I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Давлат қимматли қоғозларининг даромадлилиги ва рисклилик даражасини баҳолаш


Download 1.46 Mb.
bet50/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

11.3.Давлат қимматли қоғозларининг даромадлилиги ва рисклилик даражасини баҳолаш
Сўнгги йилларда қимматли қоғозлар бозори мамлакат иқтисодиётини тартибга солиб турувчи ўзига хос дастак вазифасини бажариб келмоқда. Шу жиҳатдан уларни чуқур ўрганиш, фаолиятини таҳлил қилиш бўйича бир қанча олимлар тадқиқот ишлари олиб бормоқдалар. Бердникова, Ануфриенко, Лахно каби рус олимлари илмий ишлар олиб борганлар. Хусусан, Ануфриенко Россия давлат қимматли қоғозларига бағишланган илмий мақоласида давлат қимматли қоғоз бозорининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиб чиққан. Мазкур таҳлилларда у сифат усуллардан SWOT-таҳлилни кўллаган ҳолда давлат қимматли қоғоз бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади. SWOT-таҳлил тадқиқотнинг асосий элементларидан бири саналиб, ҳар кандай даражадаги стратегик ва маркетинг дастурларини амалга оширишда таҳлил ҳамда синовдан ўтказишда фойдаланилади. Таҳлил вақтида олинган маълумотлар стратегик мақсадлар ва компания вазифаларини ишлаб чиқишда базис унсур бўлиб хизмат килади. Бу усулнинг қулайлиги шундаки, у кундалик хаётимизнинг барча жабҳаларида, хусусан, инновацион лойиҳаларни жорий қилишда қўлланилади. SWOT-таҳлилни яхши ўтказиш натижасида, кейинги ривожланишни олдиндан башорат қилиш мумкин бўлади. Жорий килинаётган лойиҳанинг натижаларини олдиндан тахмин қилиш мумкин бўлади.
SWOT қисқартма сўз бўлиб, унинг ёйилмаси қуйидагича бўлади: Strengths - кучли томонлари;
Weakness - кучсиз томонлари;
Opportunities - имкониятлар;
Threats – муаммолар.
Бошқача қилиб айтганда, SWOT анализ - бу ташкилотнинг кучли ва кучсиз томонлари, шунингдек ташқи муҳит бўйича имкониятлар ҳамда муаммолар таҳлили ҳамдир. "S" ва "W" комапаниянинг ҳолатига, "О" ҳамда "Т" эса ташкилотнинг ташқарисидаги омилларга боғликдир.
Бозорнинг ҳозирги холатини таҳлил қилиш учун SWOT-таҳлилидан фойдаланамиз. Бунинг учун биз давлат қимматли қоғозлар бозорининг тўрт жиҳатдан хусусиятларини аниқлаб оламиз. Тадқиқот жараёнида давлат қимматли қоғозлари бозорининг кучли ва заиф томонлари, имконият ва хавфлари аниқланди. Улар қуйидаги жадвалда SWOTматрица шаклида санаб ўтилган (1 жадвал)
1-жадвал
Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозлари бозорининг SWOT-таҳлили



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling