I химиявий тенгламалардан фойдаланиб масалалар


Download 1.29 Mb.
bet13/18
Sana01.08.2023
Hajmi1.29 Mb.
#1664390
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Sereda masalalar to\'plami

Масалаларнинг шартлари

  1. Никель (II)-сульфат кристаллгидрати NiSO4 x 7Н,0 сувда эритилганда 800 г эритма ҳосил бўлди. Шу эригманинг 100 грамидан никелни батамом ажратиб олиш учун 2 соат давомида 1,072 а кучга эга бўлган ток ўтказилди. 800 г эритма тайёрлаш учун сарфланган кристаллгидрат билан сувнинг миқдорини аниқланг.

  2. Кадмий сульфат эритмасидан 3,35 а. с электр ток ўтказилган бўлса, катодда қанча кадмий ажралиб чиққан?

  3. Катодда 3,36 г кадмий ажралиб чиқиши учун кадмий сульфат эритмасидан 0,402 а кучга эга бўлган ток қанча вақтда ўтиши кераклигини аниқланг.

  4. Таркибида кадмий сульфат бўлган 40 г туз 400 мл сувда эритилди. Агар кадмийни батамом ажратиб олиш учун эритмадан 2,144 а кучга эга бўлган ток 4 соат давомида ўтказилган бўлса, электролиз учун олинган туз таркибида неча процент кадмий сульфат бўлган?

  5. Кумуш нитрат эритмасидан 2 соат давомида 0,804 а кучга эга бўлган ток ўтказилганда катодда 6,156 г кумуш ажралиб чиққан. Кумушнинг ток бўйича унумини аниқланг.

  1. Мис купороси эритмасидан 2 соат давомида ток ўтказилганда катодда 2,24 г мис ажралиб чиққан. Ток кучи нимага тенг?

  2. Мис купороси эритмасидан 30 минут давомида 5,36 а кучга эга бўлган электр токи ўтказилганда катодда ажралиб чиқадиган мис миқдорини аниқланг.

  3. Мис кулонометрдан ва калий хлорид эритмасидан электр токи ўтказилганда кулонометр катодининг массаси 8 г ортди. Калий хлорид эритмасида ҳосил бўлган ўювчи калий миқдорини аниқланг.

  4. Мис кулонометрдан ва иккита электролизёрдан электр токи ўтказилди. Электролиз натижасида кулонометр катодининг массаси 2,56 г ортди, электролизёрлардан бирининг анодида 0,64 г, иккинчисининг анодида эса 2,84 г газ ажралиб чиқди. Электролизёрларнинг анодларида қандай газлар ажралиб чиққанлигини аниқланг.

  5. Натрий сульфат эритмасидан 20 соат давомида 134 а кучга эга бўлган электр токи ўтказилганда 1064 л (нормал шароитда) водород ажралиб чиққан. Водороднинг ток бўйича унумини аниқланг.

  6. Мис кулонометрдан ва натрий хлорид эритмасидан электр токи ўтказилганда кулонометрнинг катодида 2,56 г мис ажралиб чиқди ва эрмтмада эса 3,12 г ўювчи натрий ҳосил бўлди. Ўювчи натрийнинг ток бўйича унумини аниқланг.

  7. Металл хлорид суюқланмаси электролиз қилинганда 0,896 л хлор (нормал шароитда) ва 3,12г металл ҳосил бўлгаи. Қайси металлнинг хлориди электролиз қилинганлигини аниқланг.

  8. Катоди теварагида калий хлориднинг 4M 20 л эритмаси бўлган электролизёрдан 40 соат давомида 40,2 а кучга эга бўлган электр токи ўтказилди. Ўювчи калийнинг ток бўйича унуми 90% га тенг ва электролиз процессида эритманинг ҳажми ўзгармай қолган бўлса, ҳосил қилинган эритмадаги калий хлорид билан ўювчи калийнинг моляр концентрацияси қандай бўлган?

229. У чта кулонометрдан электр токн ўтказилди. Буларнинг бири мис кулонометр эди. Электролиз проиессида мис кулонометр катодининг массаси 0,48 г ортди, иккинчи кулонометр катодининг массаси эса 0,84 г, учинчисиники 1,62 г ортди. Иккинчи ва учинчи кулонометрларнинг электродлари қайси металлардан ясалганлигини аниқланг.
230. Мис (II)нитрат ва кумуш нитрат бор 200 мл эритмадан 4 соат давомида 0,402 а кучга эга бўлган электр токи ўтказилганда катодда ҳар икки металлдан ҳаммаси бўлиб 3,44 г ажралиб чиқди. Эритмадаги мис (II)-нитрат билан кумуш нитратнинг моляр концентрацияларини аниқланг.

Download 1.29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling