I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Ражабов шуртан кони
Вактинчалик
ишламасдан тўхтаб турган 1 та (№126) Ишламасдан тухтаб турган 5 та (№168, 281,291,297,309) 2.Кузатувдаги қудуқлар 10 та (56,81,84,87,109,116,134,255,277,294) 3.Тугатилишини кутаётган 12 та (59,64,68,76,121,133,146,152,226,227,279,253) 4. Тугатилган қудуқлар 58та (№6,8,9,12,16,17,18,19,20,22,24,25,26,27,28,29,30, 31,32,34,35,36,38,39,40, 41,42,43,50,54,56"бис",63,65, 69,70,73,77,100,106,107,111,112,113,114,124,135,1 38, 156,159,162,166,191, 209,212,220,221,263,265) 6.Бургуланаётган 4та (№307,308,312,313) II.3. Газ ва газконденсати қазиб чиқариш жорий тахлили Кон ишга тушгандан буён 493,856 млрд.м3 газ ва 21037,421 минг.тн газконденсати казиб олиниб, бу олинадиган захирага нисбатан газ - 77,88 % ва газконденсати - 70,96 % ни ташкил килади. Газнинг колган захираси - 140,278 млрд.м3 ни, газконденсатининг колган захираси - 8610,578 минг тн.ни ташкил килди. 01.12.2017 йил холатида кондан 6,467 млрд.м 3 газ ва 184,968 минг тн. газконденсати қазиб олинди. Конда махсулдор катламни бошланғич босими 360 кг/см2 бўлган бўлса 01.12.2017 йил холатида қатлам босими 47,7 кг/см 2 ни ташкил қилиб қазиб чиқариш бошлангандан буён қатлам босими 312,3 кг/см2 га камайган, устки мувозонат босими 43,9 кг/см2 ни, ишчи босими 25 кг/см2 ни ташкил килади. Конденсатнинг газ таркибидаги бошланғич потенциали 58,0 г/м 3 бўлиб, жорий потенциали 28,60 г/м 3 ни ташкил этмоқда. Кондан бир кунда ўртача 18-19 млн.м3 газ 144 та ишлатиш қудуғидан қазиб олинмоқда. Бурғулашдан 1та янги №253 сонли ишлатиш кудуғи 12.08.2010 йилдан ишга қўшилиб, ушбу қудуқ хисобидан ҳисобот йилида 21,3 млн.м3 газ ва 645,6 тонна газконденсати қазиб олинди. Қудуқлардан қазиб олинаётган газ кондаги I ва II ГДТКга келиб қурилмадан чиққан газ 3 та - 426 мм ли ва 2 та - 720 мм ли қувурлар орқали сиқув компрессори қурилмасига келади. Сиқув компрессор қурилмаси ёрдамида Шўртан конидаги қазиб олинаётган газни қабул қилиб, чиқиш босимини ошириш натижада бош иншоатдаги газни тайерлаш ва куритиш цехи ва бошка курилмаларнинг бир маромда сифатли ишлашини таьминлайди. Газни тайёрлаш ва қуритиш қурилмаларига келган газнинг бир қисми олтингугуртдан цеолит ёрдамида тозалаш тозаланган газ Муборак КС-О ва келеф газ қувурларига узатилиб Республикаларимиз шаҳарларига юборилади. Яна бир қисми таркибидан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиниб махсулот паркига юборилади. Газни дастлабки тайёрлаш ва паст ҳароратли қурилмасидан ажратилган конденсат қувур орқали конденсатни барқарорлаштириш цехига ўтказилиб барқарорлашган конденсат маҳсулот паркига жўнатилади. Маҳсулот паркида барқарорлашган конденсат қуйиш қурилмалари ёрдамида маҳсулотларни қайта ишлаш заводларига темир йўл орқали юборилади. Конденсатни барқарорлаштириш қурилмасидан ажратилган суюлтирилган пропан-бутан гази Республикамиз аҳолисини эхтиёжларини қондириш учун ишлатилмокда ва хорижий давлатларга экспорт қилинмокда. Корхонанинг ички имкониятларига ишлатилаётган ва қурилмалардан ажралиб чиқаётган сувлар сувни тозалаш иншоатида тозаланиб ва иккиламчи марта ерларни суғоришда фойдаланилади. Бургулашдан №304 сонли ишлатиш қудуғи 21.02.2017 йилда ишга қўшилиб, ушбу қудуқдан йил бошидан буён 12,125 млн.м3 газ ва 346 тн. газконденсати қазиб олинди. Бургулашдан №309 сонли ишлатиш қудуғи 23.10.2017 йилда ишга қўшилиб, ушбу қудуқдан йил бошидан буён 0,536 млн.м3 газ ва 15 тн. газконденсати қазиб олинди. Бургулашдан №310 сонли ишлатиш қудуғи 21.11.2017 йилда ишга қўшилиб, ушбу қудуқдан йил бошидан буён 0,372 млн.м3 газ ва 10 тн. газконденсати қазиб олинди. Тула таъмирлашдан №37 сонли ишлатиш қудуғи 15.07.2017 йилда ишга қўшилиб, ушбу қудуқдан йил бошидан буён 15,956 млн.м3 газ ва 456 тн. газконденсати қазиб олинди. Тула таъмирлашдан №192 сонли ишлатиш қудуғи 25.07.2017 йилда ишга қўшилиб, ушбу қудуқдан йил бошидан буён 12,974 млн.м3 газ ва 366 тн. газконденсати қазиб олинди. 01.12.2017 йилда холатида Шўртан конидаги 72 та ишлатиш қудуқларида кунлик газ казиб олиш суръатини ушлаб туриш мақсадида қудуқ тубига хлорид кислотали ишлов олиб борилиб, кўшимча бир кунда 443 минг м3 газ ва 12 тн газконденсати қазиб олишга эришилди |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling