I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-МОДУЛ. МОЛИЯ БОЗОРИ АМАЛИЁТИ
Таянч сўз ва иборалар:
Олтин бозори, олтин савдо опционлари, қора бозор, эркин бозор, олтинли своп. Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар 1. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида олтин савдоси 2. Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари ва уларнинг фаолият хусусиятлари. 3. Қимматбаҳо металлар савдосида ҳосилавий интрументлар қўлланилиши. 4. Олтин савдосида своп операциялари қўлланиш механизми. 5. Олтин савдосида спот опреациялари қўлланилиш тартиби. 2-МОДУЛ. МОЛИЯ БОЗОРИ АМАЛИЁТИ XI БОБ. ДАВЛАТ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ 11.1. Давлат қимматли қоғозлар иқтисодий моҳияти ва қўлланиш хусусиятлари Ҳозирги кунда Республикамизда қимматли қоғозлар бозори фаолиятини замон талаби асосида ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда мазкур соҳанинг хуқуқи базасини қайта ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозларини чиқариш жойлаштириш ва муомалада бўлиши жараёнини такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикасида давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, бозор инфратузилмасини шакллантириш, давлат қимматли қоғозлар муомаласида молиявий институтлар, жумладан, тижорат банклари ва суғурта компаниялари фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат Инвестиция дастурини молиялаштиришда муҳим аҳамият касб этади. Давлат қимматли қоғозлар бозори ҳар қандай мамлакат фонд бозорининг энг муҳим элементи ҳисобланади. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда давлат қимматли қоғозлар бозори тижорат банклари, инвестицион ва молиявий компаниялар, турли корхоналар ва аҳолининг вақтинча бўш турган маблағларини марказлаштирилган тарзда қарзга олишни амалга оширади. Давлат қимматли қоғозлари ўзларининг институционал, ташкилий-ҳуқуқий тузилишига эга бўлган бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг молиявий тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида бу тузилма 1990 йиллар бошида давлатнинг бутун иқтисодий тизимини чуқур ислоҳ қилиниш жараёнида параллел равишда шакллана бошлади. Давлат қимматли қоғозлари ва уларнинг бозорининг ишлаш механизмлари доимо ривожланаётган тизим бўлиб, уни ўрганиш ва такомиллаштириш молия бозорининг институционал тузилмаларида ишловчи тадқиқотчилар ва амалиётчилар томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Жаҳон иқтисодий адабиётларида давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш масалалари тўлиқ тадқиқ этилмаган. Мазкур масалага оид ишлар нисбатан яқин орада Бонд, Литтле, Родос, Сорос, Фабер каби муаллифлари орасида пайдо бўлган. Давлат қимматли қоғозлари ўзларининг институционал, ташкилий-ҳуқуқий тузилишига эга бўлган бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ривожланаётган ҳар қандай давлатнинг молиявий тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ўзбекистон Давлат қимматли қоғозлар бозорини техник таҳлил қилиш ишлари Гранвил, Дов, Вилдер, Эппел, Кузнецова ва Севниcников тадқиқотчи олимлар орасида илгари сурилган. Қимматли қоғозлар бозорининг ҳудудий муаммоларини ўрганган америкалик иқтисодчилар орасида Капеччи, Клафф, Мортон, Муна, Стоцкий ва Фарнамларни келтириб ўтишимиз мамкин. Давлат қимматли қоғозларини чиқариш бюджет дефицитини молиялаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Марказий банкнинг кредит ресурсларидан фойдаланиш кредит бозорини тартибга солиш имкониятларини қисқартиради, шунинг учун кўплаб мамлакатларда ҳукумат ушбу ресурсларга чекловлар қўяди. Пулни эмиссия қилиш орқали бюджет тақчиллигини қоплаш натижасида реал активлар билан таъминланмаган тўлов воситаларини муомалага киришига сабаб бўлади ва бунинг натижасида мамлакатда инфляция ва пул айланмаларини бузилишига олиб келади. Мамлакатда қарз мажбуриятларини чиқариш нафақат олдинги чиқарилган давлат заёмларини қоплаш илшари бюджет тақчиллиги кузатилмаган ҳолларда ҳам амалга оширилади. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling