I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1625615
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ражабов шуртан кони

Мавзунинг долзарблиги. Шўртан газконденсат кони энг йирик газ 
кони ҳисобланган Шўртан кони қудуқлари маҳсулдорлиги пасайиб 
бораётган ҳозирги пайтда қудуқларни тадқиқ қилиш ва қудуқлар 
маҳсулдорлигини ошириш долзарб масала ҳисобланади. 


Ишнинг мақсади ва вазифалари. Шўртан газконденсат конининг 
жорий ишлаш ҳолати ва қудуқлар фонди ҳолатини тахлил қилиш ва 
қудуқлар маҳсулдорлигини ошириш учун геолого-техник тадбирлар ишлаб 
чиқиш орқали жорий этилган ишлаш тизимини самарадорлигини баҳолаш. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


I. Геологик қисм
I.1.Шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар. 
Шўртан тузилмаси 1958 йилда электро қидирув ишларининг VEZ 
усули билан топилган ва 1965 йилда сейсмоқидирув ишларининг MOV
усули билан тайёрланган. 1973 йилда биринчи параметрик қудуқ қазиш 
ишлари бошланди ва 1974 йилда ўша қудуқ бағридаги юқори юра карбонат 
ётқизиқларини синалганда саноат аҳамиятига молик газ мавжудлиги 
аниқланди. 
Шўртан кони 1974 йилда очилган бўлиб, газлилик қавати асосан 
юқори юра даври келловей – оксфорд ётқизиқларининг карбонатли 
(оҳактошли) қатламларининг XV – риф оралағи 3 қаватида жойлашган. 
Газ уюмларининг жойлашиш чуқурликлари ер усти тузилишига 
қараб 2670 м дан 3282 м гача ўзгаради. Уюм яхлит саналиб, литолигик 
(тузилиш) жиҳатидан атрофи тўсилгандир. 
1973 йилдан 1984 йилгача конда 43 та қудуқ қазилди, шулардан 2 
таси изловчи қудуқдир. Изловчи қудуқларнинг чуқурлиги 6480 м, 40 таси 
қидирув қудуқлари ва битта қудуқ параметрик қудуқдир, чуқурлиги 3280 
м. Қазилган қудуқларнинг 35 таси газ уюми худудига тушган, шулардан 27 
таси вақтинча тўхтатилган ва 1976 йилдан бошлаб навбат билан тажриба 
саноат ишлатилишига топширилган, қолган 8 та қудуқ тугатилгандир. 
Шулардан 3 таси тектоник сабаб билан, 5 таси геологик сабаб билан 
тугатилгандир.



Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling