I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Йиллар 2012
21.1.1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг қимматли қоғозларга қилинган инвестициялари56
21.1.1-жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг брутто активлари ҳажмида қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар жуда кичик салмоқни эгаллайди. Масалан, 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мазкур кўрсаткичнинг даражаси 0,07 фоизни ташкил этди. Бу эса, нисбатан жуда паст кўрсаткич ҳисобланади. Бунинг сабаби шундаки, тараққий этган мамлакатларда қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг тижорат банклари брутто активларининг умумий ҳажмидаги салмоғи 8,5-10,0 фоизни ташкил этади ва уларнинг асосий қисмини ҳукуматнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар ташкил этади. Тижорат банкларининг қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларининг брутто активлар ҳажмидаги салмоғининг кичик бўлиши банкнинг жорий ликвидлилигини таъминлаш ва активларининг даромадлилик даражасини ошириш нуқтаи-назаридан салбий ҳолат ҳисобланади. Бу эса, юқори ликвидли қимматли қоғозларнинг тижорат банклари жорий ликвидлилигини таъминлашнинг ишончли воситаси эканлиги ҳамда корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг даромадлилик даражасини юқори эканлиги билан изоҳланади. "Тошкент" Республика фонд биржасининг бирламчи жойлаштириш ва иккиламчи бозор савдо майдонларидаги қимматли қоғозларнинг инвестициявий жозибадорлиги бўйича таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, биржа савдо айланмаларининг асосий қисми тижорат банклари акцияларига тўғри келмоқда. Шундай қилиб, банклар умуман иқтисодиётда, хусусан молия бозорида қуйидаги ролларни бажаради: - монетар сиёсатни таъминловчи институтлар; - иқтисодиёт субъектларига кредит, пул воситалари билан боғлиқ операциялар бўйича профессионал ҳизматлар кўрсатувчи институтлар; - молиявий ресурслар аккумулятори, йирик инвестициялар манбаи; - институционал инвестор (белгиланган тартибда); - қимматли қоғозлар чиқарувчи (белгиланган тартибда); - фонд бозорида профессионал ҳизмат кўрсатувчи институт. Айтилганларни халқаро банк тизими ривожланиши тенденциялари асосида кўриш мумкин57. Ҳозирда ривожланган мамлакатлардаги банклар операциялари ва даромадининг 80 фоизига яқин миқдори қимматли қоғозлар бозорида шаклланмоқда. Даромадининг қолган қисми эса традицион банк операцияларидан ҳосил бўлмоқда. Бу ҳолатни инвестиция банклари фаолияти мисолида кўриш мумкин. Инвестиция банки – бу асосан қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларга иҳтисослашган кредит-молия институти. Унинг мақсади: молия бозорлари орқали қўшимча пул маблағларини жалб қилиш, ўз мижозларини (жумладан давлатни) узоқ муддатли кредитлаш. Замонавий инвестиция банки ҳозирда на фақат фонд бозорларида қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни бажаради, балки компанияларни бирлаштирилиши (ютиб борилиши) ва ўзаро бирлашишини ташкиллаштириш, ипотекани ва венчур капиталини бошқариш билан ҳам шуғулланади. Инвестиция банклари турли мамлакатларда маълум хусусиятларга эга. Масалан, Буюк Британияда – турли профилли инвестиция компаниялари, савдо банклари. Бунда савдо банклари оддий банк операцияларидан ташқари, акциядорлик компаниялари, пенсия фондари, суғурта компаниялари қимматли қоғозларини бошқариш билан ҳам шуғулланади. Францияда эса бизнес-банклар, инвестиция уйлари, Германияда – инвестиция жамиятлари, Японияда – трастбанклар ва шаҳар банклари мисол бўла олади. Ҳозирда дунёнинг энг йирик инвестиция банклари қуйидагилар ҳисобланади58: HSBC Holdings (Буюк Британия), Chase Manhattan Corp. (АҚШ), Credit Agricole Group (Франция), Citicorp. (АҚШ), Bank of Tokyo-Mitsubishi (Япония), Deutsche Bank (Германия), Bank America Corp. (АҚШ), ABN AMRO Bank (Голландия), Sumitamo Bank (Япония), Dai-Ichi Konquo Bank (Япония) ва ҳ.к. Шундай қилиб, банкларнинг молия бозоридаги фаолият турларини қуйидагича тизимлаштириш мумкин. 1. Банклар молия бозорининг қуйидаги сегментларида фаолият юритадилар: валюта, қимматли қоғозлар, пул-кредит (жумладан ипотека кредитлари), қимматбаҳо металлар ва тошлар (жумладан санъат асарлари). 2. Кўчмас мулк бозорида воситачи, риелтор, ишончли бошқарувчи (траст), ипотекавий инвестор сифати фаолият кўрсатади. 3. Валюта бозорида: дилер ва брокер (трейдер, жумладан валюта оператори). Бунда спот ва муддатли бозорларда иштирок этади. 4. Пул-кредит бозорида: пул ҳисоб рақамлари ва пул воситалари (чеклар, карточкалар ва ҳ.к.) бўйича мижозларга операцион ҳизмат кўрсатиш; кредит бериш ва олиш; бўлак кредиторларнинг кредит траншлари бўйича оператор бўлиш ва ҳ.к. 5. Қимматли қоғозлар бозорида: эмитент (эмиссияланувчи ва эмиссияланмайдиган турлари бўйича); институционал инвестор (ўзининг инвестицияларини бошқариш бўйича) ва коллектив инвестор (мижозларининг инвестицияларини бошқариш бўйича); профессионал институт (брокер, трайдер, дилер, андеррайтер, траст, консалтинг, клиринг, депозитарий, трансфер-агент ва ҳ.к.). Молия бозорида санаб ўтилган фаолият турларини универсал банклар амалга оширади. Қимматли қоғозларни очиқ ва ошкора тарзда биржа савдолари орқали жойлаштириш ва уларнинг иккиламчи бозорда муомалада бўлишлиги тижорат банкларига ва бошқа фонд бозори қатнашчиларига қуйидаги афзалликларни беради: Қимматли қоғозлар билан олди-сотди жараёнлари биржанинг Марказий савдо залига, унинг ҳудудий филиаллари ва брокерлик идораларига ўрнатилган замонавий жиҳозлар ва таъминот дастурига эга бўлган барча терминал(компьютер)лар орқали ҳақиқий вақт оралиғида амалга оширилади; Савдо технологияси ва таъминот дастури мамлакатимизнинг барча ҳудудларида жойлашган инвестиция воситачиларни, яъни биржа аъзоларини (уларнинг сони 100 дан ортиқ) биржа савдосига қўйилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар билан бир лаҳзада таъминлаш имконини беради; Фонд биржасида инвестиция воситачиси (брокер, дилер) ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юқори малакали қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолият юритишади. Бу биржада амалга ошириладиган барча савдо битимлари қатъий белгиланган қоидалар асосида олиб борилади, демакдир; Акция ва облигацияларини биржа савдоларига чиқарган корхоналар биржанинг ахборот каналлари, шунингдек листинга кирган қимматли қоғозлар котировкасини мунтазам эълон қилиб борувчи етакчи иқтисодий газеталар орқали қўшимча реклама билан таъминланади; Қимматли қоғозларнинг ликвидлик даражасини янада ошириш мақсадида фонд биржаси томонидан, кунлик савдо сессиялари очилиши пайтида қимматли қоғозларнинг икки томонлама котировкасини амалга оширишни таъминлаб бера оладиган ва натижада банклар томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар котировкасининг ўсишига ижобий таъсир кўрсата оладиган маркет-мейкерлик институтини ташкил қилиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси кўрсатмоқдаки, маркет-мейкерлик институтларининг фаолият кўрсатиши қимматли қоғозларнинг ликвидлик даражасини ва инвесторларнинг уларга бўлган ишончини оширади. 6) Талаб ва таклифдан келиб чиқиб қимматли қоғозларнинг ҳақиқий бозор баҳосини ва компанияларнинг капитализация даражасини аниқлаш. Юқоридагиларга асосланиб айтиш мумкинки, фонд биржаси ташкиллашган фонд бозорини ривожлантириш учун қулай шароит яратиш орқали янада ишончли ва сифатли қимматли қоғозларни аниқлаш ва уларнинг ликвидлилигини оширишга катта эътибор қаратмоқда, ҳамда барча манфаатдор эмитентлар, шу жумладан тижорат банклари билан ҳамкорлик қилишга доим тайёр. Қимматли қоғозлар бозорининг, шу жумладан фонд биржа бозорининг янада ривожланиши акциядорлик тижорат банкларининг бозордаги фаоллиги ва мавқенинг янада ошиши билан чамбарчас боғлиқдир. Очиқ бозордаги операциялар муомаладаги пул массасини бошқариш, банк тизими ликвидлигини тартибга солиш ва фоиз ставкалари барқарорлигини таъминловчи асосий инструментлардан бири сифатида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилиб келинмоқда. Марказий банк томонидан пул-кредит кўрсаткичларининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда, тўлов балансининг ижобий сальдоси ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш операциялари ўтказилиб борилди. Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида тутган алоҳида мавқеи шундан иборатки, улар бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқли равишда, ушбу бозор қатнашчиси сифатида бир вақтнинг ўзида бир неча вазифаларда, хусусан: акциялар, депозитлар ва омонат (жамғарма) сертификатлар ҳамда банк векселлари эмитентлари сифатида; бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчи сармоядорлар сифатида; ўз мижозларига маслаҳатлар берадиган, депозитар операцияларини бажарувчи, қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш учун уларга берилган қимматли қоғозлар ва пул маблағларини бошқариш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция муассасалари ва ҳ.к. сифатида қатнашиши мумкин. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ банклар банк мижози томонидан вексел ёзилаётган вақтда вексел топшириқномаси (аваль)ни бериш йўли билан вексел муомаласини назорат қилиши керак. Марказий банк депозит ва омонат сертификатлари ва банк векселларини чиқариш, уларни муомалага киритиш, муомаладан чиқариш учун жавоб берар экан, фонд бозори иштирокчиси сифатида фонд бозорини тартибга солиш тизимининг муҳим таркибий қисми ҳам ҳисобланади. Мижозларнинг қимматли қоғозлари портфелини бошқариш бўйича банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар уларга катта даромад келтиради. Мижозларнинг ҳоҳиши бўйича уларнинг пуллари хавфли ёки нисбатан ишончли қимматли қоғозларга қўйилма қилинади. Бунда банклар ўзаро қаттиқ рақобатни бошдан кечиришига тўғри келади, чунки мижозлар бир вақтнинг ўзида бир неча банкларга бундай операцияларни бажаришни топшириши, кейинчалик эса, маблағлари энг кўп самара берадиган битта банкни танлаб олишлари мумкин. Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш вақтида уларни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқ ҳисобини юритиш мақсадида банклар ўз депозитарийларини яратади. Улар бевосита банкларда (одатда, ерости хоналарда, мижозларнинг бойликлари сақланадиган махсус сейфлар турадиган омборларда) жойлашган. Банк депозитарийлари қимматли қоғозларни нақд ва нақд бўлмаган шаклларда, компьютер тизимларида электрон шаклдаги ёзувлар воситасида сақлайди. Банклар, шунингдек, қимматли қоғозлар учун ҳисоб-китоблар бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар вазифасини бажариши ҳам мумкин. Банклар томонидан инвестиция муассасаларининг таъсис этилиши алоҳида аҳамият касб этади, улар орқали қимматли қоғозлар бозорида биратўла бир неча йўналишлар бўйича иш олиб борилади. Тижорат банки ўз акцияларини асосан акциядорлик жамияти сифатида чиқаради. Банклар облигациялар, депозит сертификатлар, векселларни муомалага чиқариши билан улар мамлакатнинг пул оборотини тезлаштиради ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг бўш турган пул маблағларини тўплаб, кейинчалик уларни халқ хўжалигининг устувор тармоқларига инвестиция қиладилар, Бундан ташқари, вексел муомаласига хизмат кўрсатиб, ўзаро ҳисоб-китобларни тезлаштириши ва тўлов интизомини мустахкамлаши мумкин. Банклар турли тоифадаги сармоядорлар учун кенг миқёсдаги маслаҳат хизматларини кўрсатиши: мижозларнинг инвестицион сиёсатини шакллантириш, лойиҳавий молиялашни ташкил этишдан бошлаб, қимматли қоғозлар портфелини бошқариш ва дивидендларни олишгача бўлган ёрдамни бериши мумкин. Банклар қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича кредиторлар ва суғуртачилар, депозитар ва клиринг ҳисоб-китоб марказларининг ташкилотчилари сифатида иштирок этиши мумкин. Хусусан, тижорат банклари қарз олувчиларга қисқа муддатли кредитлар бериб, уларнинг гарови сифатида қимматли қоғозларни қабул қилиб олиши мумкин. Мижозларга кўрсатиладиган хизматларнинг янада кенгроқ тури банкларнинг векселлар билан амалга ошириладиган операцияларини ўз ичига олади. Сўнгги йилларда йирик акциядорлик жамиятларининг акцияларини бошқариш учун ҳужжатлар олиш, инвестиция ва хусусийлаштириш жамғармалари билан ишлаш каби инвестицион фаолиятнинг устувор йўналишлари банкларнинг диққат марказида турган объектлар бўлиб қолди. Масалан, Ўзбекистонда Халқ банкининг бўлимлари орқали ХИФлар акцияларини сотиш амалга оширилмоқда. Банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари қуйидагилардан иборат: - фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш учун пул маблағларини жалб этиш (ўз пассивларини шакллантириш); - қимматли қоғозларга ўз маблағларини инвестициялашдан тушадиган даромадни рлиш; - қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича мижозларга кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган даромадни олиш; - ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш; Банклар ўзига хос ноёб муассасалар бўлиб, амалда фонд бозорининг барча воситалари, акциялар, давлат қисқа муддатли облигациялари, депозит ва депозит (омонат, жамғарма) сертификатлари, векселлар билан ишлашни ўзлаштириб олиб, бугунги кунда улар қимматли қоғозлар бозорида эмитентлар, сармоядорлар ва инвестиция муассасалари сифатида чиқмоқда. Демак, бундан кейин ҳам республика қимматли қоғозлар бозори ривожланиши билан банкларнинг бу соҳадаги мавқеи тобора кучайиб бораверади. Қимматли қоғозлар бозорида банкларнинг фаоллашувига сабаб бўлган энг муҳим шарт-шароитларга қуйидагиларни киритиш мумкин: Ўзбекистонда амал қилаётган қонунчилик бўйича тижорат банклари қимматли қоғозлар билан ҳар қандай турдаги операцияларни амалга оширишда қатнашишига йўл қўйилади; банкларнинг нисбатан барқарор молиявий аҳволи ва банк операцияларининг юқори даромадлилиги уларга банк хизматларининг янги турларини, хусусан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган кўнгина операцияларни ўзлаштиришга катта молиявий ресурсларни ажратиш учун имкон беради; банкларда мавжуд бўлган техник, ахборот ва кадрлар салоҳияти, шуъба банкларининг кенг тармоғи ва мижозлар базаси уларни қимматли қоғозлар бозорининг энг қобилиятли қатнашчиларига айлантиради; банклар билан бошқа молиявийиқтисодий муассасалар ўртасидаги кучайиб бораётган рақобат, кўпгина анъанавий банк хизматлари (кредитлаш, валюта-молиявий, агентлик операциялари)ни кўрсатишдан кўриладиган фойданинг пасайиб бориши, банкларнинг ўз фаоллиги диққат марказини қимматли қоғозлар бозори соҳасига кўчиришга мажбур қилмоқда. Юқорида қайд этилган шарт-шароитлар ва қулай омилларнинг мавжудлиги банклар олдида қимматли қоғозлар бозоридаги иш фаолияти кўламини кенгайтириш ва яқин келажакда иқтисодиётнинг ушбу устувор соҳасидаги фаолиятини янада фаоллаштириш учун катта имкониятлар очиб беради. Умуман тижорат банкларининг фонд бозоридаги фаол иштироки натижасида биринчидан, қимматли қоғозлар бозори ривожланиши янада жадаллашади, иккинчидан, банкларнинг қўшимча ресурслар жалб қилиш билан боғлиқ фаолиятида рақобат кураши ривожланиб, банкларнинг узоқ муддатли кредитлаш ва инвестицион фаоллиги ошади. Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки экспертларининг тавсиясига кўра, соф фоизли маржанинг меъёрий даражаси 4,5 фоизни ташкил этади. Фикримизча, банклар қимматли қоғозларининг фоиз ставкалари ва уларни актив сифатида жойлаштиришдан олинадиган даромадларнинг даражаси ўртасидаги мутаносиблик мезони сифатида 4,5% олиниши зарур. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling