I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1625615
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Ражабов шуртан кони

I.2. Стратиграфияси . 
Шўртан кони геологик ж.иҳатдан қуйидагича тузилган, яъни бўр ва 
юра даврларидан. 
Қуйида коннинг қидирув қудуқларидан олинган литологик – 
стратиграфик тавсифини келтирамиз. 
Бўр даври. 
Бўр даври +500м дан –1600 м гача оралиқда жойлашган бўлиб 
сенон, турон, сеноман, альб, апт ва неоком ярусларидан ташкил топган. 
Сенон +500м дан +200м гача оралиқда жойлашган бўлиб, нотекис 
алмашиб келадиган қумтош, гил ва алевролит қатламларидан иборат. 
Қумтошлар яшил кулранг майда ва юпқа донадор, гиллар жигарранг, 
яшил кулранг, кам қумтош аралашмали алевролитлар эса кулранг, слюдали 
гил аралашмалари қаттиқ бўлади. 
Турон +200м дан -350м гача оралиқда жойлашган бўлиб, яшил 
кулранг алевролит аралашмали гил қатламларидан иборат. 
Туроннинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, унинг юқори 
қисми қумтош қатламларидан ташкил топган. Бу тоғ жинсларининг 
зичлиги 2,24-2,28 г/см
3
, ғоваклиги 20 – 29%, ўтказувчанлиги 0,01 мд ва 
лойлиги 65 – 72% га тенг. 
Турондан кейин қумтош ва алевролит қатламлари мавжуд. 
Сеномон –350 м дан –500 м гача орлиқда жойлашган бўлиб, 
алмашиниб келадиган оч кулранг ва кулранг қумтош қатламларидан 
ташкил топган. –350 м дан –1500 м гача оралиқда қумтош қатлами 
жойлашган. Сеномандан сўнг алб яруси келади. 
Алб – 500м дан –800 м гача оралиқда жойлашган бўлиб, юқори 
қисми ўртача қаттиқликдаги қумтош қатламларидан ташкил топган. 
Апт –800 м дан -1020м гача оралиқда ўртача қаттиқликдаги 
қумтош қатлами жойлашган бўлиб, бу тоғ жинсларининг зичлиги 2,48 – 
2,49 г/см

, ғоваклиги 26 – 30%, ўтказувчанлиги 0,90 мд, лойлиги 61 – 65 % 
ва карбонатлилиги 2 – 3 % га тенг.


Валанжин – Готерив -1020м дан -1350м оралиқда жойлашган бўлиб, 
қумтош қатламлари билан тўқ қўнғир рангли гил ва алевролит 
қатламчалари ва пастки қисмида кичик – кичик ангидрит қатламчалари 
учрайди.
Вланжиннинг 1450м гача оралиғида ўртача қаттиқликдаги қумтош 
қатлами жойлашган бўлиб, бу тоғ жинсларининг зичлиги 2,50 – 2,52 г/см


ғоваклиги 17 – 25 %, ўтказувчанлиги 9,0 мд ва лойлиги 50 – 63 % га тенг. 
Бўр даврининг ғоваклиги 1,2 % ни ташкил қилади 

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling