И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни


Download 1.64 Mb.
bet11/80
Sana07.01.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1081188
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80
Bog'liq
2.Соха иктисодиети амалий

3-мавзу. Ишлаб чиқариш омиллари ва ишлаб чиқариш жараёни
3.1.Корхонанинг ишлаб чиқариш тизими ва унинг асосий элементлари
3.2. Корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этиш принциплари, турлари,
шакллари ва усуллари
3.3. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва уни ҳисоблаш усули
3.4. Оптимал ишлаб чиқариш ҳажми ва сотиш
3.5.Маҳсулот сифати


Ишлаб чиқариш — бу, жамият аъзоларининг яшаши, мамлакатнинг ривожи, тараққиёти учун зарур бўлган моддий ва маънавий бойликларни яратиш жараёнидир. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида ишлаб чиқариш бўлган ва келгусида ҳам бўлади. Жамият истеъмол қилмасдан тура олмаганидек, ишлаб чиқармасдан ҳам тура олмайди. Ишлаб чиқариш жамият миқёсида рўй боради. Ишлаб чиқариш жамият миқёсида рўй бергани туфайли уни ижтимоий ишлаб чиқариш деб атайдилар. Ижтимоий ишлаб чиқарши ўзининг бир-бирини тақозо қилувчи икки томони - ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари билан ифодаланади.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг характери иш кучи билан ишлаб чиқариш воситаларининг қўшилиш характерига қараб белгиланади.
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш принципларининг уйғунлашувидан келиб чиқиб, ишлаб чиқаришнинг 3 та асосий турини ажратиш мумкин:
- оммавий
- серияли
- якка тартибли.
Ишлaб чиқaришни тaшкил қилишнинг зaмoнaвий усуллaригa oммaвий истeъмoл мaҳсулoтлaрини oқим усулидa ишлaб чиқaриш кирaди.
Oқим усулидa тaшкил қилишнинг oлий шaкли aвтoмaтик oқим линиялaри ҳисoблaнaди. Улaр aсoсaн икки тизимли бўлaди: узулиб ҳaрaкaт қилaдигaн мaxсус aвтoмaт – дaстгoҳлaрдaн вa узулмaй ишлoвчи мaтoрли дaстгoxлaрдaн тaшкил тoпaди.
Автоматлашганлик тамойили. Бу тамойил ишлаб чиқариш жараёнларининг операцияларини максимал автоматик равишда, яъни ишчиларнинг бевосита катнашмаслиги ёки уларнинг назорати остида бажарилишини талаб этади.
Ишлаб чиқариш жараёнининг айрим операцияларини юқори даражада автоматлаштириш ишлаб чиқаришни комплекс автоматлаштиришнинг дастлабки асосий шарти бўлиб, автоматик поток линияларини яратишга кадар амалга оширилиши лозим. Бу тамойил факат технологик жараёнларда кўлланилмай, балки уларни техникавий тайёрлаш, назорат қилиш, тартибга солиш, хизмат кўрсатиш каби ишларни бажаришда хам кенг кўлланилади

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling