И ф. д., проф. Т. И бобакулови Маъруза саволлари


Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири


Download 36.82 Kb.
bet3/9
Sana25.04.2023
Hajmi36.82 Kb.
#1399099
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Lecture-8 (1)

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Бугунги кунда қатор давлатларда йирик компаниялар, савдо ташкилотлари ва уйлари, магазинлар ўз фаолиятини чекламоқда. Масалан, биргина IKEA магазинлари ёки Aplle ҳамкорларининг АҚШ, Хитой, Австрия, Бельгия, Канада, Чехия, Дания, Германия, Италия, Франция, Нидерландия, Польша, Словакия, Испания ва Швейцария каби давлатларда вақтинча ѐпилиши, кўпгина давлатларда карантин эълон қилиниши ѐки ходимларнинг уйда ишлаш режимига ўтказилиши ҳам давлатлар иқтисодиѐтига сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда. Масалан, вирус аниқланган кундан бошлаб Россияда 10%дан ортиқ компаниялар ходимларини каратинга, 13 %дан ортиқ компаниялар ходимларини уйда ишлаш режимига ўтказганлиги таъкидланмоқда. Бугунг куда Россияда ушбу касалликнинг авж олиши бу кўрсаткичларнинг бир неча баробарга ошишига олиб келди.

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Пандемия натижасида тўғридан-тўғри аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлай олмаслик ѐки озиқ-овқат етишмовчилиги ҳамда тўйиб овқатланмаслик ҳолатларини юзага келтиради. Айтиш мумкинки, коронавирус пандемиясининг қишлоқ хўжалигида аҳолининг бандлик даражасига, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирларининг ўз вақтида бажарилмаслиги ҳамда мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказади. ФАО халқаро ташкилотининг маълумотларига назар ташлайдиган бўлсак, коронавирус пандемиясининг тарқалиши бугунги кунда жаҳон бозорида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ва импортида турли давлатларнинг АҚШ долларига нисбатан кескин даражада валюта курсининг ўзгаришига таъсир қилди.

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига қараганда, пандемия билан боғлиқ вазиятда, яъни, 2020 йилнинг 2 чорагида дунё миқёсида иш вақтининг 6,7 фоизга ѐки 195 миллион кишининг иш вақтига қисқариши юз берди. Араб мамлакатларида 8,1 фоиз (5,1 миллион киши вақти), Европа мамлакатларида 7,8 фоиз (12 миллион тўлиқ иш вақти) қисқартириш эҳтимоли мавжуд экан1 Бу қисқаришлар оқибатида энг катта йўқотишлар меҳмонхона бизнеси билан шуғулланадигна корхоналарда, умумовқатланиш корхоналари, қайта ишлаш корхоналари, чакана савдо кабиларга тўғри келиши мумкин. Маълумотларга қараганда пандемиянинг узоқ давом этиши кўплаб соҳаларда ходимларни йўқотишга олиб келиши мумкин. Айниқса узоқ муддат ишлаши номаълум бўлган соҳа ва тармоқлар ходимларини иш билан таъминламасада иш ҳақи бериб туришга ѐки ишдан бўшатишга мажбурлиги масалани янада қийинлаштиради.


Download 36.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling