I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


Download 1.29 Mb.
bet8/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

Қайтарувчилар. Эркин ҳолдаги металлмаслар, уларнинг металлар билан ҳосил қилган бинар бирикмалари, I ўзининг оксидланиш даражасини орттира оладиган металлар ва уларнинг ионлари, шунингдек, металлар ва металлмасларнинг мураккаб ионлари (булардаги металл ёки металлмаснинг оксидланиш даражаси оралик қийматга эга бўлганда) қайтарувчи бўлиши мумкин.
Металлмаслар (водород, олтингугурт, углерод, кремний, селен ва бошқалар), одатда, юқори температурада ёки жуда юқорп температурада қайтарувчи бўлиши мумкин. Металлмаслар электрон бериб, кўпинча ковалент боғланишли ёки баъзан ион боғланишли мураккаб модлаларга айланади. Галогенлар одатда электроилар бермайди ва галогенларнинг кислородли бирикмалари диспропорцияланиш реакциялари ёки электрохимиявий оксидланиш ёрдамида ҳосил бўлади.
Металлмасларнинг металлар билан ҳосил қиладиган бинар бирикмалари- гидридлар, боридлар, арсенидлар, карбидлар, силицидлар, фосфидлар, нитридлар, сульфидлар, селенидлар, теллуридлар ва галогенидлардан иборатдир. Бордию, қайтарувчилар Д. И. Менделеев даврий системасининг айни бир группасига мансуб бўлса, уларнинг активлиги юқоридан пастга томон ортади. Чунончи, водород теллурид ва теллуридлар водород селенид ва селенидларга нисбатан, буларнинг ўзи эса водород сульфид ва сульфидларга нисбатаи анча кучли қайтарувчилар ҳисобланади. Бу гап галогенидларга ҳам тааллуқлидир. Бромидлар ва йодидлар айии бир оксидловчн билан хлоридларга нисбатан анча осон оксидланади. Манфий зарядлаиган иоилар оксидловчининг активлигига қараб эркин металлмасларгача ва ҳатто ўзларининг знг юқори оксидланиш даражаларигача оксидланади:

Металлар активликларига қараб кучланиш қаторига жойлаштирилади. Уларнинг активлиги қайтарувчи каби бу қаторда чапдан ўнгга томон камаяди. Ме-таллар бундай схема бўйича оксндланади:

Металларнинг ионлари, ўзларининг оксидланиш даражаларини орттириш қобилиятига эга масалан, темир (II), мис (I), қалай (II), симоб (I), марганец (II), хром (III) ва бошқа ионлар оксидловчининг кучи ва муҳитга қараб энг юқори оксидланиш даражасигача, ёки бирор оралиқ қийматгача оксидланиши мумкин:



Мураккаб молекула ва ионлар. Қайтарувчиларнинг бу группасига шундай моддаларнинг молекулалари кирадики, бу молекулаларда қавтарувчи элементлар оралиқ оксидланиш даражаларига эга бўлали. Масалан, ўглерод моноксид, азот моноксид, темир ва хром моноксидлари, олтингугург ва марганец диоксидлари, сульфнт кислота ва унинг тузлари, нитрит кислота ва унинг тузлари, водород пероксид ва бошқа моддалар шулар жумласидандир. Бу бирикмаларнинг кўпчилиги (масалан, олтингугурт ва марганец диоксидларн, сульфит ва нитрит кислоталар, водород пероксид ва бошкалар), ўзлари реакцияга киришадиган моддаларнинг хоссаларига қараб ё оксидловчи. ёки қайтарувчи хоссаларини намоён қилиши мумкин. Масалан, олтингугурт диоксид ёки сульфит кислота оксидловчилар (кислород, галогенлар) билан ўзаро таъсирлашганда қайтарувчи хоссаларини, водород сульфид билан реакцияга киришганда эса оксидловчи хоссаларни намоён қилиши мумкин.
Натрий тиосульфат ўзша хос қайтарувчи ҳисобланадн. Бу моддага таъсир этувчи оксидловчиларнинг кучига қараб ҳар хил маҳсулотлар ҳосил бўлиши мумкин. Масалан, тиосульфат кислотали ёки нейтрал эритмада секин оксидланганда олтингугуртнинг бир қисми эркин ҳолатгача оксидланади:

Кучли оксидловчилар тиосульфатдаги олтингугурт-ни сульфатгача оксидлайди
S2O32- + H2O - 2e = SO42- + So +2H+
Тиосульфатнинг йод билан ўзаро таъсирлашганида тетратиопат иони ҳосил бўлади:

Реакиияиинг бу хусусиятидан аналитик химияда кўпгина моддаларни йодометрик усулда аниқлаш учун фойдаланилади.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling