Анча яқин битимбитимнинг ижро этилиши санаси валюталаш санаси деб айтилади, муддати бўйича анча узоқлаштирилган ижро этиш санаси эса - свопни тугатиш санаси деб айтилади. Битим амалда истаган муддатга тузилиши мумкин: бир кундан бир неча йилгача бўлган муддатга. Своп битимининг одатдаги муддатлари 1, 3, 6 ой ва бир йил ҳисобланади. Операциянинг моҳияти своп муддати ўтиши билан олтинни сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда олтинни валютага конвертация қилиш имкониятидан иборат. Шартноманинг амал қилиши муддати охирида томонлар битимнинг муддатини узайтириш ёки тескари ҳисоб-китобларни амалга ошириб свопни бекор қилиш тўғрисида келишиб олишлари мумкин. Кейинги йилларда своп операциялари кенг оммалашди. Даставвал, шу усулда маблағларни жалб қилиш долларли депозитларни жалб қилишга қараганда фойдали эканлиги равшан, чунки своплар бўйича фоизли ставкалар анча паст. Бундан ташқари, олтинни зарарсиз жалб қилиш имконияти яратилиб, бундан банк, масалан, металл ҳисоб-варақлари бўийча қолдиқларни бошқариш учун фойдаланиш мумкин. Ниҳот, бу операциялар марказий банклар ўртасида оммабопдир. Бу ҳол, ўз олтин заҳираларини конвертация қилишни истаб, улар ўз ҳаракатлари олтин бозорига жиддий таъсир қилмаслигидан хавотир олмасалар ҳам бўлади; бевосита сотувлар ўрнига бозорда олтин контрагентлар ўртасида кўчиб юради.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling