Европа инвестицион банкидан 1,2 млрд. евро кредит олинди. Кредит Франциянинг 2 банки (Credit Mutuel, Alliance Federal) орқали жалб қилинди. Ушбу кредит коронавирус пандемиясидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларига берилади [3]. 2. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан салбий таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар Россия 4 млрд рубль – қурилишда, Агросаноат комплексида ва транспортда вақтинчалик иш ўрни яратганда меҳнат ҳақи харажатларини қоплаш учун. Кичик ва ўрта бизнесга микроқарз бериш шартларини енгиллаштириш (солиқлар ва йиғимлардан муддати ўтган қарздорлиги борлигини текширишни вақтинчалик бекор қилиш, микроқарзни муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш) 320 млн. рубль – денгизда юк ташийдиган компанияларга субсидия [4]. 2. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан салбий таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар Коронавирус пандемияси таъсирини камайтириш ва инқирозга қарши курашиш бўйича Япония ҳукумати 1 трлн.долларга тенг рағбатлантириш дастурини амалга ошириш бўйича қарор қилди. Ушбу ажратилган маблағлар асосан мамлакат аҳолига тўғридан-тўғри тўлов ажратиш, корхоналар учун солиқ ва ижтимоий суғурта тўловларини кечиктириш, аҳолига ишсизлик ва ижтимоий ҳимоя нафақасини кўпайтириш, уларни иқтисодий ва ижтимоий рағбатлантириш ҳамда солиқ имтиѐзларини жорий қилиш орқали қўллаб-қўвватлашни кўзда тутади. 2. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан салбий таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар АҚШ, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Австрия, Германия, Франция, Италия, Сингапур, Россия, Қозоғистон ва бир қатор мамлакатлар солиқ тўловларини маълум муддатга кечиктириш орқали солиқ тўловчиларни қўллабқувватлаш чораларини кўрди. Шунингдек, аксарият давлатлар кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ имтиѐзларини жорий этмоқда. Масалан, Япония COVID-19 натижасида зарар кўрган кичик бизнес, ўрта компаниялар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи, корпорация солиғи ва бошқа солиқларни тўлашни 1 йилгача кечиктириш билан бир қаторда, молмулк солиғидан имтиѐз киритган.
Do'stlaringiz bilan baham: |