I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Трейдернинг амалга оширган операциялари


Download 1.46 Mb.
bet39/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Трейдернинг амалга оширган операциялари

Евро

АҚШ доллари

1EUR/1.1800USD курсида 10 000 евро харид қилди

+10 000

-11 800

Ушбу валюталар орасидаги айрибошлаш курси1EUR/1.2500USD бўлганда ҳисобидаги маблағни қайта АҚШ долларига айрибошлади

-10 000

+12 500

Фойда миқдори

0

+700

Бир қарашда форексда даромад кўришдан осонроқ ишнинг ўзи йўқдек туюлсада, бунинг учун етарлича таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш талаб этилади. Форексда трейдер ўзи учун валюталар жуфтлигини танлаб олиши зарур. Мисол учун, евро ва АҚШ доллари, шунда уларнинг валюта жуфтлигининг форексдаги кўриниши EUR/USD бўлади. Форексда даромад олиш учун ушбу валюталардан бирини арзонга сотиб олиш ва юқорироқ курсда сотиш ёки юқорироқ курсда сотиб, кейин арзон курсда сотиб олиш талаб этилади. Агарда трейдер нархнинг ҳаракатланиш йўналишини тўғри таҳлил қилиб аниқлай олса, унда у даромад кўради, акс ҳолда у ўз маблағининг бир қисмини йўқотади. Шу тарзда трейдер нафақат валюта курсининг ошишидан, балки пасайишидан ҳам даромад олиши мумкин. Ҳақиқий савдо ҳисоб-варағи очилгандан сўнг савол туғилади: "Форексда валюта курсларининг фарқида спекуляция ҳаракатларининг барча турлари тўғрисида билмасдан туриб қандай қилиб пул ишлаш мумкин?". Умуман ва яхлит ҳолда Форекс бозорида савдо қилиш мутлақо осон. Агар трейдер котировкаларнинг ҳаракати йўналишини оддийгина олдиндан таҳлил қилиш орқали ёки тахмин қилиш орқали аниқлай олса, унда унинг савдоси муваффақиятли ва даромадли бўлади. Агар трейдер евронинг қиймати пасаяётганини сезса, у дарҳол EUR/USD валюта жуфтлигида долларни сотиб олиши лозим яъни трейдер SELL позициясини очади (бунда у еврони сотади) ва фойда олади, агар унинг тахмини ўзини оқламаса, маблағининг бир қисмини йўқотади.


Форекс дунёдаги энг йирик бозор бўлишига қарамадан унинг бир қатор афзаллик ва камчиликлари мавжуд. Форекс бозорининг афзалликлари орасида энг муҳимлари хусусида тўхталиб ўтамиз:
- барқарорлик, чунки Форекс индексининг тушиб кетишидан ва бозордаги ягона товар бўлган валютанинг ўзига хослиги туфайли молиявий инқирозга учрашдан ҳимояланган;
- товарнинг ликвидлиги. Валютани тўла ҳажмда ва керакли қийматда сотилишида муаммолар юзага келмайди, чунки халқаро Форекс бозорида харидорлар жуда кўп;
- куну- тун фойдаланиш имкониниг мавжудлиги. Истаган пайт ва интернетга кириш мумкин бўлган истаган жойда битим тузиш мумкин;
- ўзгарувчанлик анча паст даражада. Валюта нархларининг ҳар кунлик ўзгаришлари 1%дан ошмайди;
- биринчи бадал унча катта эмас. Ҳатто бир доллар билан ҳам Форексда иш бошлаш мумкин;
- бозорга янги кирганлар ва бошқалар учун ДЕМО ҳисоб-варағини очиш мумкинлиги.

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling