I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


II. ГАЗ ҲОЛАТ РЕАКЦИЯЛАРИ


Download 1.29 Mb.
bet3/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

II. ГАЗ ҲОЛАТ РЕАКЦИЯЛАРИ
Барча компонентлар газ ҳолатда бўладиган масалаларни ечишда грамм мелекуляр ҳажмдан (22,4 л) фойдаланилмаса ҳам бўлади, чунки реакция компонентлари олдига қўйилган коэффициентларнинг ўзи улар қандай ҳажмий нисбатларда реакцияга киришаётганлигини кўрсатади. Борди-ю, компонентлардан бири қаттиқ ёки суюқ ҳолатда бўлса, бундай ҳолда грамм-молекуляр ҳажмдан фойдаланилади. Масалан, пропан ёки бутаннинг ёниш реакциялари:

учун 1 ва 5,2 ва 13 углеводородлар қандай ҳажмий нисбатларда реакцияга киришаётганлигини, 3 ва 4,8 ва 10 коэффициентлар эса реакция маҳсулотлари газ фазада қандай ҳажмий нисбатларда бўлишини кўрсатади. Масала шартида сувнинг конденсатланиши (суюқ ҳолагга ўтиши) айтилган ҳолларда бундай ҳисоб юритиш ярамайди, чунки 1 л пропан ёндирилганда 4 л суюқ сув эмас, балки сув буғи ҳосил бўлади. Демак, суюқ ҳолатдаги сувнинг ҳажмини топиш учун грамм-молекуляр ҳажмдан фойдаланиш зарур.
Процесс нормал шароитларда бормаса (деярли кўпинча шундай бўлади), бундай ҳолда реакция борадиган ҳар хил шароитлар учун тегишли ҳисобларни бажаришни ҳам билиб олиш керак. Бунинг учун қуйида келтирилган Меиделеев-Клапейрон тенгламасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ

бунда V-газнинг ҳажми, л, мл, см3; р-босим, атм н/м2; т-газнинг массаси, г; М-газнинг молекуляр, массаси; Т-температура, К; R-газ доимийлиги 0,082. л. атм (моль. град.) га ёки 8,3143 ж(моль/град) га тенг.
Ана шу формуладан фойдаланиб газни ҳамма вақт нормал шароитга келтириш мумкин. Бу тенгламадан реакция нормал шароитда бормайдиган ҳоллар учун фойдаланиш зарур ва масала ечишда газнинг грамм-молекуляр ҳажми (22,4 л) дан, яъни бир грамм-молекула газнинг нормал шароитдаги ҳажмидаи фойдаланиш талаб этилган ҳолларда, яъни реакция компонентлари ҳар хил агрегат ҳолатда бўлганда ишлатиш зарур. Борди-ю, барча компоиентлар газ ҳолатда бўлса, системани нормал шароитга келтиришнинг ҳожати йўқ, чунки газларнинг кенгайиши ёки сиқилиши уларнинг табиатига боғлиқ бўлмайди. Системанинг температураси, ҳажми ёки босими ўзгарганда шароит барча газлар учун бир хилда ўзгаради.
Компоненти ҳаводан иборат бўлган масалаларни ечишда унинг таркибини 20% кислород ва 80% азотдан иборат деб ҳисоблаш керак.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling