I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet91/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92
Bog'liq
Moliya Bozori

22.2. Хорижий амалиётда инвестиция фондлари ташкилий тузилмаси
Инвестиция ва пай фондлари хусусий инвесторларнинг маблағларини тўплаш, етарли тажриба ҳамда малакага эга хусусий сармоядорлар маблағини самарали бошқариш механизмини яратиш, ушбу ресурсларни молия бозорининг турли инструментларига инвестиция қилиш орқали рискларни диверсификациялашга хизмат қилади. Бундан ташқари, қимматли қоғозлар бозорида битимларни ўтказиш ва қимматли қоғозларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни ҳам тежаш имконини яратади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, инвестиция ва пай фондлари дунёнинг ривожланган давлатларида, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Япония, Корея Республикасида кенг тарқалган. Шу боис Қонунни ялпи мажлис муҳокамасига тайёрлаш жараёнида айнан шу давлатларнинг инвестиция ҳамда пай фондлари фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси ўрганилди. Қўмитамиз аъзолари томонидан мазкур ҳуқуқий ҳужжат жойларда сайловчилар, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар иштирокида кенг муҳокама қилинаётганлигини алоҳида қайд этиш жоиз.
Инвестиция фондлари – акциядорлик жамияти мулкида бўлган ёки юридик ва жисмоний шахслар умумий улушли мулкида бўлган мулк мажмуи бўлиб, ундан фойдаланиш ва тасарруф қилиш бошқарувчи компания томонидан фақат ушбу акциядорлик жамияти акциядорларининг ёки ишонч асосида бошқарув таъсисчиларининг манфаатларида амалга оширилади. Жаҳон амалиётида инвестиция фондларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, операцион структураси, инвестиция киритиш йўналишлари ва ҳ.к. нуқтаи назаридан ҳар хил турлари маълум. Ўзбекистонда инвестиция фондларининг икки хил тури мавжуд:
– акциядорлик инвестиция фондлари;
– пай инвестиция фондлари.
Акциядорлик инвестиция фонди – бу очиқ турдаги акциядорлик жамияти бўлиб, унинг фаолияти предмети фақат мулкни қимматли қоғозлар ва норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа объектларга инвестиция қилиш ҳисобланади.
Бунда қонунчиликда акциядорлик фондига оддий акциялардан ташқари бошқа қимматли қоғозлар турларини чиқариш тақиқланади. Акциядорлик инвестиция фонди ўз фаолиятини фақат тартибга солувчи орган томонидан бериладиган лицензия асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга. Лицензия олиш бир қатор талаблар билан асосланади, чунончи:
1) фонднинг инвестиция захиралари бошқарувчи компания бошқарувига берилиши лозим;
2) фонд мулкини сақлаш ва ҳисобга олишни ихтисослашган депозитарий амалга ошириши лозим;
3) бу фондга хизмат кўрсатишга мос келувчи шартномалар тузган аудитор, баҳоловчи, рўйхатга олувчи ва ихтисослашган депозитарий фонд акциядорлари қаторида бўлиши мумкин эмас.
АИФ хусусиятлари:
– фақат оддий номи ёзилган акциялар чиқаради (бошқа қимматли қоғозлар чиқариш тақиқланган);
– фақат очиқ обунани амалга оширади;
– акциялар фақат тўлалигича тўланади;
– акциялар учун тўлов фақат пул билан ёки фонднинг инвестицион декларациясида кўзда тутилган мулк билан амалга оширилади;
– мулк икки қисмга бўлинади: инвестициялаш учун мўлжалланган мулк (инвестицион активлар) ва фаолиятни таъминлаш учун мўлжалланган мулк.
Ишонч асосида бошқарув таъсисчилари – инвестиция пайи эгалари – фонд мулки бозор қийматининг ўзгариши билан боғлиқ зиён кўриш рискини ўз зиммасига олади. Пай фонди инвесторлари ва бошқарувчи компания ўртасидаги муносабатларнинг негизида ишонч асосида бошқарув шартномаси ётади, унинг шартлари жамоавий шартнома – «Пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш қоидалари» ҳужжати билан ифодаланади. Инвестор шартнома шартларини ўзгартириши мумкин эмас, у фақат бу шартга қўшила олади, холос. Ишонч асосидаги бошқарув жамоавий шартномасига қўшилиш инвестицион пайларни харид қилиш йўли билан амалга оширилади. Инвестицион пай номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғоз бўлиб, унинг эгаси пай фондининг мулкига эгалик ҳуқуқидаги улушини, бошқарувчи компаниядан тегишлича ишонч асосида бошқаришни талаб қилиш ҳуқуқини, фонд фаолияти тўхтатилганда пул компенсация олиш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Инвестицион пай хусусиятлари:
– ноэмиссиявий қимматли қоғоз;
– улушли қимматли қоғоз;
– номи ёзилган қимматли қоғоз;
– ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғоз;
– номиналсиз қимматли қоғоз.
Инвестицион пай пай инвестиция фондларига жамоавий инвестициялаш воситаси ҳисобланади. Бу эса шуни англатадики, инвестицион пай кейинчалик бозорда инвестиция қилинадиган маълум бир пул маблағлари «пул»ини шакллантириш учун фойдаланилади. Ушбу «пул» (ПИФ) юридик шахс ҳисобланмайди, уни бошқарувчи компания юритади. Бу инвесторларга солиқларда тежаб қолиш имконини беради, чунки фақат инвестициялар (пай қиймати) ўсишига солиққа тортилади. Пай фондларининг турлари:
1. Очиқ турдаги ПИФларда инвестицион пай эгаси исталган иш кунида бошқарувчи компаниядан унга тегишли бўлган барча инвестицион пайларни тўлашни талаб қилиш ва шу тариқа у ва бошқарувчи компания ўртасидаги ишонч асосида бошқарув шартномасини тугатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
2. Оралиқ ПИФларда инвестицион пай эгаси пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш қоидалари билан белгиланган муддат (оралиқ) давомида бошқарувчи компаниядан унга тегишли бўлган барча инвестицион пайларни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Оралиқ бир йилда бир ҳафтадан кам ва икки ҳафтадан кичик белгиланиши мумкин эмас. Амалиётда оралиқ бир йилда тўрта марта икки ҳафтадан белгиланади.
3. Ёпиқ турдаги ПИФларда инвестицион пай эгаси бошқарувчи компаниядан қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, унинг амал қилиш муддати тугамагунга қадар бошқарувчи компаниядан пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш шартномасини тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бошқача қилиб айтганда, пай эгаси ўз пайини бошқарувчи компанияга сота олмайди, лекин бу унинг пайни бозорда сота олмаслигини англатмайди.
Очиқ ва оралиқ ПИФлар бир-бирига ўхшаб кетади, ёпиқ фонд эса ўзига хос хусусиятларга эга. Ёпиқ фондларда пай эгаларининг яна иккита ҳуқуқи бор: – пайчилар умумий йиғилишларида овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашиш; – жорий даромадларни қатнашчилар ўртасида тақсимлаш. Бу муҳим аҳамият касб этади, чунки бошқа турдаги ПИФларда барча даромадлар ПИФга йўналтирилади ва ҳар бир пай эгаси фақат ўз пайини сотган ҳолдагина олиши мумкин бўлган пай қийматининг ўсишига айланади. Активлар структураси бўйича фондлар турлари
акциялар;
– облигациялар;
– аралаш;
– индексли;
– пул;
– фондлар фонди;
– товар бозори;
хедж-фонд;
– кўчмас мулк;
– ипотека;
– венчурли;
– тўғридан-тўғри инвестициялар;
– рента;
– кредит;
– бадиий бойликлар;
– узоқ маддатли тўғридан-тўғри инвестициялар.
Инвестицион пай муомаласи хусусиятлари
1. Уч ойдан ортиқ вақт давом этмайдиган пай фондини шакллантириш босқичида (бу босқич бирламчи жойлаштириш босқичи деб аталади) инвестицион пайлар бошқарувчи компания томонидан белгиланадиган қайд қилинган нарх бўйича сотилади.
2. Бирламчи жойлаштириш босқичи якунлангач, пайлар янги пайчиларга сотиладиган нарх қайд қилинган бўлмай қўяди. Шу пайтдан бошлаб у бошқарувчи компания томонидан қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқилади: фонднинг бутун капитали (бошқарув харажатларини чиқариб ташлаган ҳолда) сотилган пайлар сонига бўлинади. Инвестицион пайларнинг жорий қиймати бошқарувчи компания томонидан матбуотда чоп этиб борилади (ёпиқ фондлардан ташқари). Фонднинг иши ҳақида ушбу кўрсаткич бўйича мулоҳаза юритиш мумкин. Агар пайлар қиймати ўсадиган бўлса, демак, пайчилар фойда кўраётган бўлади.
3. Пайчи олиши мумкин бўлган ягона даромад манбаи – инвестицион пай қийматининг ўзгаришидир. Инвестор пай бўйича даромадлардан бошқа даромад олиши мумкин эмас (ёпиқ фондлар пайчиларини истисно қилганда). Бундан ташқари, инвестор активлар қийматининг тушиб кетиш рискига дуч келади, яъни бошқарувчи компания томонидан унга даромад кафолатланмаган.
4. Инвестицион пай қийматининг ўзгариши – пай фондининг энг муҳим кўрсаткичидир. Фонддан чиқиш истагида бўлган шахслардан пайларни харид қилиш нархи ва янги пайчиларга пайларни сотиш нархи пай қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Пай қиймати ҳақида ахборот барча манфаатдор шахслар учун очиқ бўлади. Пайчилар пайнинг бугунги нархи билан уни бир пайтлар харид қилган нархни таққослаб, фондда иштирок этишдан ўз фойдаси (ёки зиёни) ҳажмини исталган пайт аниқлаши мумкин.
5. Инвестицион пай эгаси пай фонди мулкини ташкил қиладиган моддий бойликлар: қимматли қоғозлар, пул маблағлари, кўчмас мулк (ёпиқ фондларда) билвосита эгаси ҳисобланади.
Пай фонди юридик шахс ҳисобланмаслиги сабабли унинг фаолият юритиши учун махсус инфратузилма зарур бўлиб, бу ерда:
1. Бошқарувчи компания (БК) – ПИФни бошқариш структурасида асосий иштирокчи саналади. У ПИФ фаолиятининг қолган барча қатнашчилари билан шартномалар тузади, фонд мулкини бошқаради, инвестицион қарорлар қабул қилади ва инвесторларга маъмурий хизмат кўрсатади. Бошқарувчи компания инвестиция фондларини бошқариш, пай инвестиция фондларини бошқариш, нодавлат пенсия фондларини бошқариш бўйича фаолиятни фақат қимматли қоғозларни ишонч асосида бошқариш фаолияти билан биргаликда олиб бориши мумкин. Фондни ташкил қиладиган мулк билан битимларни бошқарувчи компания ўз номидан амалга оширади, бунда у ишонч асосида бошқарувчи сифатида ҳаракат қилишини кўрсатади. ПИФ бошқарувчи компанияси пай инвестиция фондини ишонч асосида бошқариш қоидаларини бузиш ва қонунчиликнинг бузилиши натижасида уларга зиён етказилган ҳолларда инвестицион пай эгалари олдида етказилган реал зиён миқдорида жавобгар бўлади.
ПИФни ташкил қиладиган пул маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда бошқарувчи компания тўлов учун ўзининг пул маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бошқарувчи компания ПИФни ташкил қиладиган қимматли қоғозлар билан тасдиқланган барча ҳуқуқларни, жумладан, овоз берувчи қимматли қоғозлар бўйича овоз бериш ҳуқуқини, рискларни чегаралашга қаратилган ҳосилавий қимматли қоғозлар билан битимларни махсус ишонч қоғозисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга. Инвесторларни бошқарувчи компаниянинг инсофсиз фаолиятидан ҳимоя қилиш учун унинг фаолиятига бир қатор чекловлар қўйилади. Пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулк бошқарувчи компания томонидан алоҳида балансда ҳисобга олинади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Фондни ишонч асосида бошқариш билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади, фонд портфели таркибига кирадиган қимматли қоғозларга эгалик ҳуқуқларини ҳисобга олиш учун эса – ихтисослашган депозитарийда алоҳида депо ҳисоб рақамлари. Ихтисослашган депозитарий фонд мулкига нисбатан бошқарувчи компания ҳаракатлари қонунийлиги устидан назорат функцияларини амалга оширган ҳолда фонд мулкни сақлайди ва ҳисобга олади. Шунингдек, ихтисослашган депозитарий фонд активларининг номинал сақловчиси сифатида иштирок этади ва бошқарувчи компаниянинг фонд мулкини тасарруф қилиш бўйича топшириқларини бажаради. Ихтисослашган депозитарий бошқарувчи компанияга акциядорлик инвестиция фондининг активларини ёки пай инвестиция фондини ташкил қиладиган мулкни тасарруф қилишга, шунингдек, бундай топшириқлар қонунчиликка, низомга, инвестиция декларацияси ва ишонч асосида бошқариш қоидаларига зид келган ҳолларда бошқарувчи компаниянинг қимматли қоғозларни бериш бўйича топшириқларини бажаришга розилик бермайди.
Регистратор (рўйхатга олувчи) фонд қимматли қоғозлари эгаларининг реестрини юритади. Мустақил баҳоловчи бозор қийматига эга бўлмаган фонд мулкини, масалан, тан олинган котировкага эга бўлмаган қимматли қоғозлар ёки кўчмас мулк объектларини баҳолайди. Аудитор фонд мулкига нисбатан ҳисоб ва ҳисобот юритиш тўғрилигини текширади. Пай фондининг инвестицион пайларини бериш ва тўлаш жараёнини ташкил қилиш учун бошқарувчи компания инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агентларни жалб қилиши мумкин. Фақат қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолият ёки брокерлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари ва ихтисослашган депозитарийларгина инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агентлар бўлиши мумкин. Инвестицион пайларни бериш, тўлаш ва алмаштириш бўйича агент бошқарувчи компания билан тузилган агентлик шартномаси ёки топшириқ шартномаси, шунингдек, у томонидан берилган ишонч қоғози асосида бошқарувчи компания номидан ва унинг ҳисобидан ҳаракат қилади. Пайнинг ҳисоб-китоб қиймати ва соф активлар қийматини аниқлаш Очиқ ва оралиқ фондларнинг бериладиган инвестицион пайлари сони чегараланмайди. Ёпиқ турдаги пай фондининг бериладиган инвестицион пайлари сони ушбу фондни ишонч асосида бошқариш қоидаларида кўрсатилади. Инвестицион пайлар пай инвестиция фондини шакллантириш якунланиши билан эркин муомалада бўлади. Инвестиция фонди фаолиятига алоқадор бўлган энг муҳим кўрсаткичлар фонднинг соф активлари қиймати ва инвестицион пайнинг ҳисоб-китоб қиймати ҳисобланади. Фонднинг соф активлари қиймати – фонд активлари қиймати ва бу активлар ҳисобига ижро этилиши лозим бўлган мажбуриятлар миқдори ўртасидаги фарқ. Фонднинг активлар қиймати – фонд активларини ташкил қиладиган бошқа мулкнинг баҳолаш қиймати ҳамда омонатлар ва ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари миқдори. Фонднинг активлар қиймати бозор баҳоси бўйича баҳоланади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling