I боб. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигининг назарий-илмий масалалари
Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнин гўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари
Download 3.97 Mb.
|
I боб 1
Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини оширишнин гўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш тенденциялари
Иқтисодий адабиётларда бутун ишлаб чиқаришни иқтисодий самарадорлигига баҳо бериш масаласи тадқиқ қилинган. Ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги назариясини ўрганиш билан кўплаб олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Шунга қарамай унинг айрим жиҳатлари тадқиқ қилинмасдан мунозаралигича қолмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлигининг мезони ва кўрсаткичлари ҳақидаги масалалар шулар жумласидандир. Иқтисодий адабиётларда меҳнат самарадорлигини ўрганиш масаласига анчагина асарлар бағишланган. Улардан асосий эътибор корхоналарда меҳнат муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш жараёнларига қаратилган. Ҳозирги инновацион ривожланиш шароитида корхоналарда меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолашда ягона хулосага келингани йўқ. Шу сабабли меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Меҳнат самарадорлигини комплекс баҳолаш услубини ишлаб чиқаришда уни аниқлаш мезони ва кўрсаткичларига эътиборни қаратиш зарур. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат самарадорлиги юқорида таъкидланганидек ўзига хос хусусиятга эга. Жумладан, ишлаб чиқариш тармоқлари ижтимоий-иқтисодий ва хўжалик тизими сифатида хусусий, жамоа ва аралаш мулкчиликка асос-ланади ҳамда ишчи-хизматчиларга икки ёқлама муносабатни тақозо этади. Ишлаб чиқариш тармоғининг ўзига хослиги ва ундаги фаолият кўрсатаётган меҳнат ресурсларининг икки ёқлама хусу-сияти ушбу тармоқда банд бўлганлар меҳнатидан фойдаланиш натижасини баҳолаш мезонларини танлашда муайян қийинчилик-ларни келтириб чиқаради. Саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат ресурсларидан етарли даражада фойдаланилмаслик (ишчи хизматчининг реал ва потенциал имкониятлари билан уларни амалга ошириш ўртасидаги номувофиқлик) ишлаб чиқариш эҳтиёжлари билан ишчи-хизмат-чиларнинг касбий таркиби ўртасидаги, ишчи-хизматчилар мала-касининг мавжуд ва ҳақиқатда зарур даражаси ўртасидаги ному-вофиқликда, меҳнат функциялари оқилона тақсимланмаслигида, меҳнатдан, уни ташкил этишдан ва шарт-шароитлардан қониқ-масликда, ишчи-хизматчининг масъулиятни ҳис қилиш туйғуси етарли ривожланмаганлигида ва бошқа омилларда намоён бўлади. Ушбу омиллар саноат ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги пасайишига, маҳсулот ишлаб чиқариш сифатига бевосита таъсир кўрсатади ва натижада меҳнат самарадорлиги пасайишига олиб келади. Саноат корхоналарида меҳнат самарадорлигини ошириш омили сифатида бевосита меҳнат ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш натижасида ишчи-хизматчиларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичлари ўзаро уйғунлиги ҳамда улардан самарали фойда-ланиш билан боғлиқ. Жамиятда ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш нати-жасида юзага келган муносабатларда акс этган жамики ижтимоий ишлаб чиқаришнинг аҳамияти борасидаги муносабатларни кўрсатувчи “Ишлаб чиқариш самарадорлиги” категорияси кенг қўлланилади. Моддий истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида бевосита фойдаланиладиган меҳнат унумдорлиги ишлаб чиқариш самарадорлигининг асосий мезони ҳисобланади. Лекин унумдорлик меҳнатнинг фақат маълум миқдордаги маҳсулот ишлаб чиқариш хусусиятинигина ифода этади. Ҳолбуки, у ёки бу ижтимоий эҳтиёжни қондириш нафақат маҳсулотнинг ҳажми балки унинг сифатига ҳам боғлиқдир. Шу сабаб меҳнат унумдорлиги барча меҳнат кўрсаткичларини қамраб ололмайди. Қолаверса, ишлаб чиқаришнинг моддий кўрсаткичлари қайта ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидан ўтиб, истеъмол учун яроқли бўлмагунча истеъмол қийматига эга бўлмайди. Жамият эҳтиёжини тўлиқ қондириш саноат таркибидаги юқори қўшимча қийматга эга бўлган қайта ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги ресурсларининг биргаликдаги меҳнат самарадорлигига боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш босқичларининг меҳнат самарадорлиги билан боғлиқлигини қўйида тамойиллар орқали тадқиқ қиламиз: Тақсимлаш самадорлиги, жамиятдаги бундай муносабатлар ишлаб чиқариш натижаларига қанчалик таъсир кўрсатишига, яъни уларнинг қанчалик қайта ишлаш жараёнини тезлаштиришига боғлиқ бўлади. Тақсимлашда сарфланган меҳнатнинг миқдори ва сифатини унинг натижаси билан таққослаган ҳолда, индивидуал меҳнат самарасининг яхшиланишини ҳисобга олиниши лозим. Download 3.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling