5 мавзу. КОРХОНАНИНГ АЙЛАНМА МАБЛАҒЛАРИ
Режа
5.1.Айланма фондлар ва айланма маблағлар: таркиби ва тузилиши
5.2.Айланма маблағлардан оқилона фойдаланиш
5.3.Айланма маблағлардан фойдаланиш кўрсаткичлари
5.4. Айланма маблағларни меъёрлаштириш. Айланишини тезлаштириш
Айланма маблағлар ишлаб чиқаришнинг айланма фондлари ва муомала фондларини ташкил қилишга мўлжалланган пул маблағларидан иборат. Айланма маблағлар корхонанинг хисоб рақамида накд пул кўринишида жамғарилади. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш ва унинг узлуксизлигини таъминлашнинг моддий асоси хисобланади.
Айланма ишлаб чиқариш фондлари уч гуруҳга бўлинади:
" ишлаб чиқариш захиралари;
" тугалланмаган ишлаб чиқариш ва ярим тайёр махсулотлар;
" келгуси давр харажатлари.
Ишлаб чиқариш захиралари - ишлаб чиқаришнинг узлуксиз давом этиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш воситалари хомашё, асосий ва ёрдамчи материаллар, ёқилғи, харид қилинувчи ярим тайёр махсулотлар, бутловчи қисмлар, қадоқлаш ва ўров материаллари, эхтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материалларидан иборат меҳнат предметлари.
Хом ашё деб, қазиб олиш ёки ишлаб чиқариш учун маълум даражада меҳнат сарфланган ва шу меҳнат натижасида бир кадар ўзгарган меҳнат буюмига айтилади. Ишлаб чиқариш жараёнида хом ашё тайёр махсулот ёки ярим фабрикат хосил қилади.
Хом ашё ресурсларини хом ашёдан фарқ килмок керак. Хом ашё ресурсларига мамлакатдаги фойдали қазилма конлари, ўрмон майдонлари, уй хайвонлари ва шу каби табиий бойликлар кирса, улар қазиб чикарилган ёки ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфлангандагина (Меҳнат воситаси ёрдамида овланган хайвонлар, қазиб олинган маъданлар, кесилган дарахтлар ва бошқалар) хом ашёга айланиши мумкин.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш - ишлаб чиқариш жараёнига кирган турли босқичларни ўтаётган хали тўлиқ махсулот холига келмаган материаллар.
Ярим тайёр махсулотлар - технология жараёнларининг айрим босқичларини ўтган, лекин тайёр махсулотга айланиши учун кейинги битта ёки бир нечта ишлов бериш ва йиғиш босқичларини талаб килувчи меҳнат буюмлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |