I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


III. ЭКВИВАЛЕНТ ВА МОЛЕКУЛЯР МАССА


Download 1.29 Mb.
bet5/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

III. ЭКВИВАЛЕНТ ВА МОЛЕКУЛЯР МАССА
Эквивалент-бу модданинг маълум бир химиявий реакцияда водороднинг 1 оғирлик қисмини, кислороднинг 8 оғирлик қисмини ёки бошқа бир элементнииг эквивалент миқдорини алмашиниши, сиқиб чиқариши ёхуд бириктириб олиши мумкин бўлган миқдор. Грамм-эквивалент-модданинг эквивалентига сон жиҳатдан тенг қилиб олинган ва граммларда ифодаланган миқдоридир.
Эквивалент Э, атом масса А ва валентлик п ўзаро қуйидагича боғланишга эга:

Ионнинг (катион ёки анионнинг) эквиваленти унинг массасини заряднга бўлинганда чиқадиган бўлинмага тенг бўлади.
Кислотанинг эквиваленти унинг молекуляр массасини асослилигига ёки водород ва кислота қолдиғининг эквивалентлари йиғиндисига бўлинганда чиқадиган бўлинмага тенг. Масалан, сульфат кислотанинг молекуляр массаси 98 га, асослилиги 2 га тенг. Унинг эквиваленти 98/2 = 49 ёки 1 + 48 = 49 га тенг, бунда 1 водороднинг эквиваленти, 48-кислота қолдиғининг эквивалентидир.
Асоснинг эквиваленти унинг молекуляр массасини гидроксил группалар сонига ёки шу асосни ҳосил қилган элемент ва гидроксил группалар эквивалентлари йиғиндисига бўлинганда чиқадиган бўлинмага тенгдир. Масалан, кальций гидроксиднинг молекуляр массаси 74 га тенг, у иккита гидроксил группага эга, демак, унинг эквиваленти 74/2 = 37 ёки 20 + 17 = 37 Бу ерда 20 кальцийнинг, 17 эса гидроксил группанинг эквивалентндир. Тузнинг эквиваленти унинг молекуляр массасини металл атомлари сонининг валентлигига кўпайтмасига ёки металл ва кислота қолдиғи эквивалентларининг йиғиндисига бўлинганда чиқадиган бўлинмага тенг. Масалан, алюминий сульфатнинг молекуляр массаси 342 га тёнг, унинг бир молекуласида 2 атом уч валентли алюминий бор. Демак, бу тузнннг эквизаленти 342/3х2 = 67, ёки 9 + 48 = 57, бу ерда 9 алюминийнинг, 48кислота қолдиғининг эквивалентлари ҳисобланади.
Оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида модданинг зквиваленти унинг молекуляр массасини шу модданинг бир молекуласига нисбатан реакцияда қатнашаётган электронлар сонига бўлинганда чиқадиган бўлинмага тенг. Масалан, кислотали муҳитда калий перманганат билан оксидланганда марганец қайтарилиб, унинг оксидланнш даражаси +7 лан +2 га ўзгаради, яъни унинг бир атоми 5 та электрон бирнктиради. Калий перманганат молекуласида фақат бир атом марганец бор, демак калий перманганатнинг эквиваленти KMnO4 / 5 га тенг бўлади. Нейтрал муҳитда калий перманганат билан оксидланганда эса марганецнннг оксидланиш даражаси +7 дан +4 га ўзгаради, яъни маргаиецнинг бир атоми фақат уч электрон бириктиради ва калий перманганатнинг эквиваленти бунда 3 га тенг бўлади.

Агар реакнияда газсимон моддалар иштирок этаётган бўлса, ҳажмий бирликларни оғирлик бирликларига айлантиришнинг ҳожати йўқ; бундай ҳолларда грамм-эквивалент деб аталувчи ҳажмдан (грамм-молекуляр ҳажмга ўхшаш) фойдаланса ҳам бўлади. Грамм-моль ҳажм 1 г-моль газсимон модданинг нормал шароитда эгаллайдиган ҳажмидир. Бу ҳажм ҳамма газлар учун 22,4 л га тенг. Грамм-эквивалент ҳажм 1 г-экв газсимон модданинг эгаллайдиган ҳажми.
Модомики, ҳар хил газнинг 1 г-моли турли миқдордаги грамм-эквивалентлардан ташшлтопганэкан. грамм-экви-валентҳажм ҳамҳар хилгазлар учун бирхил бўлмайди. Водород ва галогенларнинг эквиваленглари уларнинг атом массаларига тенг; чунки уларнинг молекулалари икки атомдан тузилган бўлади. Шундай экан Э = M / 2 га.грамм-эквивалентҳажмлари 22,4/2= 11,2 л га тенгдир. Кислород учун Э =M/4, унинг грамм-эквнвалент ҳажми эса 22,4/4 = 5,6 л га тенг бўлади. Масалалар ечишда бундай қийматлардан фойдаланиш қулайдир.
Барча моддалар эквивалент мнқдорларда реакцияга киришади. Бу эса реакцияга киришувчи ва реакциядан кейин ҳосил бўлувчи моддаларнииг миқдорларини аниқлашга имкон беради. Чунончи, кислотани нейтраллашга 0,2 г-экв ишқор сарф қилинган бўлса, кислотадан ҳам 0,2г-экв реакцияга киришган бўлади ёки маълум миқ.дор грамм-эквивалент оксидловчи реакцияга киришган бўлса, худди шундай миқдор грамм-эквивалент қайтарувчи реакцияга киришган бўлади. Лабораторияда нормал конценграцияли деб аталувчи эритмалар, яъни 1 литрида маълум миқдор грамм-эквивалент модда бўладиган эригмалар ишлатилади. Муайян .нормал концентрацияли эритмадаги кислотани нейтраллаш учун худди шундай нормал концентрацияли ишқор эритмасидан худди шундай ҳажмда сарф бўлади. Газсимон модданинг молекуляр массасини аниқлаш учун кўпинча бир газнинг бошқа газга нисбатан зич-лигидан фойдаланилади. Газнинг водородга, ҳавога ёки гелийга нисбатан зичлиги дейилгаида уларнинг моле-куляр массалари нисбати тушунилади:

бундан




Агар модданинг ҳажми ва босими турли температураларда ўлчанадиган бўлса (қуюқ моддалар учун уларнинг қайнаш температураларидан юқорида), суюқлик ва газсимон моддаларнинг молекуляр массасини Менделеев-Клапейрон тенгламасидан фойдаланиб топиш мумкин:

бундан








бу ерда т—модданинг массаси, R- газ доимийлиги; Т - температура (К); Vгазнинг берилган шароитдаги ҳажми, л;P - газ босими, атм.
Молекуляр массани билиш кўпинча молекуляр формуланн аниқлаш .учун зарур бўлади. Модданинг молекуляр формуласини аниқлаш айни модда молекуласини ташкил этган элементларнинг атомлари ёки грамм-атомлари орасидаги нисбатни топиш, демакдир.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling