I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet76/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Маҳаллий янгилик конкрет объектда янгиликнинг фойдаланиши билан белгиланади.
Субъектив янгилик - маълум объект учун объектнинг ўзи янги бўлиши билан белгиланади.
Рефлексия - ўқитувчининг ўз онги ва фаолиятини белгилаш ва таҳлил қила олиш деб қаралади (ўз фикри ва ҳаракатларига ташқаридан назар. В.А.Сластенин).
Мулоқотнинг янги вазияти - бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини, дунёга, педагогик фан, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш қобилиятидир.
Янгилик - педагогик янгилик меъёри сифатида ўзида таклиф қилинадиган янгини, янгилик даражаси моҳиятини акс эттиради. Педагог олимлар янгиликнинг қўлланиш машҳурлиги даражаси ва соҳасига кўра фарқланадиган мутлақ, чегараланган мутлақ, шартли, субъектив даражаларини фарқлайдилар.
Мақбуллик меъёри - ўқитувчи ва талабанинг натижага эришиш учун сарфланган куч ва воситаларини билдиради.
Натижалилик - ўқитувчи фаолиятидаги муайян муҳим ижобий натижаларни билдиради.
Педагогик янгилик - ўз моҳиятига кўра оммавий тажрибалар мулки бўлиб қолиши лозим. Педагогика янгиликни дастлаб айрим ўқитувчиларнинг фаолиятига олиб кирилади. Кейинги босқичда - синалгандан ва объектив баҳо олгандан сўнг педагогик янгилик оммавий татбиқ этишга тавсия этилади..
Истиқболли тайёргарлик - ўрганилиши яқинлашиб келаётган қийин мавзуларни йўл-йўлакай ўтишнинг бошланишидир.
Умумлаштириш - бу муайян билимлар асосидаги мавзуни умумлаштиришдир.
Ахборотлаштириш - ҳозирги замон жамиятида фан ва техникани ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида информатиканинг етакчи ўринга чиқиши.
Бир вариантлилик - маълум ифода билан боғлиқ ўзгарувчиларни маълум тарзда ўзгартиришда ифодани ўзгаришсиз қолдирувчи концепция.
Глобаллашув - умуминсоний принциплар асосида жаҳон мамлакатларининг яқинлашиши тенденциясига берилган фалсафий-социологик таъриф.
Жамият ривожланишида маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги – И.Каримовнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида илмий жиҳатдан асослаб берилган янгича ғоя бўлиб, у жамият ривожланиши қонунларини холисона ўрганишга асосланади. Ижтимоий тараққиётда маънавий ҳаёт билан моддий ҳаётни бир-бири билан узвий алоқадор бўлган икки жиҳати эканлиги илмий асосланган қараш ва ёндошувдир.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling