I ишчи дастур
Мусиқа таълими мазмунини танлаб олиш ва амалга жорий этиш
Download 4.21 Mb.
|
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метод”тушунчаси моҳиятини ёритувчи қарашлар
Мусиқа таълими мазмунини танлаб олиш ва амалга жорий этиш
Топшириқ: Мусиқа таълими мазмунини танлаб олиш ва амалга жорий этиш (мантиқий схемаси) БЎШ ЖОЙЛАРНИ ТЎЛДИРИНГ! I. Таълим методлари ахборотларни узатиш ва идрок этиш манбаига кўра қуйидагича турланади: 1. Оғзаки (ҳикоя, суҳбат, маъруза); 2. Кўрсатмали (расмлар, диаграммаларни кўрсатиш, кинофильм, диафильмларни намойиш қилиш); 3. Амалий (тажриба-синов ишлари, машқ, ўқув ишлаб чиқариш меҳнати кабилар). II. Ахборотларни узатиш ва идрок этиш мантиқига кўра таълим методлари: индуктив, дедуктив ва традуктив (О. А. бизники) бўлади. Индукция – хусусий, жузъий ҳодиса ва далиллардан умумий хулосага келиш усули , дедукция эса умумийдан хусусий хулоса чиқариш йўлидир. Традукция-хусусийдан хусусий ёки умумийдан умумий хулоса чиқариш йўли эканлигини психолог олимларнинг сўнгги йиллардаги тадқиқотлари исботламоқда: III. Билимларни ўзлаштиришда ўқувчиларнинг фикр юритиш мустақиллиги даражасига кўра: Маҳсулсиз (ўқувчилар нофаол иштирокчи сифатида қатнашадилар). Маҳсулли (ўқувчиларнинг фаол изланувчан ўқув-билиш ва ишлаб чиқиш фаолиятида иштирок этишларини кўзда тутади). Ўқув ишларининг бошқарилиш даражасига кўра: Ўқитувчининг бевосита раҳбарлиги остидаги ўқув ишлари; Ўқувчиларнинг ўз устиларида мустақил ишлашлари: (китоб) манбалар билан ишлаш; ёзма ишларни бажариш; лаборатория ишлари; меҳнат вазифаларини бажариш кабилар). “Метод”тушунчаси моҳиятини ёритувчи қарашлар Ўқиб-ўрганишга қизиқтириш методлари. Ўқув-билиш ўйинлари; Ўқув мунозаралари; Эмоционал - ахлоқий вазиятлар. VI. Бурч ва жавобгарликка рағбатлантириш методлари: 1.Ўқиб-ўрганишнинг муҳимлигига ишонтириш; 2. Талаблар қўйиш; 3. Талабларнинг бажарилиши юзасидан машқ қилдириш; 4. Рағбатлантириш ва жазолаш; VII. Оғзаки назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари: индивидуал сўров; ёппасига сўров; оғзаки синов; оғзаки имтиҳон; машинали ёки машинасиз назорат; оғзаки ўз-ўзини назорат қилиш. VIII. Ёзма назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари: ёзма назорат ишлари; ёзма синов ишлари; ёзма имтиҳонлар; ёзма дастурлаштирилган ишларни бажариш; ёзма ўз-ўзини назорат қилиш. IX. Лаборатория амалий назорат ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари: Лаборатория амалий назорат ишлари; Машинали ёки машинасиз назорат ишлари; Ўз-ўзини назорат қилиш учун мўлжалланган лаборатория амалий ишларини бажариш. X.. Шахсий ҳис-туйғуларни шакллантириш (тарбия) методлари: суҳбат; намуна бўлиш, маъруза; мунозара. XI. Ижтимоий ахлоқий тажрибалар ва амалий фаолиятни ташкил этишни шакллантириш методлари: педагогик талаб; жамият фикр-мулоҳазалари; одатлантириш; машқлантириш; тарбиявий вазиятларни юзага (вужудга) келтириш. XII. Одоб- ахлоқ ва хулқ- атворни рағбатлантириш методлари: Мусобақа; 2. Моддий ва маънавий рағбатлантириш; 3.Жазолаш. Реал педагогик жараёнда методларнинг қандай турлари бор ёки йўқлигини билиш эмас, балки улардан самарали фойдалана олиш муҳим аҳамият касб этади. Таълим методлари ёки таълим жараёнини амалга ошириш усуллари ўқитиш ва ўқишдан иборат бинар хусусиятга эга бўлганлиги учун М.И. Махмутов уни икки томонлама бинар, яъни ўқитиш ваўрганиш жиҳатларига деб эътироф этади. Назорат саволлари 1. Баллония жараёнини қўллашга қаратилган ҳаракат мазмуни нима? 2. Модуль дастур нима? 3. Ўқув модули қандай ишлаб чиқилади? 4. Анъанавий таълим тизимида чуқур ўрнашиб қолган педагогик парадигмалар қандай? 5. Модуль бир неча блоклардан иборат? 6. Blended learning таълими деганда нимани тушунасиз? 7. Таълимининг оммавийлашувида Интернет (“on-line”)нинг роли? 8. Масофавий таълим турининг хусусиятлари нималардан иборат? 9. Мусиқа таълимида замонавий стратегиялар нималарда акс этади? Download 4.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling