Ўкув материаллари
1. Муаммоли вазифа
Тармоқни ривожлантириш концепциясини тушунтиринг, сохани ривожланишнинг асосий йўналишларини аниқланг ва Ўзбекистонда 2019 йили - “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да қандай вазифаларни хал қилиш кераклигини айтиб ўтинг.
2. Услубий кўрсатма: харакат кетма-кетлиги (алгоритм)
1. Муаммони савол шаклига келтиринг.
2. Асосий масалани шакллантиринг, унинг йечими муаммоли саволга жавоб бериш даражасида бўлсин.
3. Миллий иқтисодиёт холатини тавсифлаш имконини берувчи асосий мезонларни
(белги, тахлил йўналиши) айтинг.
4. Ечиш алгоритмини тузинг.
5. Жамоа бўлиб танланган кўрсаткични баҳоланг, уларни ёритиш кетма-кетлигини ўрнатинг.
6. Миллий иқтисодиёт холатини баҳолаш бўйича танланган кўрсаткич асосида бир қатор кичик муаммоларни шакллантиринг ва жадвалга ёзинг.
7. "Ечимнинг мазмуни" устунига уларни аниқлаш, хисоблаш алгоритмини (формуласи, тартибини) ёзинг.
8. Муаммони ечиш жадвалини тўлдиринг.
9. Сиз томонигиздан келтирилган кўрсаткичнинг миллий иқтисодиёт учун аҳамиятини ёритинг ва оралиқ хулосаларни шакллантиринг ва ёзинг.
10. Якуний хулосани аниқ ва лўнда қилиб шаклантиринг.
Муаммони ечиш жадвали
Do'stlaringiz bilan baham: |