Босқичлар,
вақти
|
Фаолият мазмуни
|
ўқитувчининг
|
талабанинг
|
1-босқич.
Кириш
(5 мин.)
|
1.1. Мавзу, мақсад ва режалаштирилган ўқув натижаларини эълон қилади.
1.2. Режа ва муаммоли ҳолатларни ифодаловчи саволларни экранга чиқаради (1-слайд).
|
1.1.Эшитадилар, ёзиб оладилар.
1.2.Эътибор берадилар.
|
2-босқич.
Билимларни фаоллаштириш
(10 мин.)
|
2.1. Инсерт жадвали ҳақида тушунча беради (2-слайд)
2.2. Асосий категория ва тушунчаларни инсерт жадвалига тушуришни сўрайди (1-илова).
|
2.1.Инсерт жадвалини тўлдиради.
|
3-босқич.
Асосий
(55 мин.)
|
3.1. Қуйидаги саволни ўртага ташлайди:
Айтинг-чи, мулоҳаза, дизъюнкция, конъюнкция, импликация, эквиваленция, инкор амали деб нимага айтилади? Ана шу савол бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун (3-7-слайдлар) ҳар бир тушунчага таъриф беради.
Ростлик жадвалини намойиш қилади (8-слайд).
3.2. Мулоҳазавий формула, унинг турлари моҳияти билан таништиради, формуланинг ростлик жадвалини тузиш жараёнини тавсифлайди(9-слайд).
|
3.1.Тушунчаларга изоҳ беради.
Таърифларни ёзиб олади.
Мультимедиали намойишни томоша қилади.
3.2.Ёзиб оладилар, муҳокама қиладилар.
|
4-босқич.
Якуний
(10 мин.)
|
4.1. «Математик мантиқ асосий тушунчалари» кластерини тузишни сўрайди (2-илова).
4.2. Асосий категория ва тушунчаларни инсерт жадвалига қайта тушуришни сўрайди (1-илова).
Мавзуга хулоса ясайди. Ўқув жараёнида фаол иштирок этган талабаларни рағбатлантиради.
4.3. Мустақил иш учун вазифа: маърузалар матнидаги 3-мавзуни инсерт усулида ўқиб келишни вазифа қилиб беради (2-слайд)
|
4.1.Кластер тузади.
4.2.Инсерт жадвалини қайта тўлдиради.
4.3.Топшириқни ёзиб оладилар.
|