I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


Download 1.29 Mb.
bet11/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

VI. АРАЛАШМАЛАР
Аралашмалар - таркибига кирувчи моддалар бир-бири билан турлича нисбатларда бўла оладиган системалардан иборат. Шу сабабли аралашмалар таркибига кирган моддаларни ақиқлашда умумий тенглама билан эмас, балки аралашманинг ҳар бир таркибий қисми учун алоҳида тенглама тузишга тўғри келади. Умумий тенглама ёзилганда аралашманинг таркибий қисмлари орасидаги нисбатлари олдиидан белгиланиб қолади, бу иш эса хатога олиб келади.
Аралашмаларнинг таркибий қисмларини аниқлашга доир масалалар „Газ ҳолат реакциялари" бўлимида қисман кўриб чиқилгаи эди. Унда газ аралашмаларининг таркиби ўртача молекуляр масса бўйича аниқланган эди.
Масалаларнинг шартлари
192. Рух моноксид билан рухнинг 10,7 г аралашмасини эритиш учун хлорид кислотанинг 10,22% ли эритмасндан 100 г сарфланди. Рух билан рух моноксид аралашмасининг таркибини аниқлаиг.
193. Темир билан мис кукунларининг 3,04 г аралашмаси суюлтирилган нитраг кислотада эритилганда 0,896 л (нормал шароитда) азот моноксид ажралиб чиққан. Кукунлар аралашмасининг таркибини аниқлаиг.

  1. Темир билан темир моноксиднинг 27,2 г аралашмаси сульфат кислотада эритилиб. олинган эритма қуруқ қолдиқ қолгунча батамом буғлатилганда 111,2 г темир купороси ҒеS04 • 7Н20 ҳосил бўлган. Темир билан темир моноксид аралашмасининг таркибини аниқланг.

  2. Пирит билаи рух сульфигнинг 251,2 г аралашмаси ёндирилганда 71,68 л (нормал шароитда) олтингугурт диоксид ҳосил бўлган. Пирит билан рух сульфид аралашмасининг таркибини аниқланг.

  3. Калий нитрат билан натрий нитратнинг 7;28 г аралашмаси қаттиқ, қиздирилганда калий нитрит билан натрий нитритнинг 6 г аралашмаси ҳосил бўлган. Аралашмаиинг таркибини аниқланг.

  4. Темир билан темир (II)-сульфиднинг 6,4 г аралашмаси хлорид кислотада эритилганда 3,792 л (нормал шароитда) газлар аралашмаси ажралиб чиққан. Темир билан темир (II)-сульфид аралашмасинииг таркибини аниқланг.

  5. Магний билан магний моноксиднинг 1,76 г аралашмаси хлорид кислотада эритилди. Ҳосил қилинган эритмага натрий гидрофосфатнинг аммиакдаги эритмасидан таъсир эттириб, магниини оз эрувчан қўштуз MgNH4HO4 ҳолида чўктирилди. Бу туз қаттиқ.қиздирилганда эса магний пирофосфат Мg2Р207 га айланади. Бунда 6,66 г магний пирофосфат ҳосил қилинган бўлса, магний билан унинг моноксиди аралашмасинииг таркиби қандай бўлган?

*199. 500 мл эритмада 13,7 г оксалат ва чумоли кислоталар бор. 50 мл эритмадаги ана шу кислоталарни сульфат кислотали муҳитда оксидлаш учун 1,58 г калий перманганат сарф бўлган. Кислоталарнинг эритмадаги моляр концентрацияларини аниқланг.
*200. Калий перманганат билан бертоле тузининг 8,06 г аралашмаси парчалангаида 1,568 л (нормал шароитда) кислород ажралиб чиққан. Реакция учун олинган аралашманинг таркибини аниқланг.
201. Калий хлорид билан магний хлориднинг 3,93 г аралашмасидан кумуш хлоридни чўктириш учун кумуш нитратнинг 0,5 М эритмасидан 120 мл сарф қилинган. Хлоридлар аралашмасининг таркибини аниқланг.
202. Калий хлорид билан рух хлориднинг 11,14 г аралашмаси сульфат кислотада ишланган, қуруқ қоллиқ ҳосил бўлгунча батамом буғлатилганда калий сульфат билан рух сульфатнинг 13,14 г аралашмаси ҳосил бўлган. Хлорид ва сульфатларнинг таркибини аниқданг.
203. Калий гидрид билан натрий гидридларнинг 7,2 гр аралашмасига сув таъсир эттирилганда 250 мл гидроксидлар аралашмаси ҳосил бўлган. Шу эригманинг 50 миллилитрнни нейтраллаш учун хлорид кислотанинг 2 М эритмасидан 20 мл сарф қилинган. Гидридлар аралашмасининг таркибини анмқланг.
204. Нитрат кислотанинг 0,5 М 200 мл эритмасини нейтраллаш учун калий карбокат билан натрий карбонатнинг 6,26 г аралашмаси сарф бўлган. Калий ва натрии карбонатлар аралашмасининг таркибини аниқланг.
205. Оксалат ва чумоли кислоталарнинг 22,6 г аралашмасига сульфат кислота қўшиб қиздирилганда 11,2.4 (нормал шароитда), углероднинг моноксиди билан диоксиди аралашмаси ҳосил бўлган. Оксалат ва чумоли кислоталар аралашмасининг таркибини аниқланг.

  1. Матрий гидрид билан калий гидрид аралашмасига сув таъсир эттирилганда 5,6 л водород (нормал шароитда) ажралиб чиққан. Натрий ва калий гидридлар аралашмасининг таркибини аниқланг.

  2. Кальций карбид билан алюминий карбиднинг 9.92 г аралашмасига кислота таъсир эттирилганда 4.48л (нормал шароитда) метан билан ацетилен аралашмаси ҳосил бўлган. Карбидлар аралашмасининг таркибини аниқланг.

  3. Таркибида калий хлорид билан калий бромиднинг 12,5 г аралашмаси бўлган эритмага кумуш нитрат эритмасидан мўл қўшилганца 20,78 г кумуш хлорид билан кумуш бромиднинг аралашмаси ҳосил бўлган. Реакция учун олинган ва реакциядан кейин ҳосил бўлган аралашмаларнинг таркибини аниқланг.

  4. Сувнинг карбонатли қаттиқлиги 14 мг-экв/л га тенг. 2 л сув қайнатилганда таркиби кальций карбонат ва асосли магний карбонатдан иборат 1,168 г чўкма ҳосил бўлган. Чўкманинг таркибиии аниқланг.

  5. Кремний билан рухнинт 8 г қотишмаси ишқорнинг сувдаги эритмасидан эритилганда 6,272 л (нормал шароитда) водород ажралиб чиққан. Қотишманинг процент билан ифодаланадиган таркибини аниқланг.

  1. Калий пероксид билан натрий пероксиднинг 29,8 г аралашмасига сув таъсир эттирилганда 1 л натрий ва калий гидроксидлар эритмаси ҳосил бўлган ва 5,6 л (нормал шароитда) кислород ажралиб чиққан. Реакция учун олинган пероксидлар аралашмасининг таркибини ва ҳосил бўлган эритмадаги ишқорларнинг моляр концентрацияларини аниқланг.

  2. Ўювчи натрий эритмасидан 2,464 л (нормал шароитда) углерод диоксид ўтказилганда натрий карбонат ва гидрокарбонатнинг 11,44 г аралашмаси олинган. Ҳосил бўлган аралашмаиинг таркибинианиқланг.

  3. Мис билан кумуш қотишмасидан 3 грам.ини концентрланган нитрат кислотада эритиб, мис нитрат билан кумуш нитратнинг 7,34 г аралашмаси ҳосил қилинган. Қотишманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  4. 100 мл эритмада сульфат ва хлорид кислоталарнинг аралашмаси бор. Кислоталар ўювчи натрий билан нейтралланиб, буғлатилгандан кейии 13, 2 г сувсиз туз ҳосил бўлган. Шундай эритманинг 10 миллилитрини нейграллаш учун ўювчи натрийнияг 0,5 н. эритмасидан 40 мл сарф қилинган. Дастлабки эритмадаги кислоталарнинг моляр коицентрациялари кандай бўлган?

  5. 8,2 г кальций карбонат билан магний карбонатнинг аралашмасидан тайёрланган сувли суспензия 2,016 л (нормал шароитда), углерод диоксид билан реакцияга киришган. Кальций ва магний карбонатлар аралашмасининг таркибини аниқланг.


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling