I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар
Download 1.29 Mb.
|
Sereda masalalar to\'plami
Масалаларнинг шартлари I
Сувда 1,6 г металл эритилганда 0,896 л (нормал шароитда) водород ажралиб чиқди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. 1,89 г кислотани нейтраллаш учун 0,5 н. ўювчи калий эритмасидан 60 мл сарфланди. Кислотанинг эквивалентинп аниқланг. Сульфат кислотада 1,68 г металл эритилганда унинг 4,56 г сульфати ҳосил бўлди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. Эритмадаги ўювчи натрийни нейтраллаш учун 0,2 н. хлорид кислота эритмасидан 40 мл сарфланди. Эритмадаги ўювчи натрий миқдорини аниқланг. 5,64 г металл нитрат сульфат кислота билан ишланганда шу металлнинг 4,8 г сульфати ҳосил бўл-ди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. 4,32 г металл хлор билан ишланганда шу ме-таллнинг 21,36 г хлориди ҳосил бўлди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. Металлнинг айяи бир миқдори 1,42 г хлор билан ва 1,92 г кислота қолдиғи билан бирикади. Кислотанинг эквиваленти ва номини аниқланг. 15 г металл карбонат парчаланганда унинг 8,4 г оксиди ҳосил бўлди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. Д. И. Менделеев даврий системаси олтинчи группасининг элементи ҳосил қилган 5,8 г кислотани нейграллаш учун 2 н. ўювчи натрий эритмасидан 40 мл сарф бўлди. Кислотанинг эквиваленти ва номини аниқланг. 77. Таркибида 2,24 г металл сульфат бўлган эритмага рух пластинка туширилди. Металл батамом ажралиб чиққандан кейин пластинка массаси 0,94 г ортди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. Таркибида 3,2 г металл хлорид бўлган эритмага массаси 50 г бўлган темир пластинка тушириб қўйилди. Металл батамом ажраяиб чиққанидан кейин пластинка массаси 0,8% ортди. Металлнинг эквивалентини аниқланг. Таркибида 10,88 г сулема бўлган эритмага мис пластинка тушириб қўйилди. Симобнинг ҳаммаси сиқиб чиқарилганидан кейин пластинка массаси 13,7% ортди. Эритмага туширилган металлнинг массасини аниқланг. Икки зарядли ион ҳосил қилувчи металлдан ясалган ва массалари бир хил бўлган иккита пластинкадан бирини мис (II)-сульфат эритмасига, иккинчисини эса симоб (II)-сульфат эритмасига тушириб қўйилди. Бир оз вақт ўтгач, мис (II)-сульфат эритмасига туширилган пластинканинг массаси 3,6% камайди, иккинчи пластинканинг массаси эса 6,675% ортди. Бунда ҳар иккала эритманинг моляр концентрациялари бир хилда камайди. Металлнинг зквиваленти ва иомини аниқланг. *81 1,02 г моддани сульфат кислотали муҳитда оксидлаш учун 1,896 г калий перманганат сарф қилинди. Шу модданинг эквивалентини аниқланг. 82, 0,24 г металл ёпиқ идишда ёндирилганда шу металлнинг оксиди ҳосил бўлди. Нормал шароигга келтирнлган газ ҳажми 112 мл камайди. Металлнинг эквивалентини аниқлаиг. *83. Темир (П)-сульфатнинг 20 мл эритмасини сульфаг кислотали муҳитда титрлаш учун калий перманга-натнинг 0,1 н. эритмасидан 30 мл сарфланди. Агар 300л«л эритма ҳосил қилинган бўлиб, ундан 20 миллилитри титрлашга кетган бўлса, эршилган ҒеSO4 x 7Н20 нинг мнқдорини аниқланг. 84. 2,88 г модда ёидирилганда 4,48 л (н. ш. да) углерод диоксид ва 4,32 г сув ҳосил бўлди. Модданинг молекуляр формуласини аниқланг. 85. Таркибида 68,85% углерод, 4,92% водород ва 26,23% кислород бўлган модданинг формуласини аниқланг. 1,84 г модда ёнднрнлганда 1,344 л (н. ш. да) углерод диоксид ва 1,44 г сув ҳосил бўлди. Модданинг молекуляр формуласини аниқланг. Оғир металл нитратидан 6,62 грами термик парчаланганда 1,12 л (н. ш. да) азот диоксид билан кислород аралашмаси ҳосил бўлди. Металл нитратининг молекуляр формуласини аниқланг. Органик модда таркибида 85,71% углерод ва 14,29% водород бор. Шу модданннг 42 грами 127°С ва 5 атм босимда 3,28 л ҳажмни эгаллайди. Уиинг молекуляр формуласини аниқланг. 6,96 г марганец диоксидга концентрланган хлорид кислота таъсир эттирилганда ажралиб чиққан хлор бир металлга таъсир эттирилгайда 7,6 г металл хлорид ҳосил бўлган. Шу металлнинг эквивалентини аниқланг. *90. Таркибида сгирол С6Н5СН = СН2 бўлган эритмага бромиинг 2 н. эритмасидан 60 мл қуйилди. Бир оз вақт ўтгандан кейин шу эритмага калий йодиддан ортиқча қўшилди, калий йодиднинг ортиқча бром билан реакцияга киришуви натижасида ажралнб чиққан йод натрий тиосульфат эритмаси билан титрланди. Йодни титрлаш учун натрий тиосульфатиинг 0,1 н. эритмасидан 20 мл сарф бўлди. Эритмада қанча стирол бўлганлигини аниқланг. 48,3 г натрий сульфат кристалл гидрати қаттиқ қиздирилганда 21,3 г сувсиз туз ҳосил бўлди. Натрий сульфат кристалл гидратининг таркибини аниқланг. 6,06 г ишқорий металл нитрати қиздирилганда 6,1 г нитрит ҳосил бўлган. Қайси мет.аллиинг тузи парчаланган? 1,44 г модда ёндирилганда 0,53 г сода, 1,456 л углерод диоксид (н. ш. да) ва 0,45 г сув ҳосил бўлган. Модданинг молекуляр формуласини аниқланг. 6,3 г модда ёндирилганда 1,59 г сода, 2,0/ г поташ, 2,016 л углерод диоксид (н. ш. да) ва 1,08 г сув ҳосил бўлган. Модданинг молекуляр формуласини аниқланг. Download 1.29 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling