И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Меҳнат ёшидаги меҳнатга қобилиятли аҳоли


Download 1.64 Mb.
bet30/80
Sana07.01.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1081188
TuriСеминар
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80
Bog'liq
2.Соха иктисодиети амалий

Меҳнат ёшидаги меҳнатга қобилиятли аҳоли – яъни амалдаги қонунчиликда Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ёш чегаралари оралиғида шахслар ва II гуруҳ ишламаётган ногиронлардан ва ишламаётган, ёши бўйича имтиёзли шартлар асосида пенсия олаётган фуқаролардан иборатдир.
Меҳнат ёшидан ўтган ишлаётган шахслар ва ишлаётган ўсмирлар меҳнат ёшига етмаган шахслар.
Иқтисодий фаол аҳоли (иш кучи) – бу аҳолининг товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун ўз ишчи кучини таклиф этишни таъминлайдиган қисми. Иқтисодий фаол аҳоли сони иш билан бандларни ва ишга жойлашишга муҳтож шахсларни ўз ичига олади.
Иш билан бандлар. Иш билан банд бўлмаган.
Меҳнат унумдорлиги деб ишчи кучининг вақт бирлиги мобайнида маҳсулот яратиш қобилиятига айтилади ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг (истеъмол қийматининг) сарфланган меҳнат миқдорига нисбати билан белгиланади.
Иш хақи - хар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда таксимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир.
Ходимлар меҳнатига хақ тўлаш ишлаб чиқариш жараёнига жалб килинган меҳнат ресурсларининг бахосидир. Иш хақи - махсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг корхона ходимлари меҳнатига хақ тўлаш учун сарфланувчи қисми.
Иш хақининг номинал ва реал турлари мавжуд:
Номинал иш хақи - ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун хисобланган ва тўланган иш хақидир.
Реал иш хақи - номинал иш хақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдори: реал иш хақи - номинал иш хақининг "истеъмол қобилияти"дир.
Меҳнатга хақ тўлашнинг ишбай ва вақтбай усуллари мавжуд.
Меҳнатга ишбай хақ тўлаш ишлаб чикарилган махсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган хақни англатади.
Корхоналарда факат ишбай эмас, балки ишбай - мукофотли хақ тўлашдан фойдаланилади. Меҳнатга ишбай - мукофотли хақ тўлашда ишчи бажарган ишига хақ олишдан ташкари, мукофотга хам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - махсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, махсулот сифатини ошириш, хомашё ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling