И ф. д., проф. Т. И бобакулови Маъруза саволлари


Download 36.82 Kb.
bet1/9
Sana25.04.2023
Hajmi36.82 Kb.
#1399099
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Lecture-8 (1)

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Кафедра: Инвестициялар ва лойиҳа бошқаруви Фан: Тадбиркорлик ва инновациялар Мавзу: Коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорлик фаолияти Doing business amid the coronavirus pandemic

и.ф.д., проф. Т. И Бобакулови

Маъруза саволлари

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

2. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан салбий таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

ХВФ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, дунё мамлакатларининг коронавирус пандемияси оқибатида кўрган зарарлари миқдори камида 9 трлн. долларни ташкил этади. Бу эса, дунё мамлакатлари ялпи ички маҳсулотининг 5,0 фоизини ташкил этади.

2008-2009 йилларда дунё мамлакатларининг глобал молиявий-иқтисодий инқироздан кўрган зарарлари миқдори ЯИМга нисбатан 3 фоизни ташкил этган эди [3].

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Бугунги кунга келиб дунё бўйича 330 млн. киши туризм соҳасида фаолият қилади ёки ҳар 10 та иш ўринларининг биттаси ушу соҳага келади ҳамда кўпгина мамлакатларнинг иқтисодиёти ўсишининг муҳим омили ҳисобланади. Коронавирус пандемияси туризмга жиддий зарба берди [5].

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Ҳаво транспорти халқаро ассоциациясининг маълумотларига кўра, 2020 йилда дунё бўйича авиакомпанияларнинг зарарлари миқдори 113 млрд. АҚШ долларига етиши мумкин.

Вирус ўчоғи бошлангандан буён авиакомпаниялар акциялари нархи деярли 25 фоизга тушиб кетди. Австралиядаги йириклиги бўйича иккинчи ўриндаги Virgin Australia авиакомпанияси инқироз натижасида банкротлик сабабли ихтиёрий равишда ташқи бошқарувга ўтди [4].

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Меҳмонхона ва ресторан бизнесида чуқур инқирозлар юз берди. Германиянингшу соҳадаги 223,0 мингта омпанияси 10 млрд еврога яқин даромад йўқотди, шу тармоқда фаолият кўрсатувчи йирик Dehoga ассоциациясининг огоҳлантиришича, мамлакатда пандемия оқибатида 70,0 минг меҳмонхона ва ресторанлар банкрот бўлиши мумкин [5].


Download 36.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling