I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Download 3.97 Mb.
|
I боб 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ф а рқ л а ш ж и ҳ а т л а р и И ш л аб
- Яратилаётган моддий қиймат ва хизматлар массасига таъсири
- Натижавийликни ўлчаш кўрсаткичлари Ишлаб чиқариш самарадорлиги
- Т ар м оқ м и қёси д а
- Ко р хо на м иқё с и д а
Меҳнат самарадорлигининг меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш самарадорлигидан фарқи11
Меҳнат самарадорлиги иқтисодий категория сифатида тарғиб этилишида В.В.Новожиловнинг ҳиссаси катта, унинг фикрича, “...маҳсулотнинг фойдали ҳусусияти унинг сонига боғлиқ эмас. Маҳсулот фойдали ёки кераксиз, зарур ёки ортиқча бўлиши мумкин. Ортиқча маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши, меҳнат ҳажмининг ошишига олиб келиши мумкин, аммо бу унинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади”41. Шунинг учун меҳнат самарадорлиги ишлаб чиқариш тушунчасидан анча кенг тушунча ҳисобланади. Меҳнат самарадорлиги ўзида нафақат маҳсулот миқдорини акс эттиради, балки маҳсулотнинг истеъмол қийматини, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги меҳнат самарасини ҳам ифода этади. Меҳнат самарадорлиги миллий ва корхоналарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тавсифловчи энг муҳим иқтисодий категориялардан биридир. Меҳнат самарадорлигини иқтисодий категория сифатида моҳияти ва мазмунини 3 йўналишда таҳлил қилиш мумкин: биринчи йўналиш, ўрганиш предмети бўйича меҳнат ёки ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорлигининг ўзи ҳисобланади. Бу иқтисодий категориянинг иқтисодий фанлар тизимидаги ўрни катта эътиборга эга, меҳнат самарадорлигининг объектив иқтисодий қонунлар билан ўзаро алоқаси тадқиқ қилинади, шунингдек кўпгина олимларни бу иқтисодий категория ишлаб чиқаришнинг турли шаклларида ўзига хослиги билан қизиқтиради; иккинчи йўналиш, бу меҳнат самарадорлиги мезон-лари ва унинг миқдорий меъёрларини, шунингдек иқтисодиётнинг турли даражаларида самарадорлик кўрсаткичларини излаш, самарадорлик динамикасини ўрганиш билан боғлиқ; учинчи йўналиш эса алоҳида таъсир қилувчи омиллар, шунингдек, иқтисодий соҳалари орқали меҳнат самарадорлигини ошириш йўллари ва заҳираларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ. Ушбу 3 та йўналиш ҳам бир-бири билан узвий боғлиқ ва уларнинг асосий мақсади меҳнат самарадорлигини назарий жиҳатдан асослаб беришдан иборатдир. Меҳнат самарадор-лигининг моҳиятини ўрганишни энг аввало унинг қайси соҳага тегишли эканлиги аниқлашдан бошлаш лозим: моддий ишлаб чиқариш соҳасидами ёки номоддий ишлаб чиқариш соҳасига тегишли. Кўпчилик олимлар меҳнат самарадорлигини моддий ишлаб чиқариш соҳасига тегишли деб эътироф этишади, чунки бу соҳада килинган сарф-харажатлар яқин давр ичида ўз натижасини бериши билан фарқланади. Бошқа бир гуруҳ олимлар эса меҳнат самарадорлиги ноишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) соҳасига тегишли деб фикр юритишади, чунки бу соҳада қилинган сарф-харажатлар узоқ муддат ўз натижасини бермаса ҳам, лекин вақти келганда шундай натижа берадики, буни ҳеч кандай микдорий ва сифатий ўлчовлар билан ўлчаб бўлмайди. Моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги меҳнат самарадорлиги унумли меҳнат бўлиб, инсон ҳаёти учун керакли моддий шароитлар яратади, уни кўрсаткичларининг ишини эса, ҳаёт шароитларида янада яхшилайди, шунингдек жамият аъзоларининг маънавий ривожланишини таъминлашга ёрдам беради. Ноишлаб чиқариш соҳасидаги меҳнатни унумли деб бўлмасада, лекин унинг аҳамиятини алоҳида эканини таъкидлаш лозим. Бундан шуни эътироф этиш мумкинки, меҳнат самарадорлигини алоҳида бир соҳага тегишли эмаслиги, балки иқтисодиётнинг барча ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларини ҳам қамраб олади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling