I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Депозитар тилхатлар. Халқаро қимматли қоғозлар бозори амал қилиш механизми
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
12.2.Депозитар тилхатлар. Халқаро қимматли қоғозлар бозори амал қилиш механизми
Бизга маълумки, депозитар тилхатларнинг энг кўп тарқалган шакли бу Америка депозитар тилхатлар (АДТ) ва глобал депозитар тилхатлар (ГДТ)дир. Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, мамлакатимизда акциялар эмиссияси орқали хорижий капитални жалб қилиш механизмларидан амалиётда кенг фойдаланилмаяпти, шунингдек, ўтган асрнинг охирги йилларидан бошлаб бу борада олиб борилаётган турли иқтисодий ислоҳотлар ниҳоясига етгани йўқ. Мазкур ҳолат мамлакатимиз фонд бозори тараққиётига, реал ишлаб чиқариш корхоналарига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга ва молиявий институтлар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг такомиллашувига ўзининнг салбий таъсирини кўрсатмоқда. Жаҳон мамлакатлари тажрибаларига асосланиб, мамлакатимиз фонд бозори эмитентларининг акцияларини ривожланган давлатлар фонд бозорларига жойлаштиришнинг асосий усулларидан бири сифатида ДТларни муомалага чиқаришни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Ушбу механизм орқали барқарор ва узоқ муддатли хорижий капитал миллий иқтисодиётимизга жалб қилинади. Шунингдек, банкларнинг ДТлари орқали маҳаллий акциядорлик жамиятлари акцияларининг халқаро муомаласини ташкил этиш уларнинг халқаро миқёсдаги нуфузини, алоҳида корхона ёки давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ортишини таъминлайди. Ҳозирги кунда, миллий иқтисодиётимиз ривожланишининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари акцияларнинг халқаро муомаласини ташкил этишда АҚШ ва Европа банкларининг ДТлари билан боғлиқ техник дастурларининг самарали бўлган механизмларидан амалиётда фойдаланиш муҳим ахамиятга эгадир. Тадқиқотларимиз, ДТ–компания жойлашган давлатда акциялар депонентланган ҳолда, чет эл компанияси акцияларининг маълум бир сонига эгалик қилиш, акцияларнинг муомаласи, у билан боғлиқ мулкий ҳамда иқтисодий ҳуқуқларни бошқа давлатларда амалга оширилишини тасдиқловчи қимматли қоғоз эканлигини исботламоқда. Воситачи банк (депозитарий) компания жойлашган давлатда ўз филиали номига акциядорлик жамияти акцияларининг маълум бир сонини депонентлаштиради, натижада бу акциялар ўша давлатда муомаладан чиқарилади. Бошқа давлатларда ДТларни сотиб олиш орқали хорижий инвесторлар мазкур чиқарилган акцияларни маълум бир сонига эгалик қилиши мумкин. Депонентланган акциялар ўз давлатида мулкий ва иқтисодий ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларни амалга ошириш учун таъминот сифатида ҳизмат қилади. Таҳлилларимиз натижасида АДТ ва ГДТ ўртасидаги асосий фарқлар қуйидагиларда ўз аксини топиши аниқланди. Биринчидан, АДТни чиқаришга қўйилган талаблар ГДТга нисбатан оғирлиги, ёки эмитент фаолиятининг барқарор тараққиёти билан боғлиқлиги. Иккинчидан, АДТ фақат АҚШ бозорларида, ГДТ эса, АҚШдан ташқари жаҳоннинг бошқа бозорларида ҳам муомалада бўлишининг мумкинлиги. Учинчидан, АДТ асосан, фонд биржаларида, ГДТ эса биржадан ташқари уюшган ва уюшмаган савдо тизимларида муомалада бўлади. Тадқиқотлар асосида, жаҳонда муомалада бўлган депозитар тилхатларни турли дастурлар кесимида чиқариш амалиёти таҳлил этилди. Хусусан, 2006 йилда жами 34 та акциядорлик жамиятининг 6 тасининг акциялари ГДТлар орқали жойлаштирилган бўлиб, қолган 28 та акциядорлик жамиятининг акциялари эса АДТларини эмиссияси орқали сотилган, бу жамига нисбатан 82,4 фоизни ташкил этган. 2012 йилга келиб, акциядорлик жамиятларининг жами сони 143 тага етган. Ундан 36 тасининг акциялари ГДТлар орқали, 107 та акциядорлик жамиятларининг акциялари эса АДТлар орқали сотилган бўлиб, бу жами ДТларнинг 74,8 фоизини ташкил қилган. Акцияларни халқаро фонд бозорларига банкларнинг Дтлари орқали чиқаришда Америка банкларининг депозитар тилхатлари асосий ўринни эгаллаган бўлиб, бу охирги 6 йил давомида жами депозитар тилхатлар ичида ўртача 75 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, мазкур даврий оралиқда жами Дтлар таркибида 1-даражали дастур орқали АДТларини чиқариш етакчилик қилган. Бу кўрсаткич 2012 йилда 64,3 фоизни ташкил этиб, 2006 йилга нисбатан 14,3 фоиз пункт (ф.п.)га ортган. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling