I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet43/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Тартибга солинувчи бозорларга - кўпчилик учинчи дунё мамлакатлари бозорлари киради.
Ички бозорларда битимлар асосан майда қуймалар ва тангалар билан амалга оширилади, ҳисоб-китоб воситаси сифатида эса маҳаллий валюталар иштирок этади.
Қора бозорлар тоифасига Осиё қитъасидаги айрим мамлакатларнинг олтин бозорлари киради. Уларнинг вужудга келиши олтин билан операцияларни амалга оширишга ёппасига давлатлар томонидан чеклашлар киритилиши билан боғлиқ. Қора бозорлар ёпиқ бозорлар билан параллел равишда мавжуддир. Қора бозорлар - бу радикал тарзда ташкил этилган ички бозорларнинг бир шакли бўлиб, бу ерда олтинни олиб кириш/олиб чиқиш тақиқланган ва солиқ тартиби туфайли қимматли металлар билан савдо қилиш ички нархлар жаҳон нархларидан ортиқ бўлгани сабабли фойда келтирмайди.
Асосан бирламчи олтин бозорга олтин қазиб олувчи компаниялардан келиб тушади. Улар ҳам унча катта бўлмаган корхоналар шалида, ҳам йирик корпорациялар шаклида иштирок этишади. Компаниянинг бозорга таъсир кўрсатиши унинг етказиб бераётган олтин миқдорига боғлиқ бўлиши мантиқан тўғридир. Демак, бозорнинг бошқа иштирокчилари йирик олтин қазиб олувчиларнинг фаолиятига алоҳида эътибор беришади.
Бу тоифага саноат ва заргарлик компанияларини, шунингдек аффинаж (олтинни тозалаш ва сифатини яхшилаш) билан шуғулланувчи компанияларини ҳам киритиш мумкин. Айрим мамлакатлардаги энг йирик биржаларда қимматбаҳо металлар ва хусусан, олтин савдоси билан шуғулланувчи алоҳида секциялар бор.
Бозорда иштирок этувчи инвесторларнинг турли хил манфаатлари бўлиб, ўз навбатида, бу олтин билан боғлиқ бўлган воситаларга турли хил шаклда маблағ киритишларига олиб келади. Одатда, олтин бозоридаги инвесторлар ўртасида энг оммабоп восита валюталарнинг фарқига асосланган (CFD) битимлар ҳисобланади.
Марказий банклар қимматли металлар бозорида кўп қиррали ўринни эгаллайди. Улар олтин бозоридаги энг йирик операторлар бўлиб ҳисобланади ва бир вақтда бу олтин билан савдо қилиш қоиаларини белгилаб беради. Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, захира олтинни фаол сотиш бош мақсад бўлиб ҳисобланмайди, аммо захиралардан оқилона фойдаланишга интилишни намойиш қилади. Марказий банклар бозор конъюнктурасига катта таъсир кўрсатади, бу айниқса ХХ асрнинг 90-йилларида сезиларли бўлди.
Олтин бозорида ихтисослашган компаниялар ва тижорат банклари профессионал воситачилар ва дилерлар бўлиб ҳисобланишади. Бозорга келиб тушаётган олтиннинг деярли ҳаммаси уларнинг қўлидан ўтгани учун уларнинг ўрни муҳимдир.
Табиий олтин билан амалга ошириладиган операцияларнинг энг катта ҳажми Лондон ва Цюрихга тўғри келади. Дастлаб олтин билан савдо қилишнинг катта қисми Лондонга тўғри келар эди, бунга, хусусан, металлни Британия Ҳамкорлик мамлакатларидан (аввало, ЖАРдан) етказиб берилиши имкон берган бўлиб, бу мамлакатларни қимматбаҳо металл билан савдо саволи тарзда ташкил этилгани жалб қилар эди. Олтин Лондондан Европа қитъасига, у ердан Яқин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига кўчирилар эди.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling