I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


Download 1.29 Mb.
bet4/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

Масалаларнинг шартлари
36. Таркибида 84% углерод, 4% водород, 4% кислород ва 8% минерал аралашмалар бўлган 5 кг қаттиқ ёқилғини ёндириш учун керак бўладиган кислород ва ҳавонинг ҳажмини аниқланг.
37. Таркибида 40% пропан ва 60% бутан бўлган 20 л пропан-бутан аралашмасини ёндириш учун керак бўладиган кислород ва ҳаво ҳажмини аниқланг.
38. Водородга нисбатан зичлиги 6,2 бўлган 20 л углерод моноксид билан водород аралашмасини ёндириш учун керак бўладиган кислород миқдорини аниқланг.
39. Водородга нисбатан зичлиги 18,8 бўлган углерод моноксид билан углерод диоксид аралашмасининг процент билан ифодаланадиган таркибиии аниқланг.
40. Таркиби 40% углерод диоксид, 30% углерод моноксид ва 30% азотдан иборат газлар аралашмасининг водород бўйича зичлигини аниқланг.

  1. Таркибида 40% углерод моноксид, 40% азот ва 20% водород бўлган газлар аралашмаеининг гелий бўйича зичлигини аниқланг.

  2. Таркибида 70% углерод моноксид ва 30% углерод диоксид бўлган газлар аралашмасининг ҳаво бўйича зичлигини аниқланг.

  3. Пропилен, бутилен ва бутандан иборат 2,8 л (нормал шароитда) газлар аралашмаси бромли сувдан ўтказилгаида 16 г бром реакцияга киришган. Бу аралашманинг водород бўйича зичлиги 26,1 га тенг. Аралашманинг 20 литрини ёндириш учун керак бўладиган кислород ва ҳаво ҳажмини аниқланг.

44. Эвдиометрда азот, водород ва кислороддан иборат газлар аралашмасидан 20 миллилитри ёндирилди. Аралашманинг водород бўйича зичлиги 14,0 га тенг. Сув конденсатланиб газлар аралашмаси дастлабки шароитга келтирилгандан кейин унинг ҳажми 17 мл бўлиб қолди. Ҳосил бўлган аралашмага 50 мл ҳаво қўшиб, уни қайтадан ёндирилди. Аралашманннг ҳажми ўзгармай қолди. Тажриба учун олинган газлар аралашмасннннг процент билан ифодаланған таркибини аниқланг.
45. 47°С ва 4 атм босимда ўлчанган 41 л бутанни ёндириш учун керак бўладнган кислород ҳажмини (нормал шароитда) аниқланг.
46; Углерод моноксид ва ҳаводан иборат аралашманинг 8,683 грами 5 атм ва 47°С да 1,6 л ҳажмни эгаллайди. Шу газлар аралашмасининг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.
47. Водород, метаи ва углерод моноксиддан иборат газлар аралашмасииинг 2 атм босим ва 00 температурадаги зичлиги 1,715 г/л га тенг. 4 ҳажм шундай аралашмани тўлиқ ёидириш учун 19 ҳажм ҳаво (нормал шароитда) керак. Олинган аралашманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  1. Азот билан азот моноксид аралашмасииинг 40 миллилитрига 65мл ҳаво аралаштирилгандан кейин ҳосил бўлган аралашманинг ҳажми 100 мл бўлиб қолди, Дастлабки ва ҳаво билан аралаштирилгандан кейинги аралашмаиинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  2. Азот билан водород аралашмаси контакт аппаратидан ўтказилганда 10% азот реакцияга киришган. Контакт аппаратидан чиқаётган газлар аралашмаеининг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

59. Сульфат ангидридни оксидлаш учун ишлатиладиган контакт аппаратига 10% сульфит ангидрид аралашган ҳаво берилади. Сульфит ангидридни батамом оксидланган деб ҳисоблаб, контакг аппарагидан чиқаётган газнинг процент билан ифодаланган таркибини апиқланг.

  1. Углерод моноксид билан углерод диоксид аралашмасининг 7,2 грами 27°С ва 3 атм босимда 2,05 л ҳажмни эгаллайди. Шундай аралашманинг 80 литрини ёндириш учун керак бўладиган кислороднинг ҳажмини аниқланг.

  2. 60 мл углерод моноксид, 40 мл азот моноксид ва 120 мл ҳаво аралаштирилганда ҳосил бўлган аралашманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  3. Азот моноксид билан азот аралашмасининг 50 миллилитри 25 мл ҳаво билан аралаштирилгандан кейин газларнпнг ҳажми 70 мл ни ташкил қилди. Олинган аралашмага яна 145 мл ҳаво қўшилди. Шундан кейин аралашма ҳажми 200 мл бўлди. Азот моноксид билан азот аралашмасининг, шунингдек, унга биринчи ва иккинчи марта ҳаво қўшилгандан кейин олинган газлар аралашмаларининг процепт билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  4. 4 атм босим ва 0°С да олинган этан билан пропан аралашмасининг 2 литрини ёндириш учун 155 л (нормал шароитда) ҳаво сарфланди. Аралашманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  5. Водород олиш учун ишлатиладиган асбобга углерод моноксид билан сув буғи 1:5 нисбатда юборилди. Углерод моноксиднинг неча проценти бошқа моддаларга айланганлигини ҳамда реакция тамом бўлгандан кейин контакт аппаратидан чиқаётган газлар аралашмасининг (унинг таркибида 5% углерод моноксид бўлган) таркибини аниқланг.

  6. Восим 1 атм бўлганда 5 л метан қандай температурада 2,846 г массага эга бўлишини аниқланг.

  7. Водород олиш учун ишлатиладиган контакт аппаратига 100 л углерод моноксид билан 600 л сув буғи (нормал шароитга айлантириб ҳисобланган) юборилди. Бунда углерод моноксид билан ҳаво аралашмасининг 14 литри ишқор орқали ўтказилганда 4,24 г иатрий карбонат ва 3,36 г натрий гидрокарбонат ҳосил бўлишини ҳисобга олиб, ҳосил бўладиган аралашманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  8. Водород олиш учун ишлатиладиган контакт аппаратига углерод моноксид билан сув буғининг 1:5 нисбатдаги 600 м3 аралашмаси юборилди. Сув буғи конденсатлангандан кейин газлар аралашмасининг ҳажми 160 м3 бўлиб қолди. Углерод моноксиднинг неча проценти реакцияга киришганлигики аниқланг.

  9. Азот моноксиднинг ҳаво билан аралашмасида 62,23% азот бор эди. Реакциядан кейин аралашмадаги азот миқдори 70% га етди. Реакциядан олдинги ва кейинги аралашмаларнинг процент билан ифодалаиган таркибини аниқланг.

  10. Метанни сув буғи билан конверциялаш (қайта ишлаш) аппаратига уларнинг аралашмаси СН4 : Н2О = 1:3 нисбатда киритилди. Метаннинг 80 проценти реакцияга киришган бўлса, ҳосил бўлган газлар аралашмасининг процентларда ифодаланган таркибини аниқланг.

  11. Эвдиометрда водород, метан ва кислороднинг 100 мл аралашмаси ёндирилди. Сув буғи конденсатланиб, газдастлабки шароитга келтирилгандан кейин ҳосил бўлган аралашма ҳажми 35 мл бўлиб қолди. Карбонат ангидрид ишқорга ютилгандан кейин қолдиқ ҳажми 25 мл га тенг бўлди. Агар қолдиқда чўғланган чўп ёнадиган бўлса, олинган аралашманинг таркибини аниқланг.

  12. Водород олишда метанни конверциялаш учун контакт аппаратига метан билан карбонат ангидрид баробар ҳажмда юборилди. Дастлабки аралашманинг 80 проценти реакцияга киришган бўлса, хосил бўлган аралашманинг процент билан ифодаланган таркибинн аниқланг.

  13. 20л пропаи билан бутан аралашмасини ёндириш, учун 124 л кислород сарфлаиди. Аралашманинг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  14. 11,2 л пропан-бутан аралашмаси (нормал шароитда) ёндирилганда ҳосил бўлган углерод диоксид ўювчи натрий эритмасидан ўтказилди. Натижада 95,4 г натрий карбонат билан 84 г натрий гидрокарбонат ҳосил бўлди. Пропан-бутан аралашмасинииг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

*65. Азот диоксид билан азотдан иборат 20 л (нормал шароитда) аралашма ўювчи натрий эритмасидан ўтказилганда натрий иитрит билаи натрий нитрат ҳосил бўлди. Натрий нитритни сульфат кислотали муҳитда оксидлаш учун 12,64 г калий перманганат сарф бўлди. Азот диоксид билан .азот аралашмасининг процент билан ифодаланган таркибини аниқланг.

  1. 42 л пропанни ёндириш учун таркибида 10% озон бўлган кислород-озон аралашмасидан қандай ҳажмда керак бўлишини аниқланг.

  2. 73,6 г халькопирит СuҒеS2 ни 400 л ҳавода (нормал шароитда) ёндиргандан кейин Сu2S темир (III)-оксид ва олтингугурт диоксид ҳосил бўлди. Реакциядан кейинги газлар аралашмасининг процент билан ифодаланган таркибиии аниқланг.


Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling